Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2022 20.02.2009 йилдаги 50-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2008 йил 29 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 февралдаги 50-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 47-банднинг ўнинчи хатбошидаги учинчи жумлага «Бунда» сўзидан кейин «мамлакатимизнинг товар ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилари, хизматлар кўрсатувчилари) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган нарх преференциялари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 53-бандга «тижорат қисми» сўзларидан кейин «товар (ишлар, хизматлар) нархидан» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 74-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 741-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«741. Қатнашчиларнинг тижорат таклифларини тенг шартларга келтириш мақсадида улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган тендер таклифлари қатнашчиларнинг тендер таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«76. Савдоларнинг туридан қатъи назар, танлов савдолари ғолиби танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида аниқланади. Тендер комиссияси ғолибларни энг кўп рақобатли нархлар, етказиб бериш ва ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) шартлари, тўлов ҳамда тендер шартларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича, шунингдек тендер савдоларида мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига нарх преференциялари бериш тартибини тартибга соладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ аниқлайди. Танлов савдолари ғолиби танлов қатнашчилари иштирокида эълон қилинади, иштирок этмаган қатнашчилар белгиланган тартибда хабардор қилинади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 89-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон)