15.03.1996 йилдаги 9-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.11.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САВДО СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР ВА БОШҚА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда маданиятли бозор муносабатларини ривожлантиришга суиистеъмолликлар, монополияга қарши қонунларни бузиш, ноҳақ йиғимлар олиш ва товламачилик фактлари, шунингдек савдо соҳасида йўл қўйилаётган бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар жиддий тўсиқ бўлмоқда, бу эса иқтисодиётга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига катта зарар етказмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо қоидаларини, монополияга қарши қонунларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги айрим жиноят ва маъмурий ҳуқуқ нормаларини изоҳлашда бир хилда ёндошиш мавжуд эмас. Тергов амалиётида, солиқ органлари фаолиятида кўрсатилган қонунларни нотўғри татбиқ этиш ҳоллари кўплаб учрамоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд амалиётида товламачиларга (рэкетчиларга) ва товарларни бозорга эркин кириб келишига тўсқинлик қилаётган бошқа шахсларга, ноҳақ йиғимлар олиш, талон-торож ва бошқа суиистеъмолликлар билан шуғулланаётган бозор маъмурияти вакилларига нисбатан асоссиз равишда енгил жиноий жазо чораларини тайинлаш, жиноятларни нотўғри квалификация қилиш ҳолларига йўл қўйилмоқда. Кўпинча савдо қоидаларининг бузилишига имкон берган сабаблар ва шароитлар аниқланмайди, бу туркумдаги ишлар бўйича суд процесслари кенг оммалаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонунларни тўғри ва бир хилда татбиқ этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар жамият учун катта ижтимоий хавф туғдиришини назарга олиб, судлар, тергов ва солиқ органларининг эътибори бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик ва жазонинг муқаррарлиги принципига қатъий риоя этишлари зарурлигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товламачиларга, талон-торож, фуқаролардан ноҳақ йиғимлар олиш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш билан шуғулланувчи бозорлар, савдо комплекслари маъмуриятининг ходимларига, савдо қоидаларини бузувчи, ўта юқори нархларни сунъий равишда сақлаб турувчи, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни бозорлардан сиқиб чиқарувчи олиб сотарларга нисбатан қаттиқ жазоларни қўллаш таъминлансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Судларга тушунтирилсинки, шахсларнинг товар бозорларида рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонунини бузиш деб баҳоланмоғи ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши фаолият олиб бориш ваколати берилган органга ахборотлар бермаган, шунингдек, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни била туриб тақдим этган, мазкур органнинг қонун-қоидаларни бузишни тўхтатиш, дастлабки ҳолатни тиклаш, шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ёхуд бошқа қонуний кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаган ёки ўз вақтида бажармаган шахслар ҳам ушбу модда бўйича жавобгарликка тортилмоғи керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 183-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка маъмурий тартибда жавобгарликка тортилганидан кейин бир йил мобайнида монополияга қарши қонунларни такроран бузган шахслар тортилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қандай бўлмасин мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида товарларни бозорга эркин кириб келишига ҳар қандай йўсинда тўсқинлик қилиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни бозордан сиқиб чиқариш, ўта юқори нархларни сунъий равишда сақлаб туриш тўғрисида талаб қўйиш ва товар эгасига, бозор маъмурияти ёки ўзга шахсларга нисбатан зўрлик ишлатиш, уларни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, мулкига шикаст етказиш ёки мулкини нобуд қилиш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар товламачилик (рэкет) тариқасида Жиноят кодексининг 165-моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим. Товламачилик мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида талаб қўйишда ёхуд товламачи фойдасига мулкий характердаги ҳаракатларни содир этишда (товарни паст нархда ёхуд текинга беришда, товарни зўрлик ишлатиб олиб қўйишда ва ш.ў.) ифодаланиши мумкин. Товламачилик учун жиноий жавобгарликка тортишга, айбдорнинг зўрлик ишлатиш тўғрисидаги таҳдидини амалга оширган бўлиши шарт бўлмай, бундай талаб қўйилишининг ўзи етарлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда амалга ошириб, анча миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддасининг иккинчи қисми, худди шундай ҳуқуқбузарликни қўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради. Ўша ҳаракатлар, жуда кўп миқдорда содир этилса, Жиноят кодекси 188-моддаси билан жиноий жавобгарликни юзага келтиради.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар ва фуқароларга товарларни ёки бошқа ашёларни олишда ёки сотишда, томонлар ўртасида битимлар тузишда, шунингдек, бошқа воситачилик ҳаракатларини амалга оширишда кўмаклашувчи шахсларнинг рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаган холда содир этадиган ҳаракатлари ҳам Жиноят кодексининг мазкур моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти (маҳсулотлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш) натижасида олинган назорат қилинмайдиган даромад миқдорини аниқлашда, мазкур фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ чиқимлар чегириб ташланган ҳолда ҳисобга олинган тушум суммасидан келиб чиқиш лозим.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тушунтирилсинки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинади. Бундай рухсатноманинг йўқлиги, башарти айбдор муқаддам шундай ҳаракатлар учун бир йил мобайнида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165, 176-3-моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, Жиноят кодексининг 190-моддаси бўйича жавобгарликни юзага келтиради. Агар бунда айбдор тадбиркорлик фаолиятини фақат рухсатнома (лицензия) сиз амалга оширибгина қолмай, балки давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда қўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга оширганлиги аниқланса, унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 188 ва 190-моддалари мажмуи билан квалификация қилиниши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жиноят кодексининг 189-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164 ва 168-моддаларида жавобгарлик назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бузилиши тушунилмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда суд айбдор томонидан айнан қайси савдо қоидаси бузилганлигини кўрсатиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳақ олиш эвазига товарларни ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни бозорга эркин кириб келишига тўсқинлик қилувчи, ўта юқори нархларни сунъий равишда сақлаб турувчи бозорлар, савдо комплекслари маъмуриятининг мансабдор шахслари ҳамда ўз фаолиятини савдо соҳасида амалга оширувчи бошқа мансабдор шахслар ташкилотнинг устав фондида давлат улуши бор-йўқлигидан келиб чиққан ҳолда Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича порахўрлик ёки 1929-моддаси бўйича тижоратда пора эвазига оғдириб олиш учун жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган ҳаракатлар ҳақ олиш билан боғлиқ бўлмай, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказган бўлса, уларни иш ҳолатларига қараб Жиноят кодексининг 205-моддаси билан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёхуд Жиноят кодексининг 206-моддаси билан ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш ёинки, ташкилотнинг устав фондида давлат улуши бўлмаган тақдирда, Жиноят кодексининг 19211-моддаси билан квалификация қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектдан бир марталик ёки бошқа йиғимлар учун белгиланган миқдордан ортиқ пул маблағлари олган бозор, савдо комплекслари маъмуриятининг хизматчилари қонунга хилоф эканлигини била туриб, мулкий манфаатдор бўлганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 611-моддаси иккинчи қисми ёки 1932-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиши керак. Ўша ҳаракатлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, шахс Жиноят кодекси 19210-моддасининг иккинчи қисми ёки 214-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тушунтирилсинки, хўжалик юритувчи субъект томонидан метрология, сертификатлаштириш, маҳсулот белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузиш тегишли равишда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 213, 214 ва 177-моддалари бўйича маъмурий жавобгарликни юзага келтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маъмурий ишларни кўришда судлар солиқ органлари ва ички ишлар органларидан айбдор худди шундай ҳуқуқбузарлик учун муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлиги ҳақида маълумотлар тақдим этишни талаб қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига ва Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августдаги «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ҳар бир фуқаро солиқ органлари ёки ҳар қандай бошқа мансабдор шахснинг ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фуқаро мулкий ёки бошқача зиённи ундиришни талаб қилса, суд бу талабларни умумдаъво тартибида кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Судлар савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни тўғри ва тезкорлик билан кўрилишини таъминлашлари, энг долзарб ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш чораларини кўришлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судларнинг эътибори ушбу туркумдаги жиноят ва маъмурий ишларни кўришда тергов ва солиқ органларининг жиноятни ҳар тарафлама ва холисона тергов қилиш, унга алоқадор бўлган барча шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги материалларни тўлиқ бўлишлиги тўғрисидаги процессуал қонун нормаларига оғишмай амал қилишлари устидан талабчанликни кучайтириш зарурлигига қаратилсин. Фуқароларнинг асоссиз равишда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши, уларга тегишли мулкни қонунга хилоф тарзда хатлаш ёки олиб қўйиш ҳолларига жиддий муносабат билдирилсин. Ҳар бир қонун бузилиши, жиноятда қатнашган барча шахсларни жавобгарликка тортилмаганлиги факти бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масала ҳал этилсин, савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга имкон берган сабаб ва шароитлар синчиклаб ўрганилсин, хусусий ажрим чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чоралари кўрилсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-1. Дастлабки тергов органлари ва судлар Жиноят кодексининг 13-моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг аҳволини яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга эканлиги ҳақидаги талабларни оғишмай бажаришлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Қонунининг (бундан буён матнда-Қонун) 5-моддаси қуйидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ишлари суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг иш юритувида (биринчи, апелляция, кассация, назорат инстанцияларида) бўлган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-2. Қонун кучга киргунга қадар Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган, ишлари суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг иш юритувида (биринчи, апелляция инстанцияларида) бўлган шахсларга нисбатан жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодекси 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилиши, мазкур шахслар эса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатларга риоя этган ҳолда маъмурий жавобгарликка тортилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун жазо ўтаётган шахсларга нисбатан жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодекси 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилиши, мазкур шахслар эса, жавобгарликдан умуман озод қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун амалга киритилгунга қадар ҳукм қилинган, бироқ, жазони ўтаб бўлмаган шахсларга нисбатан, шунингдек, судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларга нисбатан суд қарорларини Қонунга мувофиқлаштириш масаласи Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда юқори инстанция суди томонидан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-3. Бир неча жиноят ёки бир неча ҳукм бўйича судланган шахсларга нисбатан суд қарорларини Қонунга мувофиқлаштиришда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи ёки иккинчи қисми билан ҳукм қилинган шахслар жавобгарликдан озод қилинган ҳолларда, бир неча жиноят ёки бир неча ҳукм бўйича тайинланган узил-кесил жазо тури ва миқдори қайта муҳокама қилиниши керак.
(13-1 — 13-3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан киритилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари ушбу туркумдаги ишлар бўйича қонунларни тўғри ва бир хилда татбиқ этилишини таъминласинлар, доимий равишда суд амалиётини умумлаштириб борсинлар, ундаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-сон