26.05.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1682
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 26.05.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1682
Кучга кириш санаси
05.06.2007
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИЛАРИНИНГ ЭМИТЕНТЛАРГА РАСМИЙ ДИЛЕР (МАРКЕТ-МЕЙКЕР)ЛИК ХИЗМАТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 майда 1682-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
(қарорнинг муқаддимаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2009 йил 3 февралдаги 2009-08, 13 ва 289-В-1-сонли (рўйхат рақами 1682-1, 14.02.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 80-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 9 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007-03-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 9 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 9 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
289-В-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг
2007 йил 9 мартдаги 2007-03, 33, 289-В-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги, «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2006 йил 39-сон, 387-модда) мувофиқ инвестиция воситачиларининг, шу жумладан тижорат банкларининг ва суғурталовчиларнинг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг талаблари давлат қимматли қоғозлари эмитентларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 22 ноябрдаги 2014-30, 78, 289-В-2-сонли (рўйхат рақами 1682-2, 10.12.2014 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 600-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар ташкилотчиси — биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш фаолиятини белгиланган тартибда амалга оширувчи юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркет-мейкер — қимматли қоғозларга доир нархлар, талаб ва таклиф даражасини сақлаб туриш учун биржа битимларини тузиш мажбуриятини ўз зиммасига олган инвестиция воситачиси;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 12 декабрдаги 2018-15, 151, 289-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1682-3, 09.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1682-3/2448-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар ташкилотчисининг қоидалари — қимматли қоғозларни муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, қимматли қоғозлар нархлари котировкасини аниқлаш жараёнларига доир тартибларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар савдоси қоидалари, қимматли қоғозларнинг савдоси ташкилотчиси томонидан қатнашчиларга савдоларда иштирок этишларига рухсат бериш тартиби, маълумотларни ошкор этиш тартиби ва қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳужжатлар;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркет-мейкерлик хизматларини амалга ошириш ҳақидаги шартнома (кейинги ўринларда — Шартнома) — инвестиция воситачиси ва савдолар ташкилотчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва маркет-мейкерлик хизматларини амалга оширишнинг бошқа муҳим шартларини назарда тутувчи савдолар ташкилотчиси ва инвестиция воситачиси ўртасидаги ёзма келишув;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркет-мейкерларнинг расмий рўйхати (кейинги ўринларда — Рўйхат) — Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ маркет-мейкерлик хизматларини амалга оширувчи инвестиция воситачиларининг ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлган ва савдолар ташкилотчиси томонидан шакллантириладиган расмий рўйхати;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккиёқлама котировка — ўзи эълон қилган ёки қабул қилган шартлар асосида битимларни тузиш мажбуриятини олган ҳолда, маркет-мейкер томонидан бир вақтнинг ўзида эълон қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш нархлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очилиш нархи — маркет-мейкер томонидан савдо сессиясининг очилиши вақтида эълон қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёпилиш нархи — маркет-мейкер томонидан савдо сессиясининг ёпилиши вақтида эълон қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш нархи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маркет-мейкерлик хизматларини амалга ошириш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маркет-мейкерлик хизматлари инвестиция воситачиси томонидан у Рўйхатга киритилганидан кейин амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 22 ноябрдаги 2014-30, 78, 289-В-2-сонли (рўйхат рақами 1682-2, 10.12.2014 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 600-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестиция воситачиси бир нечта эмитентларнинг қимматли қоғозлари бўйича маркет-мейкерлик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бир эмитентнинг қимматли қоғозлари икки ёки ундан ортиқ маркет-мейкерлар томонидан, савдолар ташкилотчисининг Қоидаларида белгиланган тартибда, котировка қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция воситачисининг Рўйхатга киритилиши учун зарур шарти бўлиб қуйидагиларнинг мавжудлиги ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар ташкилотчиси томонидан белгиланган миқдордан кам бўлмаган хусусий капитал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар эмитенти билан келишув (эмитентнинг махсус дилери хизмати кўрсатилган ҳолларда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестиция воситачиси Рўйхатга киритилиши учун савдолар ташкилотчисига савдолар ташкилотчиси томонидан белгиланган шаклдаги аризани тақдим этади. Аризага ушбу инвестиция воситачиси томонидан тасдиқланган, мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маркет-мейкерлик