Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 01.07.2008 йилдаги ПҚ-904-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОНДА СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШГА ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сил касаллигига қарши курашишга Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007-2008 йилларда ривожланишга кўмаклашиш соҳасида Германия Федератив Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида 2007 йил 18 апрелдаги Ҳукуматлараро музокаралар якунларининг баённомасига мувофиқ «KfW» Банки (Германия) томонидан «Силга қарши кураш» дастурларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига аввалги учта грант маблағларига қўшимча равишда 2,5 млн. евро ва 2,0 млн. еврога тенг миқдорда иккита грант маблағлари ажратилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия Федератив Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги молиявий ҳамкорлик тўғрисида 2005 йил 18 январдаги Битимга асосан 2006 йил 12 апрелда «KfW » Банки билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ўртасида «Силга қарши кураш — IV» дастурини амалга оширишга йўналтирилган 2,5 млн. евро миқдорида молиялаштириш тўғрисидаги Шартнома имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига — ушбу грантларни олишга алоқадор бўлган барча тартиб-қоидаларни Германия томони билан келишиб олинган муддатларда расмийлаштириш, хорижий экспертлар ва консультантларни жалб этиш масалаларини ҳал қилиш вазифаси, шунингдек силга қарши курашга ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши масъулияти юклансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги зиммасига — «KfW» Банки билан 2,0 млн. евро миқдорида «Силга қарши кураш — V» дастурини молиялаштириш тўғрисида шартнома тайёрлаш ва имзолаш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«KfW» Банки билан тузилган шартномалар бўйича барча шартлар бажарилишини, шунингдек силга қарши кураш дастурлари иловага* мувофиқ рўйхат бўйича амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантларни бериш расмий тартиб-қоидалари якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда мазкур дастурларни амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант маблағларидан фойдаланган ҳолда ушбу дастурларни амалга ошириш доирасида тиббий ва нотиббий асбоб-ускуналар, сарфланадиган материаллар, дори-дармонлар, ўқув ва ахборот-маърифат материаллари ва бошқа товарларни харид қилиш «KfW» Банкининг молиявий ҳамкорлик тартиб-қоидаларига мувофиқ тендер (танлов) асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўзмедэкспорт» Республика ташқи иқтисодий корхонаси дастурларни амалга ошириш доирасида шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, грант маблағлари ҳисобига олиб келинадиган товарлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур дастурларни амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари тўлов манбаидан ундириб олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси грант маблағлари ҳисобидан ушбу дастурлар доирасида келиб тушадиган барча товарларни улар аэропортда сақланадиган бутун давр мобайнида тўлов ундирилмаган ҳолда ортиш-тушириш ишларини ҳамда омборларга жойлаштирилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги соғлиқни сақлаш муассасалари таъминоти учун назарда тутилган маблағлар доирасида ушбу грантлар ҳисобидан сотиб олинадиган товарларни харид қилиш ва пировард истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни молиялаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномаларига кўра мазкур дастурларни амалга оширишда иштирок этувчи мутахассисларга консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда белгиланган тартибда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда дастурлар лойиҳаларини амалга ошириш учун ушбу грантлар доирасида етказиб бериладиган жиҳозларни монтаж қилишга тегишли хоналар тайёрлашни ҳамда улардан мақсадли фойдаланишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 1 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-904-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 7-сон, 377-модда)