20.12.1996 йилдаги 37-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Судларга тушунтирилсинки, ЖК 267-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ транспорт воситаларини олиб қочиш деганда, ўзганинг транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадисиз бир жойдан бошқа жойга кўчириш тушунилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айбдор транспорт воситасини олиб қочганда талон-торож мақсадини кўзлаган бўлса, унинг ҳаракатлари қилмишнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ЖК 267-моддаси иккинчи қисми «г» банди ёки учинчи қисми «в» банди билан квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳаракатларни, тегишлича, ЖК 164, 166 ёки 169-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.