хизматларини кўрсатиш мақсади бўлган инвестиция воситачиси савдолар ташкилотчисидан маркет-мейкерлик хизматларини амалга ошириш шартлари ва талабларига тааллуқли бўлган маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдолар ташкилотчиси ўзининг Интернетдаги сайтида ўзи томонидан тасдиқланган маркет-мейкерлик хизматларини амалга оширишга қўйилган талаблар, ушбу талабларга ўзгартиришлар ва қўшимчаларни мунтазам равишда эълон қилиб бориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир аризани кўриб чиқиш натижасига кўра, савдолар ташкилотчиси беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда инвестиция воситачисини Рўйхатга киритиш ёки Рўйхатга киритишни рад этиш ҳақида асосланган қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инвестиция воситачисини Рўйхатга киритишни асоссиз рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Рўйхатга киритилиши рад этилган тақдирда, инвестиция воситачиси савдолар ташкилотчиси томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этганидан кейин, Рўйхатга киритилиши учун умумий асосларга таянган ҳолда такроран ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инвестиция воситачисини қимматли қоғозларнинг аниқ бир тури бўйича маркет-мейкерлик хизматларини амалга ошириш учун Рўйхатга киритилиши, ушбу инвестиция воситачисига қимматли қоғозларнинг бошқа турлари бўйича ҳеч қандай қўшимча ҳуқуқни бермайди ва/ёки ҳеч қандай қўшимча чеклашларни яратмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инвестиция воситачисини Рўйхатга киритиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, савдолар ташкилотчиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарор қабул қилинган куннинг эртасидан кеч бўлмаган муддатда инвестиция воситачиси билан Шартнома тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачиси билан шартнома тузилган куни инвестиция воситачисининг номи, эмитентнинг номи ва котировкаланадиган қимматли қоғозларнинг турини кўрсатган ҳолда, инвестиция воситачисини Рўйхатга киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шартноманинг шакли ва мазмуни шартномада кўрсатилган тарафлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва савдолар ташкилотчиси Қоидаларига мувофиқ белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва инвестиция воситачисининг Рўйхатда бўлиши даври мобайнида амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Шартноманинг бекор қилиниши қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, мазкур Низом талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маркет-мейкер томонидан пул маблағлари ва қимматли қоғозлар лимитларини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Маркет-мейкер савдолар ташкилотчисининг пул маблағлари ва қимматли қоғозлар лимитларини таъминлаш бўйича талабларига амал қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қимматли қоғозлар ва пул маблағларининг лимитининг минимал миқдори савдолар ташкилотчиси томонидан қимматли қоғозлари маркет-мейкер томонидан котировка қилинаётган эмитентнинг устав фонди миқдоридан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги тартибда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари учун — эмитентнинг ушбу турдаги қимматли қоғозларининг умумий номинал баҳосига нисбатан фоиз ҳисобида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар учун — эмитентнинг ушбу турдаги қимматли қоғозлари умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Савдолар ташкилотчиси ҳар бир савдо сессияси бошланишидан аввал пул маблағлари ва қимматли қоғозлар лимитининг мувофиқлигини аниқлайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 22 ноябрдаги 2014-30, 78, 289-В-2-сонли (рўйхат рақами 1682-2, 10.12.2014 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 600-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маркет-мейкер пул маблағлари лимитини таъминлаш мақсадида мазкур Низомда белгиланган тартибда қарз маблағларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 22 ноябрдаги 2014-30, 78, 289-В-2-сонли (рўйхат рақами 1682-2, 10.12.2014 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 600-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қимматли қоғозларнинг лимитини таъминлаш мақсадида маркет-мейкер:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етишмаётган қимматли қоғозлар сонини эмитентдан ёки бошқа қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларидан сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларни сотиб олиш учун репо-битимини тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усуллар билан қимматли қоғозларни сотиб олиш ҳуқуқига эга.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Зарур миқдордаги пул маблағлари ва/ёки қимматли қоғозлари мавжуд бўлмаган тақдирда, маркет-мейкер савдолар ташкилотчиси томонидан савдо сессиясига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Пул маблағлари ёки қимматли қоғозлар лимитини таъминлаш талаблари мунтазам равишда бузилган тақдирда, савдолар ташкилотчиси бу ҳақда маркет-мейкерни ёзма равишда огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция воситачиси томонидан пул маблағлари ёки қимматли қоғозлар лимити талаблари у бу ҳақда огоҳлантирилганидан кейин ҳам бузилса, савдолар ташкилотчиси уни Рўйхатдан чиқариб юбориш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Рўйхатдан чиқарилган инвестиция воситачиси савдолар ташкилотчисига ўзини Рўйхатга киритилишини сўраб ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция воситачисини Рўйхатга киритиш мазкур Низомнинг 2-бўлимида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қимматли қоғозларнинг маркет-мейкер томонидан иккиёқлама котировка қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қимматли қоғозларнинг иккиёқлама котировка қилинишининг таъминланиши ва реализация қилиниши маркет-мейкер томонидан савдолар ташкилотчисининг Қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция воситачиси томонидан маркет-мейкерлик хизматлари бир вақтнинг ўзида ташкиллаштирилган биржа ва биржадан ташқари бозорларда кўрсатилган тақдирда, биржа ва биржадан ташқари бозорларда у томондан бир хил нарх диапазони белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агар ташкиллаштирилган бозорда эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича аввал тузилган битимлар мавжуд бўлмаса, маркет-мейкер ўзи котировка қиладиган қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишнинг бошланғич нархларини мустақил равишда белгилайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Маркет-мейкер қуйидагиларни эълон қилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир савдо сессияси бошланишида — сотиб олиш ва сотиш учун очилиш нархлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир савдо сессияси давомида — жорий вақтдаги сотиб олиш ва сотиш нархлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир савдо сессияси сўнгида — сотиб олиш ва сотиш учун ёпилиш нархлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ёпилиш нархи кейинги савдо сессиясининг очилиш нархи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Маркет-мейкер томонидан эълон қилинган нархлар, у томондан қимматли қоғозларга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Котировка (нархлар) шаклланиши ҳаққоний бозор нархларини белгилаш тамойилларидан ва котировка қилинадиган қимматли қоғозлар ликвидлилигини таъминлашдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маркет-мейкер томонидан муайян қимматли қоғозларга бўлган нархлар, талаб ва таклиф даражасини ушлаб туриш учун қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ҳисобланмайди.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 12 декабрдаги 2018-15, 151, 289-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1682-3, 09.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1682-3/2448-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қимматли қоғозларнинг сотиб олиш ва сотиш нархларини маълум қилишда маркет-мейкер эълон қилинган нархлар тааллуқли бўлган қимматли қоғозларнинг сонини ошкор қилиши шарт, шунингдек, эълон қилинган нархларнинг амал қилиш муддатини маълум қилиш ҳуқуқига ҳам эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сотиб олиш ва сотиш нархларини эълон қилиш маркет-мейкер томонидан тегишли буюртмаларни савдо тизимига киритиш йўли билан амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 12 декабрдаги 2018-15, 151, 289-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1682-3, 09.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1682-3/2448-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Эълонда (қимматли қоғозларни сотиб олиш/сотиш учун аризада) бошқа шартлар бўйича кўрсатмалар кўзда тутилмаганда, маркет-мейкер олди-сотди битимларини савдо қатнашчилари томонидан таклиф қилинган шартлар бўйича тузишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Маркет-мейкерлик хизматларини амалга ошириши давомида инвестиция воситачиси ўзи котировкасини олиб бораётган қимматли қоғозларни сотиш ва сотиб олиш бўйича келиб тушаётган буюртмалар, у томонидан эълон қилинаётган сотиш ва сотиб олиш нархлари, шунингдек амалга оширилган ва рад этилган битимлар тўғрисида савдо тизимида акс эттирилган ахборотларнинг қоғоз ва/ёки электрон кўринишдаги алоҳида ҳисобини олиб бориш журналини (кейинги ўринларда — Журнал) юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Журналнинг шакли савдолар ташкилотчиси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Инвестиция воситачиси маркет-мейкерлик хизматларини амалга оширишининг бутун даври давомида Журналга киритилган маълумот ва ахборотларнинг сақланишини таъминлаши лозим. Маркет-мейкерлик хизматларини амалга ошириши тугатилгандан сўнг инвестиция воситачиси Журнални савдолар ташкилотчисига сақлаш учун топшириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маркет-мейкернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Маркет-мейкер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар ташкилотчисидан ўз хизматларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни сўраб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда эмитент билан келишувни бекор қилиш ёки унинг муддатини узайтириш;
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар ташкилотчисига ўзининг хизматларини амалга ошириш шарт-шароитларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳуқуқларини чегаралайдиган ҳаракатлар юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш;
(34-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар сотиб олинган қимматли қоғозларнинг сони, сотилган қимматли қоғозлар сонини айирганда, савдо сессияси давомида савдолар ташкилотчиси томонидан ушбу турдаги қимматли қоғоз бўйича белгиланган мажбурий котировканинг минимал миқдоридан икки баравар кўп бўлса, мажбурий сотиб олиш котировкасини белгилашни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар сотилган қимматли қоғозларнинг сони, сотиб олинган қимматли қоғозлар сонини айирганда, савдо сессияси давомида савдолар ташкилотчиси томонидан ушбу турдаги қимматбаҳо қоғоз бўйича белгиланган мажбурий котировканинг минимал миқдоридан икки баравар кўп бўлса, мажбурий сотиш котировкасини белгилашни рад этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар ташкилотчисининг Қоидалари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(34-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Маркет-мейкер қуйидагиларни бажаришга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркет-мейкерлик хизматларини амалга оширишнинг бутун даври давомида хусусий капитал миқдорига нисбатан қўйиладиган талабларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом, Шартнома ва савдолар ташкилотчисининг Қоидаларига мувофиқ зиммасига олган барча мажбуриятларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фақатгина ўз номидан ва ўз ҳисобидан битимлар тузиш, мазкур Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳолларда эса, қарз маблағлари ҳисобига битимлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар ташкилотчиси томонидан ўрнатилган нарх диапазонларидан чиқмаган ҳолда, талаб ва таклиф асосида, ўзи котировкасини амалга ошираётган қимматли қоғозларнинг иккиёқлама котировкасини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир савдо сессияси учун ўрнатилган қимматли қоғозлар ва пул маблағлари миқдори лимитларини доимий равишда таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир савдо сессиясининг бошланишида қимматли қоғозларнинг қатъий белгиланган бошланғич сотиб олиш ва сотиш нархларини эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи томонидан савдо тизимига киритилган қатъий белгиланган сотиб олиш ва сотиш нархлари асосида битимлар тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом ва қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда маълумотларни ошкор этиш;
(35-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ташкилотчисининг қоидалари ва қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа талабларни бажариш.
(35-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маркет-мейкерлик хизматларини амалга оширишдаги чеклашлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 12 декабрдаги 2018-15, 151, 289-В-3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1682-3, 09.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1682-3/2448-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ушбу қимматли қоғозлар эгаларини ўзгартирмасдан туриб битимлар тузилишига олиб келадиган буюртмаларни қаноатлантирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Маркет-мейкер буюртмаларни уларнинг келиб тушиши навбати бўйича бажариши шарт ва бир нархдаги, бир партиядаги сотиб олиш ва сотиш учун буюртмаларни бирлаштиришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Маркет-мейкер маркет-мейкерлик хизматларини амалга ошириш учун қарз маблағларини Ўзбекистон Республикасининг резидент жисмоний шахсларидан, шунингдек норезидент юридик ва жисмоний шахсларидан жалб қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маълумотнинг ошкор этилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Савдолар ташкилотчиси ўзининг веб-сайтида маркет-мейкерлар номларини ошкор этиши мумкин.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 12 декабрдаги 2018-15, 151, 289-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1682-3, 09.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1682-3/2448-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ҳар чорак якунидан сўнг икки иш кунидан кечиктирмасдан маркет-мейкер савдолар ташкилотчисига иккиёқлама котировкаларни амалга ошириш учун мазкур қарз маблағларини берган юридик шахслар томонидан тасдиқланган, жалб қилинган қарз маблағларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Маркет-мейкер томонидан мазкур Низомнинг 41-бандида кўзда тутилган маълумотларнинг тақдим қилинмаслиги Шартноманинг бекор қилинишига олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маркет-мейкерлик хизматларини амалга оширишни тўхтатиш, тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Маркет-мейкерлик хизматларини амалга ошириш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади ёки тугатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амал қилиши тўхтатилганда, тугатилганда ёки бекор қилинганда;
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорига оид қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Низом ёки савдолар ташкилотчисининг Қоидалари талаблари бузилганда;
(43-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарори асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органининг кўрсатмаси бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар ташкилотчиси билан тузилган Шартнома шартларининг маркет-мейкер томонидан бузилганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркет-мейкер эълон қилинган нархлар бўйича битимлар тузишдан бир неча бор бош тортганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.
(43-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Маркет-мейкер ўз хоҳишига кўра, Шартномани бекор қилиниши кутилаётган кундан камида бир ой олдин Шартномани бекор қилиш тўғрисида ёзма хабарнома юбориш орқали ўз хизматларини амалга оширишни тугатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Назорат ва жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Қонунчилик ҳужжатларини бузганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда савдолар ташкилотчиси икки иш куни мобайнида ваколатли давлат органини ёзма равишда хабардор этиши шарт.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда жавобгар бўладилар.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 5 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 227-модда; 2009 й., 8-сон, 80-модда; 2014 й., 50-сон, 600-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1682-3/2448-сон, 15.04.2019 й., 10/19/1682-4/2941-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)