Ҳужжат кучини йўқотган 14.05.2022 22.08.1997 йилдаги 12-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.05.2022
Ҳужжат 13.12.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУДЛАР ТОМОНИДАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ БИРИНЧИ БОСҚИЧ СУДИДА МУҲОКАМА ЭТИШ ЖАРАЁНИДА ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИККА РИОЯ ҚИЛИНИШИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги 7-сонли, 2002 йил 14 июндаги 10-сонли, 2004 йил 24 сентябрдаги 15-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат барпо этилаётган бир шароитда қонунийликка ва фуқаролар ҳуқуқларига қатъий риоя қилиш, барча процессуал қонунчилик нормаларига амал қилган ҳолда адолатли ва асослантирилган ҳукмлар чиқариш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика судларида кўплаб ишлар процессуал қонунга қатъий асосланган ҳолда кўрилмоқда. Шу билан бирга ишларни ҳал этиш сифатига салбий таъсир қилувчи жиддий камчиликлар ҳали бартараф этилган эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳолларда иш жараёни қатнашчиларининг қонун томонидан кафолатланган ҳуқуқлари, тортишув принципи бузилиш ҳоллари учраб турибди. Суд жараёнининг тайёрлаш босқичида судланувчининг шахсига оид маълумотлар, иш юзасидан иш юритишни мустасно қилувчи ҳолатлар ҳамма вақт ҳам лозим даражада текширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш жараёни қатнашчиларининг илтимосларини қаноатлантиришни асослантирилмаган ҳолда рад қилиш ҳоллари учрамоқда. Илтимосларни кўриб чиқиш тартибининг ўзи ҳам бузилмоқда. Айрим ҳолларда суд мажлиси баённомалари қўйилган талабларга мос келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, жиноят ишларини суд муҳокамаси жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори жиноят ишларини суд муҳокамаси жараёнида процессуал қонунчиликка қатъий амал қилишнинг зарурлигига қаратилсин, фақат унга аниқ ва оғишмай амал қилиш ишнинг ҳолатини ҳар томонлама тўлиқ ва холисона текширишни, жиноятларнинг содир этилишига имкон яратувчи шароит ва сабабларни аниқлашни ва суд жараёнининг тарбиявий таъсирини таъминлашини эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишларини суд муҳокамасига тайинлаш чоғида жиддий камчиликларга йўл қўйилаётганлиги судларга уқтирилсин ва улар зиммасига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 396-моддаси талабидан келиб чиқиб, ҳар бир жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасининг тўғри танланганлигини аниқлаш мажбуриятлари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 249-моддасида белгиланган гаров, яъни пул-маблағ ёки қимматбаҳо буюмларни тергов органи ёки суднинг депозит ҳисоб рақамига топширилиши асосида эҳтиёт чорасини танлаш айбланувчи (судланувчи)ни жамиятдан ажратмаган ҳолда унга юклатилган мажбуриятларга риоя қилишини таъминловчи самарали усул эканлиги дастлабки тергов органлари ва судларга тушунтирилсин. Шунга кўра, ишларнинг тергов қилиниши ва судда кўрилиши чоғида тергов органи ва суд айбланувчи (судланувчи), уларнинг қариндошлари, бошқа фуқаролар ёки ҳуқуқий шахсларга уларнинг гаровга қўйиш ҳуқуқларини тушунтиришга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиноят ишлари бўйича судланувчининг шахсини ифодаловчи ва нафақат жазо чораси, балки тегишли тартибли колония турини аниқлашда, фуқаровий даъво масаласини ва бошқа масалаларни ҳал қилишда аҳамияти бўлган ҳолатлар суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган бўлиши зарурлиги тушунтирилсин. Судланувчининг шахсини ифодаловчи маълумотлар қаторига давлат мукофотлари, фахрий унвонлари борлиги, саломатлиги ҳақида, Жиноят кодексининг 77-моддасига мувофиқ муддати ўтиб кетмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги, жазони озодликдан маҳрум этиш жойларида ўтаганлиги тўғрисида ва бошқа маълумотлар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суд мажлисида раислик этувчи судланувчига суд мажлисидаги унинг ҳуқуқларини, тарафларга, экспертлар ва мутахассисларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тўлиғича тушунтириши шарт ва бу суд мажлиси баённомасида ўз аксини