Ҳужжат кучини йўқотган 27.12.2016 11.09.1998 йилдаги 21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.12.2016
Ҳужжат 11.09.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖИНОИЙ ҲАРАКАТЛАР ОҚИБАТИДА ЕТКАЗИЛГАН МОДДИЙ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ МАСАЛАСИГА ДОИР СУД АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни ундириш турли шакллардаги мулкнинг дахлсизлигини таъминлашда, давлат ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тоифадаги ишлар судлар томонидан асосан қонуний ҳал этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, айрим судлар ҳар доим ҳам фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини кўрмайдилар, тергов органлари томонидан мол-мулкни ўз вақтида хатламаслик ҳолларига баъзан тегишли муносабат билдирмайдилар, зарарнинг миқдори ва хусусияти тўғрисидаги далилларни тўлиқ текширмайдилар, фуқаровий даъволарни етарли асосларсиз кўрмасдан қолдирадилар, жиноят оқибатида қўлга киритилган маблағ эвазига зарарни қоплаш мумкинлиги масаласини ҳамма вақт ҳам муҳокама этмайдилар, фуқаровий даъво қўзғатилмаган ҳолларда етказилган мулкий зарарни ундириш масаласини ўз ташаббуслари билан ҳал қилмайдилар, биргаликда содир этилган ҳаракатлар натижасида зарар етказган шахсларнинг солидар жавобгарлиги ҳақидаги қонун талабларининг бузилишига йўл қўймоқдалар. Зарарни келтириб чиқарувчи жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаётир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори жиноят оқибатида етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги қонунларга аниқ ва оғишмай амал қилиниши зарурлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий ҳаракат оқибатида моддий зарар етказилган ҳар бир иш юзасидан ҳукм чиқаришда суд фуқаровий даъвони ҳал этиши, агар бундай даъво келтирилмаган бўлса, моддий зарарни ундириш ҳақидаги қарорни ўз ташаббусига кўра чиқариши мумкинлиги ҳақидаги масалани муҳокама қилиши лозимдир. Суд муҳокамасини қолдирмай туриб даъво ҳажмини аниқлаш имконияти бўлмаган ва зарар миқдори жиноятнинг тавсифига, судланувчига тайинланадиган жазо миқдорига ҳамда ҳукм чиқаришда юзага келадиган бошқа масалаларни ҳал этишга таъсири бўлмаган алоҳида ҳолларда суд, Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабига кўра, фуқаровий даъвогарнинг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво миқдорини ҳал этиш учун талаб келтириш ҳуқуқини эътироф этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат корхона, муассаса ёки ташкилотига етказилган зарар қопланмаган ҳолларда суд фуқаровий даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиноятдан, шунингдек, ақли норасо шахснинг жамоат учун хавфли хатти-ҳаракатидан зарар кўрган шахс, шунингдек, юридик шахс ҳисобланувчи корхона, муассаса ёки ташкилотлар зарарни қоплашни талаб қилсалар, ЖПКнинг 56-моддасига биноан, жиноят ишида фуқаровий даъвогар деб эътироф этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганларнинг, шунингдек, муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаровий даъво уларнинг қонуний вакиллари ва прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этилиши ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида мол-мулки йўқолган ёки шикастланган шахс вафот этган тақдирда жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш ҳуқуқига марҳумнинг меросхўрлари эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки тергов давомида фуқаровий даъво талаби келтирилмаган бўлса, суд зарар кўрган шахсга ёки корхона, муассаса, ташкилотларга уларнинг судланувчига ёки қонун талабига кўра зарар учун моддий жавобгар ҳисобланувчи шахсларга нисбатан фуқаровий даъво келтириш ҳуқуқларини тушунтириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай даъво келтирилмаган тақдирда суд ўз ташаббуси билан жиноий ҳаракат натижасида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласини муҳокама қилиб, бу мажбуриятни маҳкум зиммасига юклаш ҳақида қарор чиқаришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган, шунингдек, даъвоси кўрмасдан қолдирилган шахслар уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўзғатишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ёки васийлари ҳамда ЖПКнинг 58-моддасига биноан, фуқаровий жавобгар тариқасида ишга жалб этилган корхона, муассаса ва ташкилотлар зарар уларнинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, жиноий ҳаракат натижасида етказилган моддий зарар учун жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар етказилган зарар учун умумий асосларда мустақил жавобгар бўладилар. Вояга етмаганнинг зарарни қоплаш учун етарли мол-мулки ёки бошқа даромад манбалари бўлмаган ҳолларда етказилган зарар ёки унинг етишмаган қисми бу шахснинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари томонидан тўланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота ва онанинг бола тарбиясида тенг ҳуқуқ ва мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда суд қарори асосида вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш мажбурияти уларнинг ҳар иккаласига юклатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш жараёнида суд фуқаровий даъво қўзғатилгани ва жиноий ҳаракат оқибатида етказилган моддий зарарнинг ундирилишини таъминловчи чоралар кўрилгани ҳақидаги масалаларни аниқлаши зарур. Агар суриштирувчи ёки терговчи фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини кўрмаган бўлса, суд ЖПКнинг 290-моддаси талабига биноан ўз ташаббуси билан бу чораларни кўради ёки тегишли органлар зиммасига моддий зарарнинг қопланишини таъминлаш чораларини кўриш мажбуриятини юклайди ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбдор шахсларнинг мол-мулкини хатлаш мулкий зарар қопланишини таъминлашнинг муҳим шаклларидан ҳисобланади. Иш материалларида мол-мулк рўйхатининг йўқлиги мулкий зарарни қоплаш тўғрисидаги масалани кўрмасдан қолдиришга асос бўла олмайди, чунки бундай мол-мулк ҳукм ижроси жараёнида ҳам аниқланиши мумкин. Шу билан бирга, судлар хусусий ажрим чиқариш йўли билан суриштирув ва тергов органлари томонидан айбдор шахсларнинг мол-мулкини хатлаш чорасини кўрмаганлиги ёки ўз вақтида кўрмаганлиги тўғрисидаги ҳар бир ҳолатга муносабат билдиришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Моддий зарар судланувчи ва жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахснинг биргаликдаги жиноий ҳаракатлари натижасида етказилган ҳолатда суд зарарни тўла қоплаш мажбуриятини маҳкум зиммасига юклайди. Иши алоҳида юритувга ажратилган шахсга нисбатан кейинчалик айблов ҳукми чиқарилаётганда суд унинг зиммасига муқаддам судланган маҳкум билан биргаликда зарарни (солидар) қоплаш мажбуриятини юклатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар моддий зарар судланувчи ва иши унга нисбатан тугатилган шахснинг биргаликдаги жиноий ҳаракатлари оқибатида етказилган бўлса, суд зарарни тўла ҳажмда қоплаш мажбуриятини маҳкумга юклайди ва фуқаровий даъвогарга иши ҳаракатдан тугатилган шахсга нисбатан маҳкум билан биргаликда етказилган зарарни солидар тартибда ундириш юзасидан фуқаролик ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳукмида биргаликда етказилган зарарнинг жиноят иши унга нисбатан тугатилган ёки алоҳида юритувга ажратилган шахслардан ундирилиши ҳақида кўрсатилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жиноят ёки ижтимоий хавфли хатти-ҳаракат юз бермаганлиги ёки шахснинг жиноятга дахлдор бўлмаганлиги, шунингдек, шахснинг ҳаракати зарурий мудофаа чегарасидан чиқмаган ҳолда содир этилганлиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилаётганда суд ЖПКнинг 283-моддаси 2-қисми ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги 2-сонли қарорининг 19-бандига биноан фуқаровий даъвони қаноатлантиришни рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия акти қўлланиши туфайли тергов органлари қарори ёки суд ажрими билан жиноий жавобгарликдан озод этилган шахсларга нисбатан фуқаровий даъво кўрмай қолдирилганда манфаатдор шахсларга фуқаровий ишларни юритиш тартибида даъво билан судга мурожаат этиш ҳуқуқлари тушунтирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши апелляция, кассация ёки назорат тартибида юқорида кўрсатилган асосларга биноан тугатилганда ҳам фуқаровий даъвога нисбатан шундай оқибатлар юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фуқаровий даъво масаласини ҳал этишда суд ЖПКнинг 467-моддасига биноан айблов ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони тўла ёки қисман қаноатлантириш ёинки уни рад этиш асосларини, жиноят оқибатида етказилган зарарнинг моҳияти ва ҳажмини кўрсатиши, шунингдек, зарар миқдорининг тегишли ҳисобларини келтириши, фуқаровий даъвони ҳал қилишда асосланилган қонунни кўрсатиб ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўзғатилган фуқаровий даъвонинг қаноатлантирилиши жиноий ишни судда кўриш жараёнида рад этилган тақдирда даъвогар шу шахсга ва худди шу асослар бўйича фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий даъвогарнинг даъво ҳажмини ҳал этиш учун фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво талаби билан мурожаат этиш ҳуқуқини эътироф этган суд ўз ҳукмида кўрсатилган даъво талаблари бўйича жиноят иштирокчиларидан айнан қайсиларига нисбатан моддий жавобгарлик мажбурияти юклатилиши лозимлиги ҳақида кўрсатиб ўтиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жиноят объекти бўлган мулк қийматини аниқлашда унинг эгаси томонидан харид қилиниши ҳолатларидан, жиноят содир этилган вақтдаги давлат улгуржи нархидан, бозор ёки комиссион нархлардан келиб чиқиш лозим. Мулк қийматини аниқлаш имконияти бўлмаганда, у тегишли мутахассислар жалб қилиниб, эксперт хулосасига кўра белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий тажовуз оқибатида етказилган моддий зарар миқдорини аниқлашда, мулкнинг моддий зарарни ундириш ҳақида қарор чиқарилаётган кундаги нархини инобатга олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Етказилган моддий зарарни қоплаш масаласини ҳал