Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.03.2009 йилдаги 85-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги «Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш» дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бериш тўғрисидаги Битим доирасида Ўзбекистон Республикасига берилган грантдан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан «Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш» дастури доирасида 2005 — 2008 йиллар даврида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Наманган вилоятида Резаксой сув омбори қурилиши»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Авиация ва коинот орқали қишлоқ хўжалиги мониторинги олиб борилишини ташкил этиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фарғона вилояти Фурқат тумани «Сурпа» посёлкасини сув билан таъминлаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сирдарё вилояти Сардоба тумани сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шовот» каналида сув сатҳини барқарорлаштириш бўйича ҳимоя-тартибга солиш ишлари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чорвачилик маҳсулотлари етиштириш бўйича оилавий тадбиркорликни микрокредитлаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати устидан назоратни кучайтириш, ҳайвонларнинг алоҳида хавфли юқумли касалликларининг ўз вақтида диагностикасини такомиллаштириш соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2-сон Болалар уйини таъмирлаш ва жиҳозларини алмаштириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикасида Бўстон каналини қуриш» лойиҳалари амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган лойиҳаларни амалга ошириш учун 6991,7 млн. сўм маблағ молиялаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳукуматлараро битимга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳининг «Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш» дастури доирасида грант маблағлари ҳисобига иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа масъул бажарувчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда бюджет таркиблари бўйича иқтисодий асослаш ҳисоб-китобларини ишлаб чиқсинлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштиришнинг йил ва чоракларга бўлинган жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар ва лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ҳар чоракда ахборот берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги масъул бажарувчилар билан биргаликда иловага киритилган капитал қурилиш объектларини белгиланган тартибда 2009 йилнинг манзилли рўйхатига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иловага киритилган лойиҳаларнинг «Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш» дастури бўйича тушадиган маблағларни жамлаш учун очилган Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамидан ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб борсин, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда эса — лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиб қўйсин ва молиялаштиришни тиклаш тўғрисидаги масалани Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳи мажлисига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 мартдаги 85-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш» дастури доирасида молиялаштирилаётган лойиҳалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Лойиҳанинг номи‎ Лойиҳанинг мақсади‎ Молиялаштириш суммаси (млн. сўм) Маблағларни ўзлаштириш муддатлари‎ Масъул бажарувчилар‎
I. Илмий лойиҳалар
1.‎ Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан тендер асосида «бракон» ишлаб чиқариш бўйича 3 та линия тайёрлаш.‎ Пахта ҳосилини сақлаш ҳамда пестицидлар қўлланишини камайтириш мақсадида республиканинг турлича иқлимли минтақаларида механизациялаштирилган линияда «бракон» ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини жорий этиш.‎ 300,0‎ 2009 йил‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё республика маркази‎
2.‎ Ғўзани турлараро ва узоқ гибридларга қайта чатиштириш усули билан унинг серҳосил вилтга чидамли навларини яратиш.‎ Ўзбекистон Республикасининг турлича тупроқ-иқлимли минтақаларидан олинган ғўзанинг коллекцияланган нав намуналари, навлари, ҳар хил туп тизимли линия ва шаклларининг вилтга чидамлилигига вертицилум замбуруғининг ҳар хил вирулентли турларининг таъсирини, шунингдек табиий юқумли шароитда ғўзанинг маҳсулдорлиги, тола чиқиши ва сифати ҳамда бошқа морфохўжалик белгиларини ўрганиш.‎ 25,0‎ 2009-2010 йиллар‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон селекция ва уруғчилик илмий-текшириш институти‎
II. Соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш лойиҳалари
3.‎ Ўзбекистон Республикасида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш.‎ Бахтсиз ҳодисалар, йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳалокатлари натижасида жабрланганларга касалхонага боргунга қадар босқичда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича парамедиклар ва биринчи респондентлар тайёрлаш тизимини яхшилашда кўмаклашиш. Тез ёрдам машиналари сотиб олиш ва уларни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.‎ 450,0‎ 2009-2010 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Врачлар халқаро лигаси, Ўзбекистон анестезиологлар ва реаниматологлар уюшмаси‎

ЖАМИ‎

775,0‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 146-модда)