ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва «Микрокредитбанк» кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1548-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 273-В-5, 97-сонли «Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1548-5, 19.11.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ва «Микромолиялаштириш тўғрисида»ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва «Микрокредитбанк» кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга (2006 йил 21 февраль, рўйхат рақами 1548 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 8-сон, 60-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 21 ноябрь,
273-В-3-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 21 ноябрь,
108-сон
Марказий банк Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2008 йил 21 ноябрдаги 273-В-3, 108-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва «Микрокредитбанк» кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 28-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ёш оилалар»
2. 39-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 20 ноябрь
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 20 ноябрь
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 20 ноябрь
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 20 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 1-2-сон, 8-модда)