02.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1892
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 02.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1892
Кучга кириш санаси
12.02.2009
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш Департаментини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 48-сон, 472-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари олувчилар (бундан буён матнда грант олувчилар деб юритилади) томонидан тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тўлдириш тартибини белгилайди.