топиши лозим (ЖПКнинг 435—437-моддалари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Судларнинг эътибори ҳар бир ишни кўришда далилларни бевосита суд мажлисида текширишга, яъни судланувчиларни, жабрланувчиларни, гувоҳларни сўроқ қилиш, эксперт хулосасини тинглаш, далилий ашёларни кўздан кечириш, баённомаларни ва бошқа ҳужжатларни эълон қилишга қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчининг илгариги сўроқда берган кўрсатувлари фақат Жиноят-процессуал кодексининг 104-моддасида кўрсатилган ва рўйхати чекланган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирдагина эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланувчининг ёки гувоҳнинг дастлабки терговда берган кўргазмалари фақат уларнинг ушбу кўрсатувлари билан суддаги кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар бўлганда, шунингдек, жабрланувчи ёки гувоҳнинг судга келиш имкониятини чекловчи сабаблар туфайли суд мажлисида қатнашмаган тақдирда эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судга келишни истисно қилувчи ҳолатларга, шахснинг вафотидан ташқари оғир хасталик, йироқда ва кўп чўзиладиган хизмат сафарида бўлиши, яшаш жойидан рўйхатдан чиқиб кетганда унинг турар жойини аниқлашнинг имконияти бўлмаган ҳолатлар киритилиши мумкин. Ҳар бир ҳолатда шахснинг судга келишини истисно қилувчи ҳолат деб топиш тўғрисида қарор суд томонидан ушбу масалаларни муҳокама қилингандан кейин қабул қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчининг (жабрланувчининг, гувоҳнинг) эълон қилинган кўрсатувлари суд томонидан суд тергови жараёнида текширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жиноят-процессуал кодексининг 438-моддаси мазмунидан келиб чиқиб, суд мажлиси қатнашчиларининг янги гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни чақириш, далилий ашёларни ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимослари улар арз қилинган ва муҳокама этилгандан кейин бевосита ҳал қилиниши лозим бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси қатнашчилари доирасини аниқлаш ва ишнинг ҳаракати (жамоат айбловчисини, жамоат ҳимоячисини ишга киритиш жабрланувчи, фуқаровий даъвогар деб тан олиш, ишни тўхтатиб қўйиш ёки уни кейинга қолдириш, ишни қўшимча терговга юбориш, ишни тугатиш ва бошқалар) билан боғлиқ хоҳ суд муҳокамасининг тайёрлов қисмида ва хоҳ суд муҳокамаси жараёнида арз қилинган барча бошқа илтимослар ушбу тартиблар асосида ҳал қилинади. Агар тараф муҳокама қилиниб ҳал этилган илтимос юзасидан яна шу асослар бўйича арз қилган тақдирда раислик этувчи бу илтимосни муҳокамага киритмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Судларнинг эътибори далилий ашёларни, ҳужжатларни текшириш, жойни ва бинони кўздан кечириш иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли эканлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далилий ашёлар ва ҳужжатлар суд мажлисида иш бўйича бошқа далиллар қаторида чуқур текширилиши (шунингдек, кўздан кечирилиши, эълон қилиниши) лозим. Шу ўринда уларни таниб олиш учун кўрсатилган шахслар судларнинг эътиборини уларни текшириш билан боғлиқ бўлган у ёки бошқа ҳолатларга қаратишлари мумкин. Далилий ашёларни кўздан кечириш ва ҳужжатларни эълон қилиш билан боғлиқ суднинг барча ҳаракатлари суд мажлиси баённомасида акс эттирилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Суд мажлисига келган гувоҳлар, эксперт ёки мутахассис, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари сўроқ қилингандан сўнг ишнинг муҳокамаси кейинга қолдирилиб сўнгра иш ўша таркибда кўрилаётган бўлса ва уларни чақиришнинг ҳожати бўлмаса, ушбу шахслар иккинчи маротаба суд мажлисига чақирилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли бу шахсларнинг иш муҳокамасини кейинга қолдиргандан кейин суд мажлисларида қатнашмаслиги ихтиёрий равишда бўлиб, уларнинг хоҳиш-истакларига боғлиқ бўлади. Ушбу шароитларни таъминлаш мақсадида раислик этувчи иш муҳокамаси кейинга қолдирган тақдирда қайд этилган шахсларга уларнинг келгуси суд мажлисларида қатнашиш ҳуқуқларини тушунтириши шарт ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида қайд этилган бўлиши лозим ва кейинчалик уларни келгуси суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Судларнинг эътибори Жиноят-процессуал кодексининг 122—124-моддаларига биноан юзлаштириш илгари сўроқ қилинган икки шахс кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликларнинг сабабини аниқлаш учун ўтказилишига қаратилсин. Юзлаштириш ўтказиш чоғида сўроқ қилишнинг умумий қоидаларига риоя қилинади, юзлаштириш чоғида сўроқ баённомаси ёки сўроқ қилинаётган шахслар аввалги сўроқларда берган кўрсатмаларнинг фонограммалари шу шахслар юзлаштирилиб, уларнинг кўрсатувлари баённомага киритилганидан кейингина ўқиб берилишига ёки эшиттирилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Судда ишларни муҳокама қилаётганда иш бўйича судланувчилар, жабрланувчилар ёки гувоҳлар қаторида вояга етмаганлар қатнашаётганда судлар Жиноят-процессуал кодексининг 84, 121-моддалари, 442-моддасининг 3-қисми талабларига риоя этишга алоҳида эътибор қилишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишнинг айрим ҳолатларини аниқлаш бу шахсларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини эътиборга олиб, судлар бундай ҳолатларни текшириш вақтида вояга етмаганларнинг суд залида қатнашиши масаласини ҳар бир ҳолатда муҳокама қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Судлар, эксперт ва мутахассиснинг ҳуқуқлари ва процессуал ўрнини белгиловчи қонун нормаларига қатъий амал қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамасида қатнашиш учун мутахассис далилларни текшириш пайтида махсус билим ва тажрибалар (масалан, технологик ёки ишлаб чиқариш жараёнининг моҳияти, у ёки бу мутахассисликнинг ўзига хос хусусиятлари ва б.) зарур бўлган ҳолларда чақирилади. Мутахассис фикри суд мажлиси баённомасида албатта қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертнинг хулосаси қонунга асосан далил турларидан бири ҳисобланади ва ўтказилган текширишлар асосида берилади. Эксперт олдига мутахассиснинг ҳуқуқ доирасига кирувчи саволларни қўйиш мумкин, мутахассис олдига экспертнинг ҳуқуқ доирасига тааллуқли саволларни қўйишга йўл қўйилмайди. Унинг фикрини экспертнинг хулосасига тенглаштириб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар, экспертиза ўтказишни экспертни сўраш билан алмаштиришга йўл қўймасликлари керак чунки Жиноят-процессуал кодексининг 446-моддасига биноан эксперт фақат судда экспертиза ўтказгандан сўнг ва ўз хулосасини эълон қилганидан кейин суд мажлисида сўроқ қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Судлар, суд муҳокамаси қатнашчилари томонидан билдирилган илтимосларни баённомада тўғри баён қилишга ва буларни муҳокама қилиш тартибига; маслаҳат уйига кирмасдан суд мажлисида қабул қилинадиган суд ажримларига; судланувчининг унга эълон қилинган айблов бўйича, гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг иш ҳолатлари бўйича кўрсатувларига; далилларни текшириш жараёнига алоҳида эътиборларини қаратишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жиноят-процессуал кодекси 423-моддасининг 2-қисмида қайд этилган масалалар бўйича ажримлар суд томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада), алоҳида ҳужжатлар тарзида расмийлаштирилган ва суд томонидан имзоланган ҳолатда чиқарилишини судлар эътиборга олишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан алоҳида хонага кирмасдан ўз жойида чиқарилган ажримлар Жиноят-процессуал кодекси 423-моддасининг 3-бандига асосан суд мажлиси баённомасига киритилади ва келтирилган илтимосномани қаноатлантириш рад этилганда қабул қилинган қарорининг сабаблари кўрсатилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тарафларнинг музокара сўзлари ЖПКнинг 449-моддаси тартибида эшитилиб, суд баённомасида тўлиқ акс эттирилган бўлиши лозим. Агарда тарафлар ўз нутқларини ёзма равишда тақдим этсалар, нутқлар илова қилиниб, бу ҳақда баённомада қайд этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, суд тергови тамомланганидан сўнг тарафлар музокара сўзларидан кейин сўнгги эътироз билдириш ҳуқуқи ҳамиша ҳимоячи ва судланувчига берилади, уларнинг ҳар