1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелдаги 605-I-сонли «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Деҳқон хўжалиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган хўжаликни мустақил тарзда юритувчи, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан, шу жумладан ўзи эгалик қиладиган ер участкасидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи субъект деҳқон хўжалиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалиги тадбиркорлик шаклларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хўжалик бошлиғи, унинг хотини (эри), фарзандлари, асранди болалари, ота-онаси, бошқа қариндош-уруғлари, шунингдек меҳнат қила олиш ёшига етган, биргаликда деҳқон хўжалиги юритаётган, шу хўжаликдаги иш асосий меҳнат фаолияти жойи бўлган ўзга шахслар деҳқон хўжалигининг аъзоси ҳисобланадилар. Хўжаликда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахслар деҳқон хўжалиги аъзоси ҳисобланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хўжалик бошлиғи давлат, кооператив, жамоат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва айрим шахслар билан ўзаро муносабатларда деҳқон хўжалигининг манфаатларини ҳимоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хўжаликнинг 18 ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида иш тажрибасига эга бўлган ёки қишлоқ хўжалик мутахассислиги бўлган ёхуд махсус тайёргарлик кўрган, ишга лаёқатли, соғлом аъзоларидан бири деҳқон хўжалигининг бошлиғи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалигининг бошлиғи иш қобилиятини вақтинча йўқотган ёки хўжаликда узоқ муддат бўлолмаган тақдирда ўз вазифасини вақтинча бажариб туриш ваколатини шу жамоа аъзоларидан бирига, деҳқон хўжалигини бир киши юритаётган ҳолларда эса шартнома асосида исталган шахсга беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Деҳқон хўжалиги мулкнинг бошқа шаклидаги корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар билан тенг ҳуқуқли мустақил ишлаб чиқариш бирлиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Янги барпо этилаётган деҳқон хўжаликлари дастлаб жамоа хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари таркибида шартнома асосида ташкил этилиши мумкин.
(1-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонунлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари тузиш, уларнинг фаолият кўрсатиши, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун билан, «Ер тўғрисида»ги, «Мулкчилик тўғрисида»ги, «Ижара тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади. Қорақалпоғистон Республикасида деҳқон хўжаликларини тузиш, уларнинг фаолият кўрсатиши, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Деҳқон хўжаликларини тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжаликлари захира ерларда, республиканинг махсус фондидаги ерларда, меҳнат ресурслари етишмайдиган хўжаликларда ва янги суғориладиган ерларда тузилади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фойда бермайдиган ёки кам рентабелли ерларида ҳам деҳқон хўжаликлари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари жамоа хўжаликларининг ва ўзга кооператив хўжаликларнинг ерларида ушбу хўжаликлар аъзолари умумий йиғилишининг қарорига биноан тузилади.
(3-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илмий-тадқиқот муассасалари, ўқув юртлари ва ўзга қишлоқ хўжалик муассасаларига, қишлоқ ҳунар-техника билим юртлари ва умумтаълим мактабларига берилган, шунингдек саноат, транспорт ва ўзга корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларнинг ёрдамчи қишлоқ хўжаликлари учун берилган ерларда ва сув фондига тегишли ерларда деҳқон хўжаликлари тузилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Деҳқон хўжалиги унинг аъзоларининг туман ҳокимига ёзма мурожаатига асосан ихтиёрийлик асосида ташкил этилади ва ерга мунтазам эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи берилганлиги хусусидаги давлат ҳужжати берилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади. Деҳқон хўжалигининг устави туман ҳокими томонидан рўйхатдан ўтказилганидан кейин деҳқон хўжалиги юридик шахс мақомига эга бўлади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётлари ва ўзга счётларни очиш, ўз номида муҳрга эга бўлиш, ўзга корхоналар, бирлашмалар, муассасалар, ташкилотлар, ажнабий фирмалар ва айрим шахслар билан амалий муносабатларга киришиш ҳуқуқини қўлга киритади.
(3-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тегишли туман ҳокими ваколат берган идора ҳар бир деҳқон хўжалигининг рўйхат варақаси юритилишини ташкил этади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар бир деҳқон хўжалигини хўжалик китобида қайд этади, бу китобга деҳқон хўжалиги таркиби тўғрисидаги, хўжаликнинг бошлиғи ҳамда хўжалик бошлиғи вақтинча йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифаларини бажариб турувчи шахс тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек хўжаликка ажратилган ер участкаси хусусидаги асосий маълумотлар киритилади.
