Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЯДРО ПОЛИГОНЛАРИДА ВА БОШҚА РАДИАЦИЯ-ЯДРО ОБЪЕКТЛАРИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН ПЕНСИЯ ЁШИДАГИ ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 31 МАЙДАГИ 188-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига 1-илова матни (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 27-модда) иловага* мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
* Илова рус тилида берилган.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 31 март,
56-сон