бири бошқа тарафнинг нутқларида айтилган масалалар юзасидан эътирозлари бўлса яна бир мартадан сўзга чиқишлари мумкин (ЖПКнинг 449-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга, музокара тамом бўлганидан кейин тарафлар Жиноят-процессуал кодекси 457-моддасининг биринчи қисмидаги 1-6-бандларда назарда тутилган масалалар юзасидан чиқариладиган қарорнинг ўзлари таклиф этиладиган мазмунини судга ёзма равишда тақдим этишлари мумкинлиги, давлат айбловчиси ва ҳимоячи учун қарорнинг бундай мазмунини судга тақдим этиш мажбурийлиги тушунтирилсин (ЖПКнинг 450-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17-сон қарорининг 23, 24-бандларига биноан, раислик қилувчи ҳукм эълон қилингандан сўнг судланувчига ва бошқа тарафларга ҳукмнинг мазмунини, унинг устидан апелляция ёки кассация шикояти бериш тартиби ва муддатларини, шунингдек, суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва унга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқини тушунтиришга қаратилсин. Тегишли ҳолларда ҳукм судланувчи билмайдиган ёки етарли даражада билмайдиган тилда баён қилинган бўлса, эълон қилинганидан сўнг, ҳукм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки судланувчи учун тушунарли бўлган бошқа тилда ўқиб эшиттирилади. Агар судланувчи умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган бўлса, унга афв сўраб илтимос қилиш ҳуқуқи ва тартиби ҳам тушунтирилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, судларнинг эътибори Жиноят-процессуал кодекси 449-моддасининг адвокат қатнашишидан қатъий назар судланувчига музокара учун сўз берилиши тўғрисидаги талабларига риоя этилиши лозимлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агарда судланувчи охирги сўзида иш учун муҳим аҳамиятли янги ҳолатлар тўғрисида ёки муқаддам текшрилмаган, лекин ишга алоқадор далилларни келтирса, суд Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 452-моддаси талабларига биноан суд терговини янгидан бошлаб судланувчини ушбу ҳолатлар тўғрисида батафсил сўроқ қилиши ва далилларни суд терговига оид процессуал қонун талабларига риоя қилган ҳолда текшириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори судланувчининг охирги сўзини муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин эмаслигига, лекин раислик қилувчи судланувчининг сўзини, у ишга мутлақо алоқаси йўқ ҳолатларни баён қила бошлаган ҳолларда тўхтатишга ҳақли эканлигига қаратилсин (ЖПКнинг 451-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят-процессуал кодексининг 453-моддасига биноан судланувчининг охирги сўзини эшитиб бўлганидан сўнг суд ҳукм чиқариш ёки ажрим чиқариш учун дарҳол алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кириши, бу ҳақда раислик этувчи суд мажлиси залида эълон қилиши шартлиги, шунингдек, суд мажлиси баённомасида маслаҳатхонадан қайси куни чиқиб ҳукм ёки ажрим эълон қилинганлиги кўрсатилиши кераклиги тушунтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жиноят-процессуал кодексининг 415-моддаси талабига биноан суд муҳокамасида айбловнинг оғирроғи билан ёки дастлабки айбловга нисбатан ҳақиқий ҳолатлари жиддий фарқ қиладиган айблов билан ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбловни оғирроғи билан ўзгартирилиши деганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) оғирроқ жазони тақозо қилувчи жиноят қонунининг бошқа нормаси (моддаси, моддасининг қисми ёки банди) қўлланилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) оғирроқ жазони тақозо этувчи қонунга жиноят тавсифини ўзгартиришга олиб келадиган ёки содир этилган жиноятнинг юридик баҳосини ўзгартирмасада ҳақиқий айблов миқдорини кўпайтирувчи айбланувчига қўйилмаган қўшимча фактлар (эпизодлар) айбловга қўшилаётганлиги тушунтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Судлар, Жиноят-процессуал кодекси 82-моддасининг 4-бандига биноан жиноятнинг содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт- шароитлар суд муҳокамасининг муҳим қисмини ташкил этишини эътиборга олган ҳолда, ҳар бир жиноят ишини кўраётганда қонуннинг бу талабини бажариши учун зарур чораларни кўриши лозим