(3-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижроия ҳокимияти идоралари тизимида тармоқ бўлинмалари тузилиб, улар деҳқон хўжаликларининг ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда деҳқон хўжаликларининг фаолиятини уйғунлаштирадилар, фан-техника тараққиётини ривожлантириш, инвестиция, тараққиёт истиқболини олдиндан белгилаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БЎЛИМ. ЕР АЖРАТИШ. ЕРГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ, ЕРДАН ВА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Деҳқон хўжаликларига ер ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжалиги юритиш учун айрим шахсларга мерос қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш, камида 10 йил муддат билан фойдаланиш учун ёки ижарага ер участкалари ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжалиги ишлаб чиқариш мақсадида қўшимча ер участкаларини ижарага олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Деҳқон хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратиладиган ер участкасининг саҳни ҳар бир алоҳида ҳолда маҳаллий шароитни (ернинг унумдорлиги, сув билан таъминланганлиги, сув бериш усуллари, жамоа хўжалиги ёки давлат хўжалигидаги меҳнатга лаёқатли ҳар бир шахс ер билан ўртача қай даражада таъминланганлиги, шахсий томорқа хўжаликларини юритиш учун, аҳоли пунктларини кенгайтириш ва бошқа мақсадлар учун қишлоқ хўжалиги майдонларига бўлган талабни ва бошқа ҳолатларни), шунингдек деҳқон хўжалиги қанча кишидан иборат эканлигини ҳисобга олган ҳолда туман ҳокими томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ер участкалари деҳқон хўжаликларига одатда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўлган ва дала йўллари ўтказилган яхлит майдондан ажратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Деҳқон хўжалиги юритиш истагини билдирган шахслар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ер ажратиб бериш тўғрисида ариза билан мурожаат этадилар. Аризада сўралаётган ер майдони қаерда жойлашганлиги, унинг саҳни, деҳқон хўжалигининг таркиби кўрсатилади ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил этиш дастури тақдим этилади.
(5-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ер ажратиш тўғрисидаги аризани 15 кунлик муддат ичида қараб чиқади ва аризачининг илтимосини қўллаб-қувватлаган тақдирда туман ҳокимидан ер ажратишни сўрайди, ҳоким ариза берилган кундан бошлаб узоғи билан икки ой муддат ичида деҳқон хўжалиги юритиш учун ер ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳокимнинг ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
(5-модданинг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Деҳқон хўжаликларига ер ажратиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатларидан, Шахсий ёрдамчи хўжаликлар ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси, касаба уюшмаси, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари вакилларидан иборат таркибда туман комиссияси тузилади.
(5-модданинг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу ҳудудда яшайдиган шахслар ер майдони олишда устун ҳуқуққа эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ерга доимий эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати деҳқон хўжалигининг бошлиғига ер тўғрисидаги қонунларда белгиланган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари олган ҳамда қишлоқ аҳоли пунктида уй-жойи бўлган шахсларнинг уйга туташ томорқаси — чек ери сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Деҳқон хўжалигига ажратилган ернинг чегаралари натура ҳолида ер тузувчи хизматлар томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Деҳқон хўжалигига кириш йўлларини лойиҳалаш ва қуриш ишлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, ерларни мелиорация ишлари эса ягона мавзе таркибида республика бюджети маблағлари ҳисобидан бажарилади. Деҳқон хўжалиги ҳудудидаги гидромелиорация иншоотларини таъмирлаш, тузатиш ишлари ва уларнинг таъминоти шу хўжалик ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Деҳқон хўжалигининг ерга эгалик қилиши ва ердан фойдаланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжалигининг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва вазифалари «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжалигига берилган ер участкаси тақсимланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасининг саҳни ва унинг чегаралари деҳқон хўжалиги раҳбарининг розилиги билангина ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ер