Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИ ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 февраль,
51-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 февралдаги 51-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-иловада:
а) 21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) IV бўлимда:
бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«IV. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам марказлари, тез ёрдам станциялари, ОИТСга қарши кураш Республика ва минтақавий марказлари»;
қуйидаги таҳрирдаги 27-банд қўшилсин:
«27. ОИТСга қарши кураш Республика ва минтақавий марказлари».
2. 2-илованинг VII бўлимида:
бўлим номидаги «60 фоизга» сўзлари «75 фоизга» сўзлари билан алмаштирилсин;
7.1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ОИТСга қарши кураш Республика ва минтақавий марказлари».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 90-модда)