ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
СОЛИҚ СОЛИШ МАҚСАДИДА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ УЧУН БАНК ДЕПОЗИТОРЛАРИ МИЛЛИЙ АХБОРОТ БАЗАСИ МАЪЛУМОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 614-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчиларни автоматлаштирилган ҳисобга олиш учун Банк депозиторлари Миллий ахборот базасининг ахборотидан фойдаланиш тартибига (1999 йил 30 январь, рўйхат рақами 614 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 21 апрелдаги 124-В-сонли, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 1999 йил 22 апрелдаги 99-54-сонли «Белгиланган муддатлар давомида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган мижозлар ҳисобварақлари тўғрисида электрон маълумотларни узатиш Тартиби» (1999 йил 1 май, рўйхат рақами 712) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 16 декабрь,
106-В-2
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 16 декабрь,
2008-49
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 3-сон, 17-модда)