участкаси тортиб олинган ёки бошқа шахсга, корхона ёхуд ташкилотга берилган тақдирда деҳқон хўжалиги қонунларга мувофиқ кўрган зарарининг ва қилган сарф-харажатларининг ўрнини қоплатиб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига доир низолар суд орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Деҳқон хўжалигининг бошлиғи вафот этган тақдирда ёки меҳнат қобилиятини бутунлай йўқотган ҳолларда ер участкасига эгалик қилиш ёхуд ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи хўжалик аъзоларининг розилиги билан улардан бирига ёки қонунларда белгиланган тартибда ва шартларда ўзга шахсларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятини тўхтатган ҳолларда унга ажратилган ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги масала туман ҳокими томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ер ҳақи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш пуллидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ҳақи ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида, ер участкасининг сифатига, қаерда жойлашганлигига ва сув билан таъминланганлигига қараб, унинг кадастр баҳосини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган ҳажмда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликларига солиқ солиш тартиби, уларнинг ер ҳақи тўловининг ставкаси ва энг кам ҳамда энг кўп миқдорлари давлат, жамоа ва ўзга корхоналар ҳамда хўжаликлардан ундириладиган даражага тенг бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалиги рўйхатга олинган пайтдан бошлаб дастлабки икки йил давомида ундан ер солиғи олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари тегишли Кенгашлари ер ҳақини ундиришда бошқа имтиёзлар ҳам белгилашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Деҳқон хўжалигида сувдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжаликлари учун сув ишлатишнинг лимитлари давлат, жамоа корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари ҳамда айрим шахсларга белгилангани каби туман ҳокими ваколат берган идоралар томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалигига берилаётган сувнинг сарфланишини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан деҳқон хўжаликлари ўртасидаги муносабатларга доир низолар суд томонидан ҳал этилади.
(8-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Жамоа хўжаликлари ва ўзга қишлоқ хўжалиги кооперативлари аъзолари томонидан деҳқон хўжалигини ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамоа хўжаликлари ва ўзга қишлоқ хўжалиги кооперативларининг, хўжалик ёки кооператив таркибидан чиқиб, мустақил деҳқон хўжалиги юритиш истагини билдирган аъзолари кооператив уставига мувофиқ мол-мулк қийматининг ва фойданинг тегишли улушини олишга ҳақлидирлар, бу улуш кооператив аъзосининг меҳнат иштирокини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамоа хўжаликлари ва ўзга қишлоқ хўжалиги кооперативлари жамоа хўжалиги ёки кооперативнинг деҳқон хўжалиги тузиш истагида бўлган аъзоларига мол-мулк қийматининг ва фойданинг тегишли улуши ҳисобидан ўзаро келишувга мувофиқ жамоа хўжалигидан чиқаётганларга асосий ва оборот маблағларини берадилар ёки уларни ижарага топширадилар ёхуд деҳқон хўжалиги банклардан кредит олаётганда кафил бўладилар ёинки ижара ҳақи ва ссудалардан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш сарф-харажатларини улуш суммаси доирасида қоплайдилар. Жамоа хўжалигидан ва бошқа кооператив ташкилотлардан чиқаётганларга мол-мулк қийматининг ёки фойданинг улушини тўлаш муддати беш йилдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БЎЛИМ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИНГ МОЛ-МУЛКИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Деҳқон хўжалигининг мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжалиги турар жойлар, хўжалик бинолари, томорқадаги дов-дарахт ва экинлар, маҳсулдор чорва, парранда, қишлоқ хўжалиги техникаси, анжомлар, ускуналар, транспорт воситалари, пул маблағлари, шунингдек бошқа нарсаларга мулк эгаси бўлишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжалигининг пул жамғармаларини ҳосил қилиш манбалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжалиги аъзоларининг пул ва моддий маблағларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот реализация қилишдан, иш бажариш, хизмат кўрсатишдан, шунингдек меҳнат фаолиятининг ўзга турларидан келган даромадлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлардан келган даромадлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан