Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2011 25.02.2008 йилдаги 32-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЕНГИЛСАНОАТСЕРВИС» УНИТАР КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 январдаги 24-сонли «Енгилсаноатсервис» унитар корхонасини қайта ташкил этиш тўғрисида» ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатилаётган «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмасининг ижтимоий, коммуникация инфратузилмасидан самарали фойдаланилишини, унинг ҳудудида ташкил этиладиган корхоналарга сервис хизматлари кўрсатишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси томонидан «Енгилсаноатсервис» унитар корхонаси ташкил этилиши тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Енгилсаноатсервис» унитар корхонасининг устав фондини шакллантириш учун «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмасининг кредиторлар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилингандан кейин қоладиган пул маблағларини ва давлатнинг бошқа мол-мулкини «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тугатилаётган «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудида жойлашган корхоналарга умумий муҳандислик коммуникацияларини бошқаришни, улардан фойдаланишни ва капитал таъмирлашни, ҳудудни қўриқлашни, юкларни ташишни, юклаш-тушириш ишларини, рекреация зоналаридан, умумий фойдаланиладиган йўллардан, умумий овқатланиш пунктларидан фойдаланишни мувофиқлаштиришга оид сервис хизматлари кўрсатиш «Енгилсаноатсервис» унитар корхонасининг асосий вазифаси этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бир ой муддатда белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Енгилсаноатсервис» унитар корхонасининг устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига бериладиган пул маблағлари ва давлат мулки миқдорида акцияларнинг қўшимча эмиссияси рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Енгилсаноатсервис» унитар корхонаси Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 53б-уй, 6-корпусга жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тўхтаев) «Енгилсаноатсервис» унитар корхонаси билан биргаликда тугатилаётган «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудида ташкил этилаётган тўқимачилик комплекси ҳудудида жойлашган корхоналар маблағлари ҳисобига, шартнома асосида, зонанинг шаҳар ичида жойлашишига оид экология ва санитария нормалари талабларига жавоб берувчи замонавий саноат зонаси яратилишини таъминловчи қурилиш ва ободонлаштириш ишлари комплексини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмасини тугатиш комиссияси (Азимов) белгиланган тартибда «Ўзбектўқимачимаш» ишлаб чиқариш бирлашмасини тугатиш балансини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 25 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-сон