03.07.1992 йилдаги 655-XII-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.1998
 LexUZ шарҳи
1. «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 13 августдаги 156 (407)-сонида эълон қилинган.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилиб олингунга қадар ушбу Қонунга зид бўлмагани учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ҳужжатлари қўлланаверади.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш хусусида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига таклифлар тақдим этиш вазифаси топширилсин.