ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИЛАРИНИНГ ЭМИТЕНТЛАРГА РАСМИЙ ДИЛЕР (МАРКЕТ-МЕЙКЕР)ЛИК ХИЗМАТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 14 февралда 1682-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2007 йил 9 мартдаги 2007-03, 33, 289-B-сонли «Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (2007 йил 26 май, рўйхат рақами 1682 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 227-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 3 февраль,
2009-08-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 3 февраль,
13-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 3 февраль,
289-В-1-сон
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 3 февралдаги 2009-08, 13, 289-В-1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг муқаддимасида «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида» сўзлари «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Низомнинг муқаддимасида «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида» сўзлари «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 3 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 8-сон, 80-модда)