Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020 06.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1900
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи, 06.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1900
Кучга кириш санаси
16.02.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МОБИЛЬ АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1900]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ мобиль алоқадан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш тартиби ҳамда шартларини, мобиль алоқа тармоғи операторлари ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини, шунингдек, уларнинг жавобгарликларини белгилаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2009 йил 4 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2009 йил 4 январдаги 2-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда), «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-модда) ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 170-модда) қонунларига мувофиқ, мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш ҳамда уни кўрсатиш тартиби ва шартларини, мобиль алоқа тармоқлари операторлари ва абонентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек уларнинг жавобгарлигини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар мобиль алоқа абонентлари (бундан кейин матнда абонентлар деб юритилада) ва мобиль алоқа тармоқлари операторлари (бундан кейин матнда операторлар деб юритилади) фойдаланиши учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонент — мобиль алоқа хизматлари кўрсатилиши учун оператор билан шартнома тузган юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонент рақами — мобиль алоқа хизматлари кўрсатилиши учун шартноманинг амал қилиш даврида абонентга оператор томонидан ажратиладиган рақам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонент қурилмаси — абонентга мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи мобиль алоқа тармоғининг охирги ускунаси, элементи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарификация бирлиги — оператор томонидан белгиланган тарификация тизимига боғлиқ бўлган кўрсатиладиган хизматнинг тўланадиган бирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш зонаси — оператор лицензия битими асосида алоқа хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўладиган ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўрнатилган шартларга жавоб берадиган хизматлар сифатини таъминлаш учун техник имкониятларга эга бўлган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор — мобиль алоқа тармоғига эга бўлган, унинг қурилиши, ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва лицензияга асосан мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль алоқа тармоғи — абонентларга мобиль алоқа (телефон, маълумотларни узатиш ва бошқалар) хизматларини кўрсатувчи техник воситалар (коммутацион ва радиоускуна, абонент қурилмалари, уловчи линиялар, иншоотлар ва ш. к.) мажмуи. Мобиль алоқа тармоқларига алоқанинг мобиль радиотелефон (сотали, транк, локал-транк, радиал-зона, глобал шахсий мобиль йўлдошли) тармоқлари киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик авария — тармоқ ва мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш ҳаракати тўхтатилишига олиб келадиган авария;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф режаси — оператор бир ёки бир нечта мобиль алоқа хизматларидан фойдаланишни тақдим этадиган баҳоли шартлар жами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
SIM-карта — абонент қурилмасининг идентификациясини, унинг мобиль алоқа тармоғидан фойдаланишни, шунингдек абонент рақамидан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимояни таъминланиши ёрдамида қурилган микросхемали идентификацион модуль.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ операторларнинг фаолияти белгиланган тартибда олинган лицензия асосида ҳамда оператор ва лицензия берувчи орган ўртасида тузилган лицензия битимига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатишда операторлар ҳамда телекоммуникация тармоқларининг бошқа операторлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ, улар ўртасида тузилган шартномалар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мобиль алоқа хизматлари оператор ва абонент ўртасида тузилган мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Абонент оператордан мобиль алоқанинг абонент қурилмасини сотиб олиши ёки ижарага олиши ёхуд ўзининг шахсий абонент қурилмасидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фойдаланилаётган абонент қурилмаси Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган стандартларга мувофиқ, ускунанинг ушбу турига қўйиладиган белгиланган техник талабларга жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган «Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисида»ги низомда (2007 йил 27 ноябрь, рўйхат рақами 1743 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 492-модда) белгиланган тартибда мобиль алоқанинг исталган тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Операторлар одамларнинг денгиздаги, ердаги, ҳаводаги, космик фазодаги хавфсизлигига, Ўзбекистон Республикасида мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни сақлаш соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўтказишга тааллуқли хабарлар, шунингдек йирик авариялар, фалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда вазиятлар ҳақидаги хабарларга мутлақ устуворлик тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Операторлар телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари ва бошқа хабарлар, шунингдек уларга тааллуқли бўлган барча маълумотлар сир тутилишига риоя қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефон сўзлашувларини эшитиш, телекоммуникация тармоқлари орқали узатилаётган хабарлар билан танишиш, улар тўғрисидаги маълумотларни олишга, шунингдек сўзлашувлар сирларига доир бошқа чекланишларига қонун билан белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оператор шартномани бажариш туфайли унга ошкор