01.06.2001 йилдаги 5-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.06.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишларини кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишларини кассация ва назорат тартибида кўриш, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини юқори босқич судлари томонидан текшириш турлари бўлиб, йўл қўйилган суд хатоликларини бартараф этишга қаратилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан Жиноят-процессуал қонунлари асосан тўғри қўлланилаётган бўлсада, айрим ҳолларда қонунларни татбиқ этишда чалкашликка йўл қўйилаётганлиги натижасида қонун талабларига мос келмайдиган қарорлар чиқарилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишларни кассация ва назорат тартибида кўришда юзага келган муаммоларни ҳал қилиш ва суд жараёнининг мазкур босқичларида ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноят ишларини кассация ва назорат тартибида кўриш суд хатоларини бартараф этиш орқали одил судлов самарадорлигини оширишнинг кафолати эканлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 498, 510, 511 ва 516-моддаларида суд қарорлари устидан белгиланган тартибда шикоят бериш ёки протест билдиришга, шунингдек, суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилишга ҳақли бўлган процесс иштирокчилари ва шахслар қатъий белгиланган бўлиб, бундай шахслар доирасини кенгайтириб талқин қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юқори босқич судлари, қуйи судлар томонидан ишларни кассация тартибида кўришга расмийлаштиришда Жиноят-процессуал кодексининг 473-моддасининг 4-қисми, 479, 498-моддаларида қайд этилган қуйидаги талабларнинг бажарилганлигини текширишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тарафларга ҳукмнинг мазмуни, ҳукм устидан улар истаги бўйича апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш муддати ва тартибининг тушунтирилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тушган шикоят ёки протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, уларга бу ҳақда маълум қилинганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— суд қарорларининг нусхалари судланган (маҳкум)га, жабрланувчига, оқланган шахсга топширилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— улар ва бошқа манфаатдор шахслар шикоят ёки протест билан, шу жумладан, қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар билан танишганлигини ва ўз эътирозларини билдирганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— кассация шикояти берган шахс, шунингдек берилган шикоят ёки протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, шу процесс иштирокчилари ишнинг кўрилиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганликларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— судланган (маҳкум), оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда уларнинг вакиллари ишнинг юқори инстанция судида кўрилишида иштирок этишлари мумкинлиги тўғрисидаги қонун талабларининг бажарилганлигини ва ҳ.к.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жиноят-процессуал қонунчилигида назарда тутилган ҳимояланиш ҳуқуқи процесс иштирокчиларининг барчасига нисбатан иш юритишнинг ҳар қандай босқичида ҳам таъминланиши шартлигидан ҳамда судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши, тарафларнинг ўзаро тортишуви ва бошқа тамойилларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб, процесс иштирокчилари жиноят иши юзасидан берилган шикоят, билдирилган протест ва тўпланган ҳар қандай қўшимча ҳужжат билан танишишга ва ўз эътирозларини билдиришга ҳақлидирлар. Аммо, уларга бундай мажбуриятларни юклаш қонунга зиддир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг билан биргаликда, ишни судда кўришга асос бўлувчи шикоят ёки протестда оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки судланган (маҳкум), оқланган шахснинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар назарда тутилган бўлса, шикоят (протест) ёхуд уларнинг нусхалари судланган (маҳкум), оқланган шахсга тегишли тартибда тақдим этилиб, унинг эътирознома билдириш ҳуқуқи реал таъминлангандагина жиноят ишининг кассация ёки назорат тартибида кўрилишига йўл қўйилиши тушунтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишнинг кўрилишини бошқа кунга қолдиришга фақат узрли сабаблар бўлганда йўл қўйилади. Процесс иштирокчиси бўлган шахслар, ўз вақтида ва тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, судга келмасалар ва келмаслик сабаблари узрли эканлиги ҳақида бирон-бир тарзда маълум қилмаган бўлсалар, ишни уларнинг иштирокисиз кўриш масаласи ҳал қилиниб, бу ҳақдаги суднинг ажрими суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жиноят-процессуал кодексининг 506 ва 516-моддаларига асосан, кассация ва назорат инстанция судлари суд мажлисига судланган (маҳкум), оқланган шахс, жабрланувчи, гувоҳ, эксперт ва зарурат бўлса, бошқа шахсларни чақириш тўғрисида асослантирилган ажрим чиқариш масаласини иш ҳолатларидан ва процессуал қонунлар (Жиноят-процессуал кодексининг 46, 55 ва 479-моддалари) мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қонун мазмунидан апелляция тартибида кўрилган ишлар кассация тартибида кўрилмаслиги келиб чиқса-да, судлар буни бир томонлама тушунмасликлари керак. Муайян шахсга нисбатан ва айни бир асос бўйича апелляция тартибида кўрилган ишларгина кассация тартибида кўрилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иш кассация тартибида кўриб чиқилгандан сўнг келиб тушган шикоят ёки протестни кўриб чиқиш ва у бўйича ажрим чиқариш масаласи Жиноят-процессуал кодексининг 508-моддаси асосида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда кейинги ажрим аввал чиқарилган ажримга зид бўлса, иш бир ёки ҳар иккала ажрим устидан протест билдириш масаласини ҳал қилиш учун назорат тартибида протест келтириш ваколатига эга бўлган суд раисига юборилади. Ишни қўшимча кўриш тартиби кечикиб келган хусусий шикоят ёки хусусий протестни ҳал қилишга ҳам тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Суд, ишни кассация ва назорат тартибида кўришда, Жиноят-процессуал кодексининг 482-моддаси талабларига кўра, шикоят ёки протестда баён этилган важлар билан чегараланмасдан, ишни барча маҳкум (оқланган шахс)ларга, шу жумладан, шикоят бермаган ҳамда устидан шикоят ёки протест билдирилмаганларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қуйи босқич суди томонидан йўл қўйилган моддий ва процессуал қонун бузилишлари, бу ҳақда шикоят ёки протестда кўрсатилган-кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, бартараф қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агар, биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчиликларни тўлдириш ва процессуал қонун бузилишларини бартараф этиш имконияти бўлса, кассация ва назорат инстанцияси судлари қисман суд тергови ўтказиш ва ҳукмга ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят-процессуал кодексининг 490-моддасининг 2-қисмида назорат инстанцияси суди жиноят ишини назорат тартибида кўриб, апелляция ёки кассация ажримини бекор қилиш, шунингдек, агар кейин суд қарорлари чиқарилган бўлса, уларни ҳам бекор қилиш ва ишни янгидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқишга юбориши белгиланган. Мазкур қоида назорат инстанцияси судининг маҳкум (оқланган шахс)нинг аҳволини оғирлаштирмайдиган ҳолатларда суд ажрими ва қарорларини ўзгартириш ваколатини (Жиноят-процессуал кодексининг 521-моддаси) истисно этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Юқори инстанция суди, асослар мавжуд бўлган тақдирда, маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топишга, унга тарбия колонияси ёки жазони ижро этиш колониясининг оғирроқ турини белгилашга, жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплаш миқдорини иш ҳужжатларига асосан кўпайтиришга, ҳукмнинг айрим маҳкумларга қўйилган айблов қисмини ёки фуқаровий даъво қисмини бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд жиноят ишини кассация ёки назорат тартибида кўрган вақтида жазони кучайтиришга, шунингдек, оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган ўзгаришлар назарда тутилган бўлса, суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишга улар қонуний кучга кирганидан кейин бир йил мобайнидагина йўл қўйилишига эътибор қаратилсин (Жиноят-процессуал кодексининг 513-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Юқори босқич суди, зарурат туғилганда, Жиноят-процессуал кодексининг 541, 542-моддаларида кўрсатилган тартибда, ҳукм, ажрим ва қарорнинг моҳиятига дахл қилмайдиган ва маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмайдиган ҳолатда суд қарорларидаги шубҳа ва ноаниқликларни бартараф қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, қонуний кучга кирган суд қарорларидаги амнистия актини татбиқ этишга оид ноаниқликлар Жиноят-процессуал кодексининг 541-моддаси асосида ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал этиш тартибида қўшимча ажрим ёки қарор чиқариш йўли билан ҳам ҳал қилиниши мумкин бўлиб, бунда протест билдирилиши талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Юқори босқич суди шахснинг қилмишлари нотўғри квалификация қилинган деган тўхтамга келса, уни тегишли жиноят қонунига қайта квалификация қилади. Қайта квалификация қилинган қонун бўйича қилмиш учун жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса ёки амнистия акти асосида жиноят иши қўзғатилмаслиги тақозо этилса, Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 1-қисмининг 1, 2-бандлари асосида иш тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбдорни жиноий жавобгарликдан озод қилувчи амнистия актига зид равишда ёки жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтганидан сўнг жиноят иши қўзғатилган ва юритилган тақдирда, маҳкум, гарчанд, жазони ўташдан озод қилинган бўлсада, айблов ҳукми бекор қилиниб, иш тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Назорат инстанцияси судида жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодексининг 506-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ кўрилади. Жумладан, ушбу моддада судьялар маслаҳатлашувининг сир сақланишига риоя этиш кўзда тутилганлигини эътиборга олиш зарур. Зеро, Жиноят-процессуал кодексининг 487-моддасига биноан, судьялар маслаҳатлашуви сир сақланишининг бузилиши Жиноят-процессуал қонунининг жиддий бузилиши ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жиноят-процессуал кодексининг 500 ва 513-моддалари мазмунидан келиб чиққан ҳолда маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи асослар бўйича судларнинг ҳукм, ажрим ва қарорларини, улар қонуний кучга киргандан кейин бир йил вақт ўтгач кассация ва назорат тартибида қайта кўриб чиқишга йўл қўйилмайди. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиниши (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айбдорнинг чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилиниши (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 71-моддаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкумнинг жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши ёки жазони енгилроғи билан алмаштирилиши (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73, 74-моддалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкумнинг касаллик ёки меҳнатга қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиниши (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 75-моддаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкумнинг амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилиниши (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 76-моддаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланганликнинг олиб ташланиши (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 79-моддаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукм, ажрим ва қарорларни ижрога қаратишга тааллуқли айрим (Жиноят-процессуал кодексининг 541-моддаси) масалалар (озодликдан маҳрум этишга шартли равишда ҳукм қилинганда синов муддатини қисқартириш; маҳкумни ҳукмда белгиланган жазони ўташи учун енгилроқ тартибли колонияга жўнатиш ёки кўчириш, ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни умумий меҳнат стажига қўшиш) ва ҳоказолар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суд қарорларини оғирлаштирувчи ҳолатларда қайта кўриб чиқишга йўл қўйиладиган бир йиллик муддат (Жиноят-процессуал кодексининг 500 ва 513-моддалари) қайта кўриб чиқиш тўғрисида муносабат билдирилаётган суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошланиши тушунтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Жиноят ишининг назорат тартибида қайта кўрилишига фақат ишдаги ҳужжатлардан келиб чиқадиган асослар мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади. Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини шубҳага солувчи ҳолатлар, улар қонуний кучга киргандан кейин аниқланган бўлса, бундай суд қарорини қайта кўриб чиқиш масаласи, фақат, янги очилган ҳолатлар муносабати билан иш юритиш тартибида ҳал этилиши мумкин. Агарда, шу кўрсатилган ҳолатларда назорат тартибида протест келтирилган бўлса, назорат босқич суди протестни қаноатлантирмасдан қолдириб, ишни барча ҳужжатлар билан бирга янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш учун прокурорга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кассация босқич судлари Жиноят-процессуал кодексининг 487-моддасида кўрсатилган ҳукмни бекор қилинишига сабаб бўладиган жиддий қонун бузилишларини аниқласа, бу қонун бузилишлари иш бўйича ўтаётган шахсларнинг қайси бирига тааллуқлилигидан, яъни уларга нисбатан шикоят ёки протест мавжуд ёки йўқлигидан қатъи назар, ҳукм барчасига нисбатан бекор қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Суд ишни қўшимча терговга ёки янгидан судда кўриш учун юбораётганида судланувчига қўйилган айбнинг исботланганлиги ёки у ёки бу далилнинг ишончлилиги, бир далилнинг иккинчисидан афзаллиги, қилмишнинг у ёки бу жиноят қонуни билан квалификация қилиниши лозимлиги ва жазо чораси ҳақида олдиндан хулоса қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун судга юбораётиб, юқори босқич суди ўз қарорида қайси ҳолатлар ҳукмни бекор қилинишига сабаб бўлганлигини ва уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмни ёки ажримни бекор қилиб, ишни қўшимча терговга юбораётганда, юқори босқич суди, айнан қандай ҳолатлар тергов йўли билан қўшимча аниқланиши кераклигини, бундай ҳолатларни суд йўли билан аниқлаш имкони йўқлигини кўрсатиши, шунингдек, аввал қўлланилган эҳтиёт чорасининг мақсадга мувофиқлигини, уни ўзгартириш, масалан, гаров тариқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш имкониятлари бор ёки йўқлигини, албатта муҳокама қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Жиноят иши бўйича тўпланган қўшимча далил ва ҳужжатлар, судда текширилган ҳолатларга тааллуқли бўлса ва янги очилган ҳолатлар мавжудлигидан далолат бермаса, улардан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча ҳужжатлар Жиноят-процессуал кодексининг 149, 170, 290 ва 398-моддаларида назарда тутилган (мурдани эксгумация қилиш, телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, мол-мулкни хатлаш, мулкий зарарни қоплашни ва мол-мулкни мусодара этишни таъминлаш) процессуал ҳаракатларни ўтказишни тергов органининг зиммасига юклаш йўли билан ҳам тўпланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча ҳужжатларга ишдаги мавжуд далиллар билан бирга баҳо берилиши лозим. Улар ҳукм, ажрим ва қарорни ўзгартириш ёки бекор қилишга асос қилиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар процессуал қонун талабларига риоя этилган ҳолда олинган ёки тўпланган бўлсагина, улар суд томонидан ҳуқуқий аҳамиятга молик ҳужжат, шу жумладан, далил сифатида баҳоланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агар, маҳкумнинг бир неча эпизоддан иборат жиноий қилмишлари бир хилда квалификация қилинган бўлиб, ишни кассация ва назорат босқичида кўришда эълон қилинган айб эпизодларидан бири ёки бир нечтаси ўзининг тасдиғини топмаса (масалан, шахсни бир неча марта пора олганликда айбдор деб топиш) ва бу ҳолат қўшимча текширишни талаб қилмаса, суд ушбу эпизодларни судланувчининг айбидан чиқариб, ишнинг шу қисмини тугатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, маҳкум бир неча жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилган ва уларнинг ҳар бири қонуннинг тегишли моддаси билан квалификация қилинган бўлиб, алоҳида кўрилиши мумкин бўлса, юқори босқич суди ҳукмни бир ёки бир неча жиноятлар қисми бўйича бекор қилиб, ишни янгидан кўриш ёки қўшимча тергов ўтказиш учун юборишга ва ҳукмнинг бошқа қисмини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Жиноий қилмиш жиноят қонунининг бир моддасидан унча оғир бўлмаган жиноятларни назарда тутувчи бир неча моддасига қайта квалификация қилинганда, агар, бу судланган (маҳкум)нинг аҳволини оғирлаштирмаса ва унинг ҳимоя ҳуқуқини бузмаса, юқори босқич суди Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида жазо тайинлайди. Бу жазо биринчи босқич суди томонидан тайинланган жазодан оғир бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кассация ва назорат инстанцияси суди маҳкумга тайинланган жазони енгиллаштириш масаласини ҳал қила туриб, Жиноят-процессуал кодексининг 482-моддасига мувофиқ, нафақат жазони камайтириши, балки, бошқа енгилроқ жазо турига алмаштириши ҳам мумкин. Бу ҳолатда, қонун доирасида тайинланадиган енгилроқ жазонинг муддати ҳукм бўйича тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддатидан ортиқроқ бўлиши ҳам мумкин (масалан, бир йил озодликдан маҳрум қилинган шахсга суд уч йил ахлоқ тузатиш иши тайинлашга ҳақли).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланган (маҳкум)га нисбатан асосий жазо камайтирилганда, шу жумладан, қонунда белгилангандан кўра енгилроқ жазога алмаштирилганда ҳам, ҳукмнинг қўшимча жазо тайинлаш (муайян ҳуқуқдан, ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш каби) қисми ўзгаришсиз қолдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ишни кўриш вақтида судланган (маҳкум)нинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги сабабли ҳукм бекор қилиниб жиноят иши тугатилса, жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсни аниқлаш масаласини ҳал этиш учун, суд, жиноят ишини прокурорга юбориши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Юқори босқич суди суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар томонидан жиноят судлов ишларини юргизишда жабрланувчининг иштирокини тартибга солувчи қонунларга риоя қилинганлигини синчиклаб текшириши, йўл қўйилган қонун бузилишларини эътиборсиз қолдирмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчини процессуал ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки уларни чеклаш ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўрилишига халал берган ҳамда қонуний, асосли ва адолатли суд қарори чиқарилишига таъсир қилган бўлса, бу ҳолат суд қарорининг бекор қилинишига сабаб бўлувчи жиддий қонун бузилиши деб баҳоланиши мумкин (Жиноят-процессуал кодексининг 487-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кассация ва назорат босқич судларининг қарорлари аниқ, тушунарли, изчил ифодаланган, мантиқий ва ҳуқуқий асослантирилган бўлиши ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 496-моддасида назарда тутилган ҳолатларни, албатта акс эттирган ҳолда тузилган бўлиши шарт. Бу талабларнинг бажарилмаганлиги уларни ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Кассация ва назорат инстанция суди Жиноят-процессуал кодексининг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ва суд муҳокамасида йўл қўйилган камчиликларга тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини қаратиш зарур бўлган, хусусий ажрим чиқаради. Бироқ, юқори босқич суди, ўзгартирилмасдан қолидирилган суд қарорининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигига шубҳа туғдирувчи хусусий ажрим чиқаришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг Раёсатлари муайян ишни назорат тартибида кўриш чоғида, мазкур ишни кўришда иштирок этиши мумкин бўлмаган судьяларни ҳисобга олмаган ҳолда, қолган Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ҳам ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Жиноят ишларини судлар томонидан кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги 43-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 1 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон