25.09.2008 йилдаги 550-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ КЕНГАШИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ МАКТАБ ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 2004 — 2009 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ДАВЛАТ УМУММИЛЛИЙ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ СОҲАСИДАГИ ИШИ ТЎҒРИСИДА»ГИ 2007 ЙИЛ 25 ИЮЛДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН 363-I-СОНЛИ ҚАРОРИНИНГ ИЖРОСИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши шуни қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш соҳасидаги иши тўғрисида»ги 2007 йил 25 июлда қабул қилинган 363-I-сонли Қарорини ижро этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб таълимини ривожлантириш дастурига мувофиқ ўқитувчи шахсига, уни ижтимоий ҳимоялашга, унга қулай турмуш ва меҳнат шароитлари яратишга, шунингдек касб маҳоратини оширишга эътибор анчагина кучайтирилган. Ҳозирги вақтда мамлакатнинг умумтаълим мактабларида 445 мингдан ортиқ, шу жумладан қишлоқ мактабларида қарийб 340 минг ўқитувчи педагогик фаолият билан шуғулланмоқда. 2007 йилда педагогик олий таълим муассасаларини тамомлаган 6750 нафар ёш мутахассис йўлланмалар бўйича ишга жойлаштирилган. Касб маҳорати ва самарали тарбиявий ишлари учун 2007-2008 ўқув йилида 183 мингдан ортиқ ўқитувчи (42,8 фоиз) ва 4,2 минг кутубхоначи (44,6 фоиз) устама ҳақ олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими раҳбар кадрлари малакасини ошириш марказий институти ҳамда педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий институтларида (14 та) ҳисобот даврида 100 мингдан ортиқ педагог ходим ўз малакасини оширди, шу жумладан компьютер саводхонлигини ўзлаштирди. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида илмий даража анчагина юқори кўтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабларни такомиллаштирилган давлат таълим стандартлари ҳамда модернизацияланган ўқув дастурлари талабларига жавоб берадиган замонавий ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий қўлланмалар билан янада тўлиқроқ таъминлаш вазифаси режали асосда ҳал этилмоқда: жорий йилнинг 15 сентябрига бўлган ҳолатга кўра бу борадаги таъминот 97,1 фоизни ташкил этди, бинобарин 2006 йилдагига нисбатан 5 фоиз кўп бўлди. Мактаб кутубхоналари ижтимоий-сиёсий, услубий ва бадиий адабиётлар фондини кўпайтирганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш мақсадида Узлуксиз таълим тизимини модернизациялаш ҳамда таълим ва тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан 2008-2009 йилларга мўлжалланган тадбирлар дастури ҳамда мазкур Дастурни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли режаси тасдиқланган. Ушбу Дастурни ижро этиш юзасидан давлат таълим стандартларини такомиллаштириш, ўқув дастурлари, ўқув-кўргазмали ва дидактик материалларни модернизациялаш ишлари олиб борилмоқда, ўқув вазифа-топшириқлари янги ишлаб чиқилган санитария-гигиена нормалари асосида мақбуллаштирилди. Таълимнинг услубий асосини мустаҳкамлаш, таълим ва тарбиянинг шакл ҳамда усулларини такомиллаштириш мақсадида Республика педагогик ўқувлари, илғор педагогик технологияларни таълим жараёнига жорий этиш юзасидан туркум семинарлар ва давра суҳбатлари, шунингдек ўқувчиларда мамлакатимиз мактабларида ўқитилаётган турли фанларга қизиқишни кучайтириш учун ўқув фанлари ойликлари ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат таълим стандартларини ва ўқув дастурларини такомиллаштириш учун таянч мактабларда ўқув фанларининг 50 та йўналиши бўйича дарслар ўтиладиган синфлар ва тилларни ҳисобга олган ҳолда тажриба ишлари ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази 2007-2008 ўқув йилининг охирларида ўтказган мониторинг ўқувчиларнинг билим савияси ўтган ўқув йили якунларига нисбатан 3,3 фоиз ошганлигини кўрсатди. Республика ва халқаро олимпиадалар натижалари ҳам ўқувчиларда билим даражаси юксалганлигини тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг бир гуруҳ мутахассислари мамлакатимизнинг ўрта махсус ва олий ўқув юртларида билимларни баҳолашнинг тегишли тизимига монанд ягона рейтинг тизимини ишлаб чиқмоқда. Таълим сифатини баҳолашнинг миллий модели яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2008 йил 7 августда «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 173-сонли қарор қабул қилинди ва тегишли низомлар тасдиқланди. Бу ҳужжатлар мазкур мактабларнинг таълим жараёнини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари йўналишлари билан мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб таълимини ривожлантириш дастурининг тасдиқланган кўрсаткичларига мувофиқ янги мактаблар қуриш, ишлаб турган мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда 1875 та таълим объектида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, шу жумладан 70 та янги мактаб қуриб битказилди, 583 та мактаб тубдан реконструкция қилинди, 792 та мактаб капитал таъмирланди, 430 та