29.01.2009 йилдаги 26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.01.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАМЛАКАТИМИЗ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳажмини кенгайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йирик саноат корхоналари, хўжалик бирлашмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда танқидий таҳлил асосида технология жараёнларини ҳамда хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари сарфи нормаларини мақбуллаштириш, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш, фойдаланиш ва қўшимча сарф-харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобига саноат маҳсулоти таннархини камайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган хўжалик бирлашмалари ва йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш таннархини қисқартиришнинг 1-иловага* мувофиқ йиғма параметрлари бўйича таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари тармоқ бўйича таннархни қисқартиришнинг тасдиқланган йиғма параметрларидан келиб чиқиб ўз таркибига кирадиган саноат корхоналари учун таннархни қисқартиришнинг мақсадли параметрларини тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Йирик саноат корхоналарида таннархни камайтириш бўйича тизимли ишларни таъминлаш функциялари идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари бошчилик қиладиган махсус ишчи гуруҳларга юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳсулот таннархини камайтириш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан саноат корхоналари раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан ҳар чораклик мониторинг ўрнатсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга ошириладиган мониторинг якунлари бўйича, зарурият бўлганда, маҳсулот таннархини камайтириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг тўлиқлиги ва самарадорлигига кўра корхоналарнинг раҳбарларини моддий рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш чораларини қўлласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 26-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот таннархини камайтириш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан саноат корхоналари раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган «Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури»нинг 1.1-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган, улар бўйича ушбу қарорга мувофиқ 2009 йилда маҳсулот таннархини пасайтиришнинг йиғма энг кам параметрлари (кейинги ўринларда чора-тадбирларнинг йиғма комплекслари деб аталади) келишилган йирик саноат корхоналари раҳбар ходимлари фаолиятига баҳо бериш ва уларни моддий рағбатлантириш механизмларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корхоналарнинг қуйидаги раҳбар ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонани бошқаришнинг ижро этувчи органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош муҳандис, бош технолог, бош энергетик, бош механик, бош бухгалтер, иқтисодий (молиявий) хизмат бошлиғи, таннархни тартибга солиш бўйича махсус бўлинма бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига бевосита таъсир кўрсатадиган асосий ишлаб чиқариш бўлинмалари раҳбарлари фаолияти баҳоланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолияти ушбу Низомга мувофиқ баҳоланадиган раҳбар ходимларнинг аниқ рўйхати корхонанинг кузатувчи кенгаши ёки корхонани бошқаришнинг бошқа органи (кейинги ўринларда корхонани бошқаришнинг ваколатли органи деб аталади) томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Раҳбар ходимлар фаолиятини баҳолаш йилнинг ҳар чорагида корхонани бошқаришнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилади. Раҳбар ходимларни моддий рағбатлантириш юзасидан қарорлар календарь йил якунлари бўйича қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Корхонанинг раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш механизми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тасдиқланган йиғма чора-тадбирлар комплекси асосида корхона раҳбари томонидан асосий бўлинмалар ва календарь даврлар бўйича ҳар бир тадбир амалга оширилиши учун масъул бўлган раҳбар ходимлар номма-ном кўрсатилган ҳолда маҳсулот таннархини пасайтириш тадбирлари (кейинги ўринларда тадбирлар рўйхати деб аталади) тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбирлар рўйхати доирасида 2009 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини пасайтиришнинг мақсадли кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 26-сон қарорига 1-иловада белгиланган харажатларни пасайтиришнинг тегишли мақсадли кўрсаткичларидан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда маҳсулот таннархини пасайтиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ташқи ва ички бозорларда рақобатбардош нарх ва зарур фойда ҳисобга олинган ҳолда аниқланади. Таннархни пасайтиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ва уларга эришишнинг комплекс чора-тадбирлари корхонани бошқаришнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳсулот таннархини пасайтиришнинг мақсадли параметрларига риоя этилишини назорат қилиш учун йиғма комплекс чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигида келишган ҳолда 2009 йил учун тайёрланган маҳсулотларнинг асосий турлари бўйича корхонанинг даромадлари ва харажатлари ҳисоб-китоб жадвали қўлланилади. Корхонанинг харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ очиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича маҳсулот бирлиги таннархи ҳисоб-китобини аниқлаш қийин бўлган ёки мумкин бўлмаган ҳолларда сотиладиган маҳсулотнинг бир сўми ҳисобига тийинлардаги харажатлар кўрсаткичидан фойдаланилади. Корхона ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг типлари (хиллари)нинг катта миқдорига эга бўлган ёки йил мобайнида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари мутлақ ифодада ошиши мумкин бўлганда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтирган ҳоллар ана шундай ҳолларга тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга молиявий ресурслар тежалишини таъминлаш фақат ходимларнинг ўртача иш ҳақи ҳисобот даврида энг кам иш ҳақи ўзгариши суръатларидан паст бўлмаган миқдорда ўсишини таъминлаш шарти билан технология жараёнлари ва ходимлар сонини мақбуллаштириш, функциялар такрорланишини истисно этиш, ходимларнинг иш унумдорлигини ошириш ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир календарь чорак якунлари бўйича ҳисоб-китоб жадвалида харажатларни қисқартириш чора-тадбирлари ҳисобга олинган ва ҳисобга олинмаган ҳолда маҳсулотларнинг асосий турлари бўйича корхона даромадлари ва харажатларининг кутилаётган ва амалдаги кўрсаткичлари очиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхонанинг чораклик (йиллик) молиявий ҳисоботи шакллантирилиши муддатларидан кечикмай йиғма чора-тадбирлар комплексининг ва корхонани бошқаришнинг ваколатли органи кўриб чиқиши учун киритиладиган чора-тадбирлар рўйхатининг амалда бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Моддий ва молиявий ресурсларни тежаш миқдори (ҳажми) ҳамда сотув ҳажми ўсиши натижасида олинган фойда тўғрисидаги маълумотлар йиғма чора-тадбирлар комплексига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ва, зарурият бўлганда, назорат-ўлчов асбобларининг кўрсаткичлари билан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Харажатларни (маҳсулот таннархини) камайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш билан биргаликда маҳсулотни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳажмининг йиғма чора-тадбирлар комплексида назарда тутилган даражадан паст бўлмаслигини таъминлаш корхонанинг раҳбар ходимларига ижобий баҳо беришнинг зарур шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Корхонани бошқаришнинг ваколатли органи календарь йил тамом бўлгандан кейин ўн кун мобайнида баённома билан расмийлаштирилган қарор қабул қилади, қарорда ҳар бир раҳбар ходимга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг фаолиятига баҳо берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий рағбатлантиришнинг аниқ чора-тадбирлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорда, шунингдек умуман корхона бўйича чора-тадбирлар рўйхати амалга оширилишига баҳо берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Раҳбар ходимларни моддий рағбатлантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Таннархни пасайтиришнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичларини бажариш ва ташқи бозорларда сотишнинг ўсиши таъминланган тақдирда календарь йил якунлари бўйича раҳбар ходимларга 8 та лавозим маоши миқдорида бир йўла мукофот тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот таннархини камайтириш ва ташқи ва ички бозорларда сотиш ҳажмининг ўсиши бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида олинган корхонанинг қўшимча фойдаси ана шундай мукофотлашнинг манбаи ҳисобланади. Бунда мукофотлашнинг умумий суммаси маҳсулот таннархини камайтириш ҳамда ташқи бозорларда сотиш ҳажмини кўпайтиришнинг тасдиқланган йиғма чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш натижасида олинган фойда ҳажмининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Корхонани бошқаришнинг ваколатли органи томонидан, корхона фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, алоҳида ҳолларда, календарь йил якунлари бўйича айрим раҳбар ходимларга ҳатто умуман корхона бўйича мақсадли кўрсаткич бажарилмаган тақдирда ҳам уларга тегишли қисм юзасидан харажатлар (маҳсулот таннархи)ни камайтиришнинг белгиланган мақсадли кўрсаткичларига эришганлик учун мукофот тайинланиши мумкин. Ушбу ҳолатда бир йўла бериладиган мукофот миқдори 6 та лавозим маошидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Йиғма чора-тадбирлар комплексида назарда тутилган айрим тадбирлар бажарилмаган тақдирда ушбу тадбирлар бажарилиши учун масъул бўлган тегишли раҳбар ходимларни мукофотлаш амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳар чораклик мониторинг олиб бориш давомида, мақсадли параметрлар, шунингдек таннархни пасайтириш бўйича умуман йил бўйича уларнинг бажарилиши барбод бўлишига хавф солаётган аниқ чора-тадбирлар бажарилмаган тақдирда корхонани бошқаришнинг ваколатли ва ижро этувчи органлари юзага келган аҳволни ўрганиб чиқишлари, чора-тадбирлар рўйхати бажарилмаслигининг сабабларини ва айбдор шахсларни аниқлашлари, уларни бажариш бўйича барча зарур қўшимча саъй-ҳаракатларни кўришлари керак. Чуқур ўрганиб чиқиш ва маҳсулот таннархини камайтириш бўйича чора-тадбирлар бажарилишидаги қолоқликни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун корхонани бошқаришнинг ваколатли органи тафтиш комиссиясини, корхонанинг ички аудит хизматини ёки бошқа ташқи экспертларни жалб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда чора-тадбирлар рўйхати бажарилиши барбод бўлишида айбдор бўлган мансабдор шахслар корхонани бошқаришнинг ваколатли органи томонидан белгиланган даврда мукофотлардан ва (ёки) лавозим маошларига алоҳида устамалардан маҳрум бўлади. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган бошқа тадбирлар ҳам қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Харажатларни (маҳсулот) таннархини пасайтириш чора-тадбирлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Корхонани бошқаришнинг ваколатли органлари корхона томонидан харажатларни (маҳсулот таннархини) пасайтириш чора-тадбирлари бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳар бир календарь чорак якунлари бўйича корхонани бошқаришнинг ваколатли органи бошқарувнинг юқори органига (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмаси, мустақил корхоналар — Вазирлар Маҳкамасининг тегишли департаментига) ушбу Низомнинг 8—10-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ҳажмида йиғма чора-тадбирлар комплекси бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳар бир хўжалик бирлашмаси бўйича йиғма ахборот ҳар чоракда мақсадли кўрсаткичлар бажарилмаслиги хавфи мавжуд бўлган корхоналар бўйича аниқ таклифлар билан Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлар Маҳкамаси кўрсатиб ўтилган ахборот асосида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва мустақил корхоналарнинг раҳбарлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатларни (маҳсулот таннархини) пасайтириш чора-тадбирлари бажарилмаслиги сабабларини таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда, харажатларни (маҳсулот таннархини) пасайтиришнинг назарда тутилган параметрлари бажарилиши учун қўшимча чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан корхонанинг ишлаб чиқариш харажатларини ва маҳсулот таннархини пасайтиришда кўмаклашиш, корхонанинг менежментини бошқариш бўйича Ҳукумат қарорлари қабул қилиш борасида корхоналарнинг раҳбарларига ёрдам беради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 44-модда, 46-сон, 498-модда; 2012 й., 36-сон, 412-модда; 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)