бўлган абонент тўғрисидаги маълумотларни, абонентнинг розилигисиз учинчи шахсларга бериши ёки тарқатишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Абонентларга кўрсатиладиган мобиль алоқа хизматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Абонентларга оператор томонидан кўрсатиладиган мобиль алоқа хизматларининг рўйхати операторга тегишли бўлган мобиль алоқа тармоғининг техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда оператор томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Абонентларга кўрсатиладиган мобиль алоқа хизматлари шартнома шартларига, шунингдек операторнинг хизматлар тўғрисида ахборотига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Оператор абонентга мобиль алоқа хизматларидан кеча-кундуз фойдаланиш имконини таъминлашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Оператор ахборот-маълумот хизмат тизимини яратишга ва пулли ҳамда бепул ахборот-маълумот хизматларини кўрсатишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Оператор томонидан кўрсатиладиган бепул хизматларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) оператор томонидан тақдим этиладиган мобиль алоқа хизматлари тўғрисида ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) операторнинг мобиль алоқа тармоғига хизмат кўрсатиш зонаси тўғрисида ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мобиль алоқа хизматларига тарифлар тўғрисида ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) абонент шахсий ҳисоб рақамининг ҳолати тўғрисида ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ахборот-маълумот хизматлари тўғрисида ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) оператор (филиаллари)нинг реквизитлари (жойлашган ўрни) ва иш тартиби тўғрисида ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) абонентдан техник носозликлар, SIM-карта ёки абонент қурилмаси йўқолганлиги (SIM-карталардан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобиль алоқа стандартлари учун), абонентнинг шахсий маълумотлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) мобиль алоқа тармоқларида абонент қурилмасидан фойдаланиш имконияти тўғрисида ахборот бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бепул ахборот-маълумот хизматларининг рўйхати оператор томонидан мустақил кенгайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Оператор пулли ахборот-маълумот хизматларининг рўйхатини мустақил равишда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Оператор тақдим этиладиган хизматлар, уларни тақдим этиш ва мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш тартиби, ушбу хизматларга тарифлар, мобиль алоқадан фойдаланишда чекланишлар тўғрисида абонентларни, шунингдек мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш учун шартномани тузиш истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларни хабардор қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарифлар, хизмат кўрсатиш тартиби, ҳисоб-китоблар шакли ва тартиби ўзгарган ҳолда, оператор абонентларни бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ўзи танлаган бошқа усулда хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор тармоғида мобиль алоқа хизматлари кўрсатилишининг тўхтатилишига олиб келадиган йирик авариялар юз берганда, оператор абонентларни бу ҳақда, шунингдек хизматларни кўрсатиш тикланишининг тахминий муддатлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Оператор ҳар бир абонентга тегишли хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ягона рақамларни абонент томонидан териш ёрдамида фавқулодда тезкор хизматларни бепул ва кеча-кундуз давомида чақириш имкониятини таъминлаши керак. Фавқулодда тезкор хизматларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ёнғинга қарши ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ички ишлар органлари (милиция);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тез тиббий ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) газ тармоғининг авария хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш учун шартнома тузиш тартиби ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мобиль алоқа тармоғидан фойдаланишни таъминлаш ва мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш оператор ва абонент ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш учун шартнома икки томонлама шартнома бўлиб, у тузилган вақтдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Абонент ва оператор ўртасидаги шартнома маълум муддатга ёки уни кўрсатмасдан тузилган бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Шартномада қуйидагилар акс этган бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шартнома предмети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шартнома тузилган сана ва жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) оператор номи (фирма номи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) операторнинг банк реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) абонент тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи, шахсини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари — жисмоний шахс учун, номи (фирма номи), банк реквизитлари, жойлашган ери — юридик шахс учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) операторга рақамлаш захирасидан ажратилган абонент рақамини абонентга тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) шартномани тузишда абонент томонидан танланган хизматлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ҳисоб-китоблар тартиби, муддатлари ва шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ҳисобни етказиб бериш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) томонлар ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномадаги абонент тўғрисидаги маълумотлар ўзгариши билан боғлиқ ўзгаришлар қўшимча тўлов ундирилмасдан киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига зид келмайдиган бошқа шартлар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Оператор абонентни алоҳида ҳақ эвазига кўрсатиладиган мобиль алоқа хизматларидан фойдаланишга мажбурлашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Оператор битта хизматни кўрсатиш технологик жиҳатдан бошқа хизмат билан шарт қилиб қўйилган ҳолатдан ташқари, мобиль алоқанинг битта хизматини кўрсатиш учун алоқанинг бошқа хизматларини кўрсатишни шарт қилиб қўйишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) абонентнинг ташаббуси бўйича, бекор қилиш сабаби кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) операторнинг ташаббуси бўйича, ушбу Қоидалар ёки шартнома шартларида белгиланган талаблар абонент томонидан бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) агар абонент — жисмоний шахс вафот этганда ёки абонент — юридик шахс тугатилганда тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) давлат органининг ҳужжат қабул қилиши натижасида томонларнинг ўз мажбуриятларини бажариш имкони бўлмай қолган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) шартномада ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Шартнома бекор қилинганда, томонлар ўзларининг барча мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китобларини амалга оширишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Операторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) абонентларга хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) абонент томонидан шартнома шартлари бузилган ҳолларда хизматларни тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мобиль алоқа тармоғида хабарларни узатишда хавфсизликни таъминлаш ва тармоқ абонентларига кўрсатилаётган хизматларнинг тегишли сифатини таъминлаш мақсадида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, мобиль алоқа хизматлари кўрсатилишининг тўхтатилиши назарда тутилган техник тадбирларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) абонентнинг айби билан кўрилган моддий зарар қопланишини талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Оператор қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўз фаолиятини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга ҳамда мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш учун тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хизмат кўрсатиш зонасида мобиль алоқа тармоғининг ишини фойдаланилаётган стандартнинг техник нормаларига мувофиқ таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мобиль алоқа хизматларини сифатли ва ўз вақтида кўрсатилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кўрсатилган хизматларнинг камчиликларини шартномада ёки қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) шартномада белгиланган муддатларда кўрсатилган хизматлар учун ҳисобларни бериш, уларни абонентларга шартномада кўрсатилган усул билан тақдим этиш, абонентлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) абонентдан тўлов олингандан кейин, абонентга мобиль алоқа хизматлари кўрсатилишини тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) абонентнинг талаби бўйича абонент шахсий ҳисобварағидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг жорий ҳолати тўғрисидаги батафсил ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) мобиль алоқа хизматлари кўрсатилиши тўхтаган ҳолларда, абонент томонидан операторнинг айби билан хизматлар кўрсатилмаган вақт учун операторга ариза келиб тушган вақтдан бошлаб, абонент тўловини қайта ҳисоблаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) абонентнинг ёзма аризаси бўйича, агар абонент учун бошқа мақбул усул оператор томонидан белгиланмаган бўлса, SIM-карта ёки абонент қурилмаси (SIM-картадан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобиль алоқа стандартлари учун) йўқолганда, хизматларнинг кўрсатилишини зудлик билан тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) абонентларнинг шикоятларини 30 кундан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операторга қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилган бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Оператор абонентларга қуйидаги ахборотни тақдим этишга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мобиль алоқа тармоқларида абонент қурилмасидан фойдаланиш имконияти тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кўрсатилаётган хизматларнинг рўйхати, шунингдек уларни кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хизмат кўрсатиш зонаси ўзгарганлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) янги тарифлар жорий қилингунга қадар камида 10 кун олдин хизматларга тарифлар ўзгарганлиги тўғрисида, агар бу ўзгартиришлар абонент ҳолатини ёмонлаштирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) абонентларга хизмат кўрсатиш пунктлари иш режими ўзгарганлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ўз реквизитларининг ўзгарганлиги тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Абонентнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Абонент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) амалдаги тарифларга, хизматлар тавсифи ва хизматлар сифатига қўйиладиган талабларга, шунингдек оператор томонидан кўрсатиладиган қўшимча хизматларга мувофиқ шартномада кўзда тутилган мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) оператордан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш учун шартномада белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) оператор ахборот-маълумот хизматининг хизматларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) барча амалга оширилган уланишларнинг санаси ва вақти, уларнинг давомийлиги ва абонент рақамларини кўрсатган ҳолда, оператор томонидан белгиланган тартиб ва шартларда барча хизмат турлари бўйича батафсил ҳисобни бепул олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу Қоидаларнинг талаблари ва шартнома шартларига риоя қилган ҳолда, шунингдек муайян ҳудудда (аэропорт, самолёт, антенна майдони ва бошқалар) амал қиладиган алоҳида қоидаларни ҳамда тўсқинлик қилиши ёки хавфли вазиятлар юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларда (тиббиёт муассасалари, ёқилғини сақлаш ва қайта юклаш ҳудуди, портлаш ишларини ўтказиш жойларида ва бошқалар) чекланишларни ҳисобга олган