қилишда судлар жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги ҳақидаги ФКнинг 985-моддаси талабларидан келиб чиқишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд маълум иш ҳолатларини, маҳкумнинг айб даражасини ва мулкий ҳолатини ҳисобга олиб, етказилган зарарнинг қопланиши лозим бўлган миқдорини ҳукмда ўз хулосасини асослаб, камайтириши мумкин. Зарар қасддан содир этилган жиноят оқибатида етказилган ҳолларда қопланиши лозим бўлган зарар миқдорининг камайтирилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Биргаликдаги жиноий ҳаракатлар натижасида зарар етказган барча шахслар етказилган моддий зарарни қоплашда солидар жавобгар бўладилар. ФКнинг 1000-моддасига биноан жабрланувчининг аризасига кўра ва унинг манфаатларини кўзлаб, агар бу тартиб зарар қопланишини таъминласа, суд биргаликда зарар етказган шахслар зиммасига солидар эмас, ҳиссали жавобгарликни юклатишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ўринда судлар қуйидагиларни назарда тутишлари зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятлар бир неча шахслар томонидан содир этилганда, улар биргаликдаги иштироки аниқланган эпизодлар бўйича жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплашда солидар жавобгар ҳисобланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир жиноий иш бўйича судлансаларда, лекин умумий мақсад билан боғлиқ бўлмаган мустақил жиноий ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан, шунингдек, улардан айримлари қасддан содир этилган, масалан, мулкни талон-торож қилиш жинояти учун, бошқалари эса совуққонлик жинояти учун судланганда, охиргиларининг ҳаракатлари олдингиларининг жиноят содир этишларига қай даражада бўлмасин шароит яратган бўлсаларда, уларга нисбатан солидар жавобгарлик мажбурияти юклатилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона, муассаса, ташкилотга унинг бир неча ходими ёки бир ходими ва корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган бошқа шахслар айби билан зарар етказилиб, бу зарар уларнинг биргаликдаги қасддан содир этилган жиноий ҳаракатлари натижасида етказилгани аниқланса, суд уларнинг барчасига солидар жавобгарлик мажбуриятини юклашга ҳақли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкумнинг ғайриқонуний ҳаракатлари учун қонун талабларига кўра моддий жавобгар ҳисобланувчи фуқаро ёки корхоналар жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплашда солидар эмас, балки ҳиссали жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча шахслар томонидан етказилган зарарни қоплаш ҳақида қарор чиқараётган суд ҳукмнинг қарор қисмида судланувчилардан қайси бирига солидар, қайси бирига ҳиссали жавобгарлик мажбурияти юкланишини, шунингдек, зарарни қоплаш учун қанча миқдорда ва кимнинг фойдасига сумма ундирилишини кўрсатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Солидар моддий жавобгар бўлган маҳкумларга нисбатан чиқарилган ҳукм айрим шахсларга нисбатан бекор қилиниб, иш қайта судловга юборилганда умумий зарарнинг барчасини қоплаш мажбурияти ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган маҳкумлар зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иши янгидан кўрилганда бу шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилса, унинг зиммасига ҳам ушбу жиноят юзасидан муқаддам судланган шахслар билан биргаликда зарарни солидар қоплаш мажбурияти юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар натижасида етказилган зарарни ундириш ҳақидаги даъволарни ҳал этишда судлар амалдаги қонун талабларига, шунингдек, ЎзР Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги 11-сонли қарорига оғишмай амал қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жиноят ишида маънавий зарарни ундириш ҳақидаги фуқаровий даъвони кўришда суд маънавий зарар моддий жиҳатдан қопланишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилишини ёдда тутиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчи вафот этган тақдирда маънавий зарарни ундириш ҳуқуқига унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакиллари эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумлар томонидан етказилган маънавий зарарни ундириш масаласини ҳал этишда суд зарар етказган шахслардан ҳар бирининг айб даражасини инобатга олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар маънавий зарар жабрланувчининг етказилган маънавий зарарни қоплаш ҳуқуқини назарда тутувчи қонун амалга киритилгунига қадар етказилган бўлса, фуқаровий даъвогарнинг бу ҳақдаги талаби қаноатлантирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунларни бузиш билан боғлиқ ишлар бўйича табиат объектларига етказилган моддий зарарни қоплаш қонун талабларига кўра ва ЎзР Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 36-сонли қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фаолияти теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган давлат ёки мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқа ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини бошқараётган шахс томонидан транспорт жинояти содир этилганда моддий зарарни қоплаш масаласини ҳал қилаётган судлар етказилган зарарнинг бевосита жиноят содир этган айбдор шахсдан эмас, балки ушбу ташкилотлардан ундирилиши лозимлигига эътибор қаратишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга судлар фуқаровий даъвогарларга ФКнинг 1001-моддасига биноан умумий асосларда фуқаровий ишларини юритиш тартибида зарар етказилган шахсдан тўланган зарар миқдорини қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиришга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона, муассаса, ташкилотлар ўртасидаги низолар ФПКнинг 31-моддасига кўра судга тааллуқли эмаслигини эътиборга олиб, фаолияти теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирувчи манба бошқа корхонага моддий зарар етказган ҳолларда ФПКнинг 100-моддаси 1-бандига мувофиқ келтирилган даъво талаби бўйича иш юритишдан тугатилиши ва манфаатдор тарафларга хўжалик судида низони ҳал этиш ҳуқуқлари тушунтирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ишни апелляция кассация ёки назорат босқичида кўраётган суд ҳукмнинг моддий зарарни қоплаш қисмига ўзгартириш киритиши мумкин, масалан, биринчи босқич суди томонидан моддий зарар етказиш ҳолатлари тўғри ва тўлиқ аниқланган бўлиб, иш бўйича қўшимча далиллар тўплаш ва текшириш талаб қилинмаса, лекин моддий ҳуқуқ меъёрларини қўллашда хатоликка йўл қўйилган бўлса, апелляция, кассация ёки назорат босқич суди ундириладиган зарар ҳажмини камайтириши ёки кўпайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий зарар ҳажмини ўзгартириш жиноятнинг тавсифига таъсир қилиши мумкин бўлса ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи тарафга айблов миқдорининг ҳажми ўзгариши аниқланганда, агар бу асосларга кўра прокурор томонидан протест ёки жабрланувчидан шикоят келтирилган бўлса, суд ҳукми бекор қилиниб, иш қўшимча терговга ёки янгидан кўриш учун судга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жиноий ишдан келиб чиқувчи фуқаровий даъвони фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида кўраётган суд қопланиши лозим бўлган зарар миқдорини жиноят ишида мавжуд далиллар, шунингдек, тарафлар томонидан қўшимча тақдим қилинган ва суд ташаббуси билан тўпланган далиллар асосида аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво ишини кўрган суд зарар ҳажми ўзгариши натижасида ҳукм қайта кўриб чиқилиши лозим деган хулосага келса, таҳлил қилинган далилларга асосланиб даъво талаби бўйича ҳал қилув қарори чиқариши ва жиноят ишининг назорат тартибида текшириб чиқилиши зарурлиги тўғрисида ўз муносабатини билдириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ФКнинг 25-моддаси талабига биноан фуқаро ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли барча мол-мулки билан жавобгар бўлади, қонунга мувофиқ мусодара қилиниши мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Рўйхатга олиниб хатланган мулкнинг ўзлаштирилгани, бошқа шахсларга ўтказилгани ёки йўқ қилингани аниқланса, суд ушбу мулк ишониб топширилган шахсни қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиши лозим (ЖК нинг 167-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни кўриб чиқишда давлат божи ундирилмайди ва бундай даъволарга даъво муддати жорий қилинмайди (ЖПК нинг 276, 281-моддалари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш бўйича бир неча шахслар айбли деб топилган тақдирда, ЖПКнинг 320-моддасига кўра, суд харажатлари маҳкумлар зиммасига улардан бирининг айб даражаси ва мулкий аҳволи инобатга олиниб юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳукмнинг фуқаровий даъво қисми ФПК нинг 377-моддасида белгиланган муддат ичида мажбурий тартибда ижро этиш учун топширилиши мумкин. Ўтказиб юборилган процессуал муддат ҳукм чиқарган суд ёки ижро қилинадиган жойдаги суд томонидан тикланиши мумкин (ФПК нинг 379-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Судлар моддий зарар етказиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш борасидаги ишларни кучайтиришлари зарур; ҳар бир иш бўйича хусусий ажрим чиқариш йўли билан уларни бартараф қилиш зарурлигига тегишли раҳбар ходимларнинг эътибори қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги қонунларнинг судлар томонидан тўғри ва аниқ қўлланиши устидан назоратни кучайтирсинлар, ушбу масала юзасидан суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб борсинлар ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чорасини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ССР Олий суди Пленумининг 1983 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон ССР судлари томонидан СССР Олий суди Пленумининг 1979 йил 23 мартдаги «Жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги қонунларни қўллаш амалиёти ҳақида»ги 7-сонли қарори (1984 йил 11 майдаги 3-сонли Пленум қарорида киритилган ўзгартиришлар билан) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 11 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-сон