Ҳужжат кучини йўқотган 27.07.2023 20.02.2009 йилдаги 49-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.07.2023
Ҳужжат 20.02.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРГА ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЯНГИ НАМУНАДАГИ АКЦИЗ МАРКАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июлдаги 313-сонли «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарорига мувофиқ ҳамда алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик учун назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2009 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларга дизайни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган, ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб олти ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги намунадаги акциз маркалари жорий этилишини алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар эътиборига етказсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импорт қилувчиларнинг янги намунадаги акциз маркалари тайёрлашга буюртмалари «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ўз вақтида жойлаштирилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 1 октябрдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида уларнинг сотилишини аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 февралдаги 49-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларига акциз маркаларининг дизайни ҳар 2 йилда янгилаб турилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда акциз маркаларининг дизайни алмаштириладиган жорий йилнинг 1 февралигача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоянинг қўшимча даражалари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда янги намунадаги акциз маркаларининг дизайнини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишга янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб олти ой мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоқларидаги алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин маркаланмаган ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилиши керак».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи ва бешинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар — буюртма берилаётган акциз маркалари сонининг тўлиқ номинал қийматини ва акциз солиғининг барча суммасини»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 14-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар акциз маркаларини акциз солиғини тўлиқ ҳажмда тўлагандан кейин сотиб оладилар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз маркалари билан маркаланмаган алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқараётган, уларни олиб келаётган ва сотаётган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 88-модда)