қилинган капитал ажратмалар ва дотациялардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, бирлашмалар ,ташкилотлар ва фуқароларнинг хайрия ва ўзга бадаллари, эҳсонларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларда тақиқланмаган ўзга манбалардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Деҳқон хўжалигининг мол-мулкига эгалик қилиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжалигининг ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи давлат ҳимоясида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжалигининг мол-мулки умумий (пайчилик ёки ҳамкорликдаги) эгалик асосида унинг аъзоларига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Деҳқон хўжалигининг мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш хўжалик аъзолари томонидан ўзаро келишувга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Деҳқон хўжалигининг аъзолари, башарти бошқа деҳқон хўжалигини тузиш мақсадида унинг таркибидан чиқаётган бўлсалар, у ҳолда деҳқон хўжалигидан чиқаётганларида улушларини натура ҳолида олишга ҳақлидирлар. Бундай пайтда мулкдаги улуш натура ҳолида шундай ажратиладики, фаолият кўрсатиб келаётган деҳқон хўжалиги ишлаш учун ўзига зарур бўлган асосий ишлаб чиқариш фондларидан маҳрум бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Деҳқон хўжалиги корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва айрим шахслардан мол-мулкни сотиб олиш, ижарага олиш ёки вақтинча фойдаланиб туриш учун олиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Деҳқон хўжалигининг маблағи ва ҳисоб-китоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалиги пул операцияларини юритиш ва пул маблағларини сақлаш учун банк бўлинмаларида счётлар очиш ҳамда бу маблағларни эркин тасарруф қилиш ҳуқуқига эгадир. Деҳқон хўжалигининг ҳисоб-китоб счётидан маблағлар фақат хўжаликнинг розилигига биноан ёки суд қарорига кўра чегирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоб счётидаги маблағлар нақд пулсиз тартибда ҳам, нақд пул бериш йўли билан ҳам ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БЎЛИМ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Деҳқон хўжалигидаги меҳнат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжалигининг фаолияти кўпроқ хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Деҳқон хўжалигидаги ишларни бажаришга ўзга шахслар меҳнат шартномаси асосида вақтинча жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалигида меҳнат қилиш тўғрисидаги шартномани тузиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда тасдиқланади.
(13-модданинг 1-банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжалигидаги меҳнат тартибини хўжалик бошлиғи белгилайди. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг ва меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнат фаолиятини деҳқон хўжалиги ҳисоб қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар меҳнатига томонларнинг келишувига мувофиқ пул билан ҳам, натура билан ҳам, аммо белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Деҳқон хўжалиги бошлиғининг розилигига биноан деҳқон хўжалигида шартнома бўйича ишлаётган шахс хўжалик мулкига пул ёки ўзга улуш киритиб, ана шу улушга мутаносиб тарзда хўжалик даромадини тақсимлашда иштирок этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Деҳқон хўжалигининг бошлиғи ўз хўжалигининг аъзолари учун ва меҳнат шартномаси тузган шахслар учун бехатар меҳнат шароитларини яратиб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалигининг аъзолари, шунингдек хўжаликда меҳнат шартномасига биноан ишлаётган шахслар қонунларга мувофиқ ижтимоий суғурталаниши ва ижтимоий жиҳатдан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалигининг бошлиғи тегишли касаба уюшмасида ва суғурта идораларида суғурталовчи сифатида рўйхатдан ўтади ва деҳқон хўжалигининг барча аъзолари учун ҳамда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар учун давлат ижтимоий суғурта жамғармасига белгиланган тартибда бадаллар тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Деҳқон хўжалигида ишланган вақт ижтимоий суғурта юзасидан бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида умумий ва узлуксиз меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалиги аъзоларининг ҳамда меҳнатларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома тузган шахсларнинг иш стажига оид ёзув меҳнат дафтарчаларига хўжалик бошлиғи томонидан киритилади ва Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг раиси томонидан тасдиқланади.