ва етарли асослар бўлганида асослантирилган хусусий ажрим чиқариши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш бўйича аниқланган қонун бузилиши тўғрисидаги даллиллар, қонунбузарликнинг содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитлар, айрим фуқароларнинг ишлаб чиқаришда, турмушдаги нотўғри ахлоқи ёки улар томонидан жамоатчилик бурчининг бузилиши ҳоллари хусусий ажрим чиқаришга сабабчи бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни муҳокама этаётганда, шунингдек, дастлабки тергов органи томонидан жиноятни содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича чиқарилган тақдимномалар (қарорлар) юзасидан қандай чоралар кўрилганлигини аниқлаш зарур, агарда улар узрсиз сабабларга кўра чиқарилмаган бўлса, бу ҳақда хусусий ажримда кўрсатилиб ўтиш керак ҳамда асослар бўлганда тегишли мансабдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини қўйиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жиноят-процессуал кодексининг 272-моддасига биноан суд мажлиси тартибини бузган, раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаган ёки судни беҳурмат қилганлиги учун суд мажлиси залидан чиқариб юборилган шахс (судланувчи, айбловчи ва ҳимоячи бундан мустасно) раислик қилувчи томонидан унинг жойнинг ўзида чиқарган ажримига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Залдан чиқариб юборилган айбловчи ёки ҳимоячининг номуносиб хулқ-атвори тўғрисида суд хусусий ажрим чиқариб, уни тегишлигига қараб юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси адвокатлар Палатаси ҳудудий бошқармаси қошидаги малака комиссиясига юборади. Ажримлар суд мажлиси баённомасида қайд этилиши керак.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Суд мажлиси баённомаси иш бўйича муҳим процессуал ҳужжатлардан бири эканлигини эътиборга олиб, судлар Жиноят-процессуал кодексининг 426-моддаси талабларидан келиб чиқиб, уни юритиш сифатини яхшилаш чораларини кўришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённоманинг ўз вақтида ва сифатли юритилиши учун раислик этувчи қаторида суд мажлиси котиби ҳам масъулдир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 426-моддасининг 5-қисмига биноан баённоманинг мазмуни бўйича раислик қилувчи билан ўрталарида келишмовчилик бўлган тақдирда котиб ўз мулоҳазаларини баённомага илова қилиши шарт, бу мулоҳазалар суд таркиби томонидан кўрилади. Мазкур масала юзасидан ажрим чиқарилиб баённомага илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси вақтида суд мажлисининг котиби Жиноят-процессуал кодексининг 90—92-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида баённома юритади (ЖПКнинг 426-моддаси). Агарда суд мажлиси жараёнида бир нечта котиб қатнашган бўлса, ҳар қайси котиб ўзи юритган ёзув учун баённомани имзолаши шарт. Раислик этувчи ўзгармаган бўлса, суд мажлиси тамом бўлгандан кейин имзо қилиши етарлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси баённомаси аниқ, тушунарли тарзда ёзилиши, ўчиришлар ёки киритилган сўзлар ёхуд бошқа тузатишлар хусусида баённома охирида имзолаш олдидан изоҳ берилиши зарур (ЖПКнинг 92-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ишлар бўйича раислик этувчи судьяларнинг эътибори касбий маҳоратларини доимий оширишлари зарурлигига қаратилсин чунки иш ҳолатларини тўлиқ ва холислик билан текшириш, ҳақиқатни аниқлаш ва суд жараёнининг тарбиявий аҳамияти улар томонидан процессуал қонунчиликнинг барча талабларини оғишмай ва аниқ бажарилиши, моҳирона, чуқур ўйлаб, одоб билан раҳбарлик қилишига асосан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига ишларни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўраётганда биринчи босқич судлари томонидан жиноят-процессуал қонунчилигига риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратиш, жиноят ишларининг суд муҳокамасида жиноят-процессуал қонунчилигини қўллашда йўл қўйилган хатоларни, бирорта қонун бузилиш ҳолатини эътибордан четда қолдирмасдан, мунтазам таҳлил қилиб бориш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 22 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-сон