мактабда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Жорий йилнинг 15 сентябрига бўлган ҳолатга кўра таълим объектларида 346,5 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди, бу эса йиллик режанинг 98 фоизини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб таълимини ривожлантириш дастурига қўшимча равишда 2007-2008 ўқув йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳомийлар томонидан 22 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди, шу жумладан 6 та янги мактаб биноси қурилган, 5 та мактаб реконструкция қилинган, 11 та мактабда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150 та мактаб спорт зали, шу жумладан қишлоқ жойларда 145 та мактаб спорт зали фойдаланишга топширилган. Умумтаълим мактабларининг спорт заллари билан таъминланганлик даражаси 65 фоизни, спорт инвентарлари билан таъминланганлик даражаси 56 фоизни ташкил этди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан тегишинча 2,7 ва 10 фоиз ортиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим мактабларини таъмирлашнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган манзилли дастурига киритилмаган 1281 та мактабнинг моддий-техника базаси ҳолати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ўрганиб чиқилган ва мазкур мактабларга тааллуқли қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажмлари белгилаб олинган. Ҳозирги вақтда ана шу мактабларни ҳар тарафлама мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга оид таклифларни белгиланган тартибда киритиш учун молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишиб олинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда 1911 та умумтаълим мактабини Мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 138 миллиард сўмлик замонавий мебель, ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва спорт инвентарлари билан жиҳозлаш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг 15 сентябрига бўлган ҳолатга кўра умумтаълим мактабларига 115,7 миллиард сўмлик (87,8 фоиз) мактаб ускуналари етказиб берилган. Умумтаълим мактабларининг замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланиш даражаси 2007 йилга нисбатан физика кабинетларида 20,6 фоиз, кимё кабинетларида 25,3, биология кабинетларида 24,8 фоиз ўсган. Умумтаълим мактабларининг замонавий компьютер техникаси билан таъминланганлик даражаси ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 12,9 фоиз кўпайиб, 51,6 фоизни ташкил этди. 800 та мактаб «Ziyonet» тармоғига уланган, 2280 та мактаб шу тармоққа уланишга тайёрлаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда 1225 та мактаб замонавий компьютер техникаси билан таъминланган. Халқаро донорлар томонидан ажратилган 1,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобига 140 та компьютер синфхонаси учун ўқув компьютерлари комплекти сотиб олинган ва ўрнатилган. Осиё тараққиёт банки билан биргаликда 38,5 миллион АҚШ долларига тенг қийматдаги «Таълим секторини ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жаҳон банкининг 15 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 2008 йилда 1501 та мактаб ва 598 та мактабгача тарбия таълим муассасасини 2072 та компьютер билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим мактабларининг ўқув ускуналарига бутловчи товарлар етказиб бераётган хорижий ҳамкорларга молиявий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан зарур чоралар кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим мактаблари электр билан узлуксиз таъминланиши учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Иқтисодиёт, Молия вазирликлари, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда электр энергиясига уланишда умумтаълим мактабларини 3-тоифадан 2-тоифага босқичма-босқич ўтказишга киришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш соҳасидаги иши тўғрисида»ги 2007 йил 25 июлда қабул қилинган 363-I-сонли Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан олиб борилаётган ишларда айрим камчилик ва нуқсонлар ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат бўйича мактабларнинг педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси 98,9 фоизни ташкил этгани ҳолда бу кўрсаткич Фарғона вилоятида пасайиб 98,1 фоиз бўлган, Сирдарё вилоятида эса ўтган йилги даражада, яъни 97,6 фоиз даражасида қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Мактаб таълими жамғармаси маблағларининг Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида 2006 йилда ва 2007 йилнинг 9 ойи мобайнида белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланилиши текширилганда бир қанча қоидабузарликлар, хусусан Мактаб таълими жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланилмаганлиги, бинокорлик материалларининг баҳоси асоссиз равишда ошириб кўрсатилганлиги, Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурига киритилган мактабларда ускуналар ўрнатилмаганлиги аниқланди. Электр тизими ва канализация тармоқлари билан таъминланмаганлиги натижасида кимё ва физика кабинетларининг аксариятида ўқув-лаборатория ускуналаридан фойдаланилмаган. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ахборотига қараганда бундай ҳуқуқбузарликлар учун айбдор мансабдор шахслар жавобгарликка тортилган, камчиликларнинг аксарияти бартараф этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган спорт объектларидаги қурилиш ҳамда таъмирлаш ишлари сифати устидан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинг бундай объектлар қурилиши суръати белгилаб қўйилган иш жадвалидан орқада қолаётганлигини кўрсатди. Умумтаълим мактабларини таъмирлашнинг 2008 йилги манзилли дастурига киритилган таълим объектларида ўтказилган етти мингдан ортиқ текширув асносида қурилиш ишлари сифатсиз бажарилганлиги ҳоллари ҳам аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Педагогик йўналишдаги олий ўқув юртлари талабаларининг фаол педагогик амалиёти муддатларини биринчи курсдан эътиборан узайтириш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳанузга қадар ҳал этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синфларнинг ўқувчилар билан тўлдирилиш кўрсаткичини ўқувчиларнинг мақбул миқдорини инобатга олган ҳолда камайтириш тўғрисидаги, шунингдек мактаб кутубхоналари лотин алифбосидаги ижтимоий-сиёсий ва бадиий адабиётлар харид этиши учун маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳал этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан таклифлар бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда ижтимоий-сиёсий, услубий ва бадиий адабиётлар сотувчи китоб дўконлари тармоғини кенгайтириш масаласини ҳал этганича йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли тузилмалар раҳбарларининг жойларда Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини бажариш, йўл қўйилган камчиликлар ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, бундай камчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш тўғрисидаги ҳисоботлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида ва доимий комиссиялари мажлисларида аҳён-аҳёнда тингланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таълим объектларидаги қурилиш ишлари бажарилиши сифати устидан назоратни сусайтириб юборган. Халқ депутатлари Самарқанд ва Тошкент вилоят Кенгашлари Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг минтақавий бўлинмалари билан ҳамкорликда болалар спорти объектлари ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъмин эта олмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Андижон ва Хоразм вилоят Кенгашлари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий институтларининг ётоқхоналари учун бинолар қуриш масаласини ҳанузга қадар ҳал этмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан, шунингдек халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш соҳасидаги иши тўғрисида»ги 2007 йил 25 июлда қабул қилинган 363-I-сонли Қарорининг ижроси тўғрисида ахборот олинган эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш соҳасидаги иши тўғрисида»ги 2007 йил 25 июлда қабул қилинган 363-I-сонли Қарорининг бажарилиши тўғрисида ишчи гуруҳ раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Э. Воҳидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ў. Шоумаровнинг ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш соҳасидаги иши тўғрисида»ги 2007 йил 25 июлда қабул қилинган 363-I-сонли Қарорининг ижроси тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қайд этиб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш соҳасидаги иши тўғрисида»ги 2007 йил 25 июлда қабул қилинган 363-I-сонли Қарорининг баъзи қоидалари бажарилмаган, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Сенат Кенгаши Қарорини бажаришда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил этиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мактаб таълими жамғармаси маблағларидан фойдаланишда айрим қоидабузарлик ҳоллари ҳозирги кунда ҳам учраб турганлиги қайд этиб ўтилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан таъсирчан чоралар кўрсин, бу йўналишда назоратни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004 — 2009 йилларга мўлжалланган давлат умуммиллий дастурида назарда тутилган болалар спорт объектлари ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш юзасидан халқ депутатлари Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм вилоят Кенгашлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш зарурлигига эътибор қаратсин, таълим объектларидаги қурилиш ишлари бажарилиши сифати устидан назоратни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига, тегишли идоралар ва ташкилотларга юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг бажарилиши жараёни ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига 2009 йил 1 апрелга қадар ахборот тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
550-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 9-сон, 527-модда)