20.12.1996 йилдаги 37-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.12.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиётини умумлаштириш натижаларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми судлар фаолиятида бу ҳақдаги ишларни кўришда жиддий хато ва камчиликлар мавжудлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятнинг такрорийлиги, бир гуруҳ шахслар томонидан жиноий тил бириктириб содир этилиши белгилари ҳар доим ҳам тўғри талқин қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятнинг шу турини содир этилишига имкон туғдирувчи сабаб ва шароитлар ҳар бир иш бўйича аниқланмайди ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиётида вужудга келган масалаларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судлар, транспорт воситаларини ҳайдаб қочиш деганида, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини ўзлаштириш мақсадисиз уни турган жойидан бошқа жойга олиб қочишни тушунишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу жиноят айбдор шахс томонидан транспорт воситасини турган жойидан бошқа жойга олиб қочган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Транспорт воситалари деганда енгил ва юк автомашиналарнинг барча тури, автобуслар, махсус машиналар, тракторлар, троллейбуслар, трамвайлар, двигателининг иш ҳажми 50 см3. дан кам бўлмаган мотоцикл ва мотороллерлар, йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ўзиюрар машиналар (экскаватор, бульдозер, автопогрузчик, грейдер, автокран ва бошқалар) тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Транспорт воситасини ўғирлаш мақсадисиз олиб қочиш фақат тўғри қасд билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбдор томонидан транспорт воситасини ўзининг шахсий мулкига айлантириш мақсадини кўзлаган ҳолда олиб қочганда унинг ҳаракатлари ўзганинг мулкини ўғрилаганлик учун жавобгарликни белгиловчи Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан тавсифланиши лозим. Бу ҳаракатларни Жиноят кодексининг 267-моддаси билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди, чунки бу ҳолатларда транспортни олиб қочиш ўғирлашнинг усули (воситаси) ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шахс ўзига беркитилган транспорт воситасини ўзбошимчалик билан ишлатган тақдирда Жиноят кодексининг 267-моддаси билан жавобгар бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Уюшган гуруҳ деганида транспорт воситаларини олиб қочиш ёки бошқа жиноятларни содир этиш мақсадида икки ёки ундан кўп шахсларнинг барқарор бирлашмаси тушунилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, жиноий фаолиятнинг олдиндан режалаштирилганлиги, жиноий қасдни амалга ошириш учун зарур бўлган воситаларнинг тайёрланиши, иштирокчиларни танлаш, ёллаш ва улар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши, жиноятни яшириш чораларини таъминлаш, гуруҳда ўрнатилган интизомга ва ташкилотчининг кўрсатмаларига бўйсунишлик жиноий гуруҳнинг уюшганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айблаш фикрида ва суд ҳукмида айнан қандай асосларга кўра жиноий гуруҳ уюшган деб топилганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшган гуруҳ таркибида транспорт воситасини олиб қочишда қатнашган шахсларнинг ҳаракатлари, уларнинг ҳар бирининг ролидан қатъи назар, иштирокчилик деб топишлик лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жазо чораларини белгилашда судларнинг эътибори бу масалага индивидуал ёндашишга, содир этилган жиноятнинг характери ва жамоат учун хавфли даражасини, айбдорнинг шахсини ҳамда жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олиш ҳақидаги қонун талабларига оғишмай риоя этиш зарурлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди транспорт воситаларини олиб қочиш ва ўғирлаш учун жавобгарликни белгиловчи қонунларнинг тўғри қўлланиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги «Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 20 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-сон