ҳолда, исталган абонент қурилмасидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фавқулодда тезкор хизматларни чақиришда, шунингдек шартномада назарда тутилган ҳолларда мобиль алоқа хизматларидан бепул фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) унга розилигисиз тақдим этилган хизматлар учун тўловини тўлашни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) оператор томонидан тақдим этилаётган хизматлар бўйича таклифлар ва эътирозлар билан операторга мурожаат этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) оператор айби билан кўрилган зарарларни қопланишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) оператор хизматларидан фойдаланишни тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) шартномада кўзда тутилган тартибда оператор билан тузилган шартномани бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) оператор шартномани бажармаса ёки хизматлар шартномада кўрсатилган муддатда кўрсатилмаслиги аниқ бўлса, шартномани бажаришдан бош тортиш ва зарарларни қоплашни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) оператор томонидан, кўрсатиладиган хизматлар сифатининг ёмонлашишига олиб келадиган даражада шартнома шартларидан жиддий четга чиқишга йўл қўйилган ёки бошқа жиддий камчиликлар юзага келган ҳолларда, ўз хоҳшига кўра: камчиликларни бепул бартараф этиш, кўрсатилган хизматлар нархини мос равишда камайтириш, такроран хизматларни кўрсатиш, келтирилган зарарларни тўлиқ қоплаган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонент қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Абонент қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Қоидаларга риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шартнома шартларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) операторга SIM-карта ёки абонент қурилмаси (SIM-карталардан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобиль алоқа стандартлари учун) йўқолганлиги тўғрисида зудлик билан хабар бериш. Абонент томонидан ушбу шартларга риоя қилинмаган ҳолларда, у йўқотилган SIM-карта ёки абонент қурилмасидан (SIM-картадан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобиль алоқа стандартлари учун) фойдаланган ҳолда олинган оператор томонидан кўрсатилган мобиль алоқа хизматларига тўлов бўйича, оператор абонентнинг уларнинг йўқолганлиги ва хизматлар кўрсатишни тўхтатиш истаги тўғрисидаги аризасини олган кунигача мажбуриятга эга, агар абонент учун қулай бўлган хабар қилишнинг бошқа усули оператор томонидан кўзда тутилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кўрсатилган хизматлар учун тўловни ўз вақтида тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 30 кун давомида операторга маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи — жисмоний шахс учун, номи (фирма номи), жойлашган ери — юридик шахс учун) ўзгарганлиги тўғрисида хабар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонент қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Абонентлар билан ҳисоб-китоблар ва мобиль алоқа хизматларининг тўлови
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Абонентлар билан ҳисоб-китоблар ва мобиль алоқа хизматларининг тўлови мобиль алоқа хизматларига тарифлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мобиль алоқа хизматларига тарифлар операторлар томонидан шартнома асосида мустақил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мобиль алоқа тармоғи бўйича уланиш давомийлигининг тарификация бирлиги оператор томонидан белгиланади. Тарификация бирлиги бир минутдан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Уланишнинг давомийлигини ҳисобга олиш оператор томонидан қабул қилинган тарификация бирлигига мувофиқ олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Тўлов миқдорини аниқлаш учун фойдаланиладиган мобиль алоқа тармоғи бўйича уланиш давомийлиги чақирилувчи абонент ёки абонент жавоб берган деб тенглаштирилган жавоб сигнали бўлган ускуна жавоб берган секунддан бошлаб чақирувчи ёки чақирилувчи абонент ёки шу ускуна сўзлашуви тугаган вақтгача ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор томонидан белгиланган минимал ҳисобланган вақт бирликларида ҳисобланган уланишлар давомийлиги тўлиқ бирликкача яхлитланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор ушбу Қоидаларга нисбатан абонент ҳолатини ёмонлаштирмайдиган мобиль алоқа хизматларининг тарификация қоидаларини мустақил белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мобиль алоқа хизматларига тарифлар мобил алоқанинг айрим хизматлари ёки мобиль алоқа хизматларининг тўпламига тарифлар (тариф режалари) кўринишида белгиланиши мумкин. Тариф режаси бир кеча-кундуз вақт, ҳафта кунлари, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунлари бўйича, шунингдек кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматларининг тўплами ва ҳажми бўйича дифференцияланган тарифлар белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тариф режаларини шакллантиришда тарификациянинг қуйидаги турлари қўлланилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) абонентнинг аниқ (ҳисобот) даври учун тўлов миқдори ҳақиқий олинган мобиль алоқа хизматларининг ҳажмига боғлиқ бўлмаган доимий катталик ҳисобланадиган абонентлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) абонентнинг тўлов миқдори ҳисобот даври давомида тақдим этилган абонентнинг ташаббуси билан амалга оширилган уланишлар давомийлигининг суммасига боғлиқ бўлган вақтбай;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тўлов миқдори амалда кўрсатилган мобиль алоқа хизматлари учун аниқланадиган ҳар бир кўрсатилган мобиль алоқа хизмати учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тариф режаларини шакллантиришда тарификациянинг бир нечта турларини бирга қўшишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мобиль алоқа хизмати учун тўлов тарификациянинг бирлик миқдори билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Чақирилувчи шахснинг жавобига тенглаштирилган ва уланиш давомийлигининг ҳисоби бошланадиган жавоб сигналига эга абонент қурилмасига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ахборотни автоматик қабул қилиш режимида ишлайдиган модем ёки факсимиль аппарат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) автожавоб бергич билан жиҳозланган исталган абонент қурилмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) чақирилувчи шахс бўлмаган вақтда ахборот билан алмашиш имкониятини таъминлайдиган (ёки имитациялайдиган) бошқа абонент қурилмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Оператор кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китоб даврини мустақил белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ҳисоб-китоблар шакли ва тартиби технологик имкониятлардан келиб чиқиб, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда оператор томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мобиль алоқа хизматларининг тўлови нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан, шунингдек ҳисоботларнинг аванс ёки кредит шакли бўйича амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Кўрсатилган мобиль алоқа хизматларини ҳисоблаш учун тегишли хизматларни кўрсатиш вақтида амалда бўлган тарифдан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Абонентлар билан барча ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартиб ва шартларда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китоблар амалга оширилганда, хорижий валюта, шунингдек хорижий валютада тўлов ҳужжатларидан фойдаланишга қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ва шартларда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Абонент томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунида, ушбу Қоидалар ва шартномада белгиланган мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича талаблар бузилган ҳолатларда, бузилишлар бартараф этилгунга қадар оператор мобиль алоқа хизматлари кўрсатилишини тўхтатиш ҳуқуқига эга. Бунда, мобиль алоқа тармоғидан фойдалана олиш ва абонент томонидан фавқулодда тезкор хизматларни чақириш имконияти сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Оператор томонидан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўхтатилгандан кейин абонент шартнома ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатда аниқланган бузилишларни бартараф этиш ҳуқуқига эга. Аниқланган бузилишлар бартараф этилгандан кейин мобиль алоқа хизматларидан фойдаланиш тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Тақдим этилган мобиль алоқа хизматларини кредит билан тўлаш муддатини оператор мустақил белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Мобиль алоқа хизматларининг тўлови учун мобиль алоқа хизматларининг тўлови тўғрисидаги маълумотларни операторга етказиш учун фойдаланиладиган, белгиланган усул билан кодланган ахборотга эга олдиндан тўлов картасидан (бундан кейин матнда — карта деб юритилади) фойдаланиш мумкин. Картада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) картани чиқарган операторнинг номи (фирма номи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўланганлигини карта тасдиқлайдиган тўлов миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) картанинг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) операторнинг маълумот (боғланиш) учун телефонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) картадан фойдаланиш қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) картанинг идентификация рақами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Шартнома бекор қилинган ҳолларда, абонент аванс сифатида киритилган пул маблағларини қайтариш учун операторга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда, оператор пул маблағларининг фойдаланилмаган қолдиғини қайтаришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Томонларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Оператор ва абонент Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва улар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Абонент ҳуқуқини чеклаб қўядиган ва қонун ҳужжатларига зид келадиган шартнома шартлари ҳақиқий эмас деб топилади. Агар уларнинг қўлланилиши натижасида абонентга зарар етказилса, улар оператор томонидан қонун билан белгиланган тартибда қопланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Оператор тузилган шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қуйидаги ҳолатларда абонент олдида жавобгардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мобиль алоқа тармоғидан фойдалана олишни таъминлаш муддатларининг бузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шартномада белгиланган мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш муддатларининг бузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) шартномада кўрсатилган ва абонент томонидан талаб қилинган мобиль алоқа хизматларининг барча турларини кўрсатмаганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мобиль алоқа хизматларини сифатсиз кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этилмаганлиги, тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки кечиктириб тақдим этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) шартномани бажариш натижасида операторга маълум бўлган абонент тўғрисидаги маълумотларнинг тарқалишини чеклаш тўғрисидаги талабларнинг бузилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Хизматларни кўрсатиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддатлари шартномада белгиланади. Кўрсатилаётган хизматларнинг камчиликлари абонент томонидан даъво берилган кундан бошлаб 20 кун давомида оператор томонидан бартараф этилиши керак (агар бунда қисқа муддат шартномада белгиланмаган бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Объектив сабабларга кўра оператор камчиликларни бартараф этмаса, ушбу муддат узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Агар мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги енгиб бўлмайдиган куч натижаси бўлса ёки абонентнинг айби билан юз берган бўлса, оператор абонент олдида жавобгарликка эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 26 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 67-модда)