(13-модданинг 6-банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижтимоий суғурта бўйича давлат нафақалари тайинлаш, пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонунларда белгиланган тартибда ва шартлар асосида амалга оширилади. Деҳқон хўжалигининг аъзоларига ва меҳнат шартномасига биноан ишлаётган фуқароларга тайинланган пенсиялар, олаётган маоши (даромади)ни ҳисобга олмаган ҳолда, тўлалигича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Деҳқон хўжалигининг аъзоларига ижтимоий ва маданий хизмат кўрсатиш хўжаликнинг ўз маблағлари ҳисобига ҳамда ижтимоий истеъмол жамғармалари эвазига таъминланади. Деҳқон хўжаликлари аъзоларининг умумий фойдаланишдаги ижтимоий муассасалар хизматларидан жамоа хўжалиги ва ўзга қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ишчилари, хизматчилари ва аъзолари билан тенг равишда фойдаланишлари таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Деҳқон хўжалиги билан меҳнат шартномаси тузган шахслар ўртасидаги меҳнатга оид низолар суд томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятининг йўналишини, ишлаб чиқариш таркиби ва ҳажмларини мустақил тарзда белгилайди. Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг амалдаги қонунларда ман этилмаган ҳар қандай тури билан шуғулланишга, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва реализация қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат, жамоат, кооператив ва ўзга идоралар ҳамда ташкилотларнинг аралашувига йўл қўйилмайди, бу хўжаликлар томонидан қонунлар бузилган ҳоллар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат, жамоат, кооператив ва ўзга идораларнинг қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари натижасида, шунингдек бундай идоралар, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг деҳқон хўжалиги олдида қонунларда кўзда тутилган ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни қопланмоғи керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжалиги бошқа мулк эгалари билан тенг шартларда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Деҳқон хўжалиги томонидан маҳсулотларни реализация қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзи етиштирган маҳсулотни тасарруф этишдан, шу жумладан уни ўз ихтиёрига кўра истеъмолчиларга сотишдан иборат мутлақ ҳуқуқ деҳқон хўжалигига тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалиги маҳсулот сифатига доир амалдаги нормативлар ва стандартларга, қонунларда белгиланган экологик, санитария ҳамда ўзга меъёрлар ва қоидаларга риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжалиги ўзи етиштирган маҳсулотга мустақил тарзда нарх қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Деҳқон хўжалиги ўзи етиштирган маҳсулотни реализация қилиш учун давлат, кооператив корхоналари, бирлашмалари, ташкилотлари ва муассасалари билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномаларини тузишга ҳақлидир. Шартномага риоя қилмаган ёки унинг талаблари бузилган тақдирда томонлар амалдаги қонунларда ёки шартномада белгиланган тартибда мулкий жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалиги етиштирган маҳсулотларни экспортга жўнатиш, шунингдек хорижий мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш қонунларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Деҳқон хўжаликларининг ҳамкорликдаги фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари маҳсулот етиштирувчи, уларни харид этувчи, қайта ишловчи ва сотувчи, моддий-техника таъминоти билан, қурилиш, техника, сув хўжалиги, ветеринария, агрохимия хизмати кўрсатиш, маслаҳат бериш ва хизмат кўрсатишнинг ўзга шакллари билан шуғулланувчи кооперативларга, жамиятларга, уюшмаларга, концернларга ва бошқа бирлашмаларга ихтиёрийлик асосида бирлашиши ёки улар таркибига кириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжалиги давлат ҳамда кооператив корхоналари ва ташкилотларидан, биржаларда, ярмаркаларда, бозорларда, аҳолидан ўзи учун зарур мол-мулк ва ишлаб чиқариш воситалари сотиб олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжаликлари ўзлари етиштирган маҳсулотларининг шартномада айтилган қисмини давлатга (республика фондига) келишув асосидаги нархларда сотсалар ва давлат буюртмаларини бажарсалар, қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, ёш моллар ва парранда билан, зооветеринария ёрдами, ем-хашак ва бошқа ресурслар билан давлат корхоналари учун белгиланган тартибда ва нархларда таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Деҳқон хўжаликлари ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий ва маиший йўналишдаги объектлар йўқ ҳудудда тузилган тақдирда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари унинг дастлабки қулайликларини таъминлаб берадилар: йўлларни, электр узаткич тармоқларини қуриш, сув таъминоти, газлаштириш, телефонлар ўрнатиш, радиолаштириш, ерларни текислаш, ерларни мелиорациялаш ишларини марказлаштирилган тартибда ажратиладиган давлат капитал маблағлари ва молия ресурслари ҳисобидан амалга оширадилар. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари, шунингдек ишлаб чиқариш объектлари ва уй-жойларни тиклашда деҳқон хўжаликларига ёрдам кўрсатадилар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Деҳқон хўжалигидан солиқ олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжалиги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ солиқ тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ўз ваколатлари доирасида деҳқон хўжаликларини солиқ тўлашдан озод этиш ёки солиқ миқдорини камайтириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжалигининг даромадлари, хўжалик аъзоларининг ҳамда хўжаликда шартнома асосида ишлаётган шахсларнинг шахсий даромадлари даