Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2019 24.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1908
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 24.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1908
Кучга кириш санаси
06.03.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2019
Ҳужжат 06.03.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ЦЕМЕНТГА ҚЎШИМЧА ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 февралда 1908-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 мартдаги 45, 2019-21-сонли «Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1908-6, 08.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 8 февралдаги 13 ва 2008-10-сон билан тасдиқланган «Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Адлия вазирлигида 2008 йил 21 февралда 1772-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 48-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2009 йил 9 февраль,

20-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 9 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-9-сон

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 9 февралдаги 20, 2009-9-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом оқ цемент ва муқобил ёқилғи — кўмирда ишлаб чиқарилган цементга татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цементни реализация қилишдан олинган соф тушум — қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолда цементни реализация қилишдаги тушум;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб баҳоси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори билан ҳар йили тасдиқланадиган цементнинг баҳолар даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча фойда — цементни қопларга қадоқлаш харажатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) чегириб ташланган ҳолдаги цементни реализация қилишдан олинган соф тушум билан ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин солиқ тўловчи ихтиёрида қоладиган маблағ — солиқ солинадиган база билан қўшимча фойда солиғи ўртасидаги фарқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшимча фойда солиғи суммаси ва қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин солиқ тўловчи ихтиёрида қоладиган маблағ, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базага қўшилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Солиқ тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш объекти пайдо бўладиган, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, цемент ишлаб чиқаришни амалга оширадиган юридик шахслар қўшимча фойда солиғини тўловчилар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Солиқ солиш объекти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ тўловчининг ҳисобот давридаги қўшимча фойда солиғи, қўшимча фойда солиғини солиш объекти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Солиқ солинадиган база
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ солинадиган база ҳисобот даврида қўшимча фойда суммасидан келиб чиқиб, қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиғи, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмаларни чегирилиб ташланган ҳолда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Солиқ ставкаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қўшимча фойда солиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган ставка бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Солиқ даври. Ҳисобот даври
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ даври календарь йил ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳисобот даври ой ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қўшимча фойда солиғи суммаси солиқ солинадиган базанинг миқдоридан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўшимча фойда солиғи республика бюджетига миллий валюта — сўмда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қўшимча фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача иловага биноан шаклда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғини ҳисобот даврида маҳсулотни реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Қўшимча фойда солиғи ҳисобини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га мувофиқ (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 20-сон; 2003 йил, 21-22-сон) қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қўшимча фойда солиғини ҳисоблашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9811 «Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлар» ҳисобварағининг дебети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварақнинг кредити»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиқ суммасини бюджетга ўтказишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварақнинг дебети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг кредити.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қўшимча фойда солиғини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китоб асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл)да 9811 «Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинган, қўшимча фойда солиғи суммаси қўшимча очиладиган «Қўшимча фойда солиғи» 251-сатрида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органлари назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс штампи
_____________________________ туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига ‎‎
Солиқ тўловчи _____________________________________________________

(корхона, ташкилотнинг номи)‎‎

СТИР‎‎‎
Телефон ___________________________‎‎
Тўловчи манзили ___________________________________________________
Ҳисоб-китоб рақами _____________________________________________-сон‎‎

‎(банк муассасаси номи, коди)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎Цементга қўшимча фойда солиғи

‎ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар Сатр коди‎ Ўлчов бирлиги‎ Суммаси‎
Реализация қилинган цемент ҳажми‎ 010‎ тонна‎
Цементни қопларга қадоқлаш харажатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) ва қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолда барча ҳажмга реализация қилиш суммаси‎ 020‎ минг сўм‎
1 тонна цементнинг ҳисоб-китоб баҳоси‎ 030‎ сўм‎
Реализация қилинган цементнинг барча ҳажми ҳисоб-китоб баҳоси
‎(010-сатр х 030-сатр)‎
040‎ минг сўм‎
Барча ҳажмга қўшимча фойданинг жами суммаси
‎(020-сатр- 040-сатр) ‎
050‎ минг сўм‎
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар, жами ____% ставкада: (050-сатр х ___%)‎ 060‎ минг сўм‎
Солиқ солинадиган база
‎(050-сатр-060-сатр)‎
070‎ минг сўм‎
Қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси‎ 080‎ %‎
Бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси
‎(070-сатр х 080-сатр)‎
090‎ минг сўм‎
Ўтган ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси 100‎ минг сўм‎
Қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган сумма (070-сатр- 090-сатр)* 110‎ минг сўм‎

‎Раҳбар‎

‎________________‎

‎‎
‎_________________

(имзоси)

‎‎(Ф.И.Ш.)

Бош бухгалтер‎

________________

‎‎_________________

(имзоси)

‎‎‎(Ф.И.Ш.)

‎‎200__ йил «___»___________________ М.Ў.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Корхона ихтиёрида қолган сумма, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобида: балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган тўловчиларнинг 020-сатри; балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаган тўловчиларнинг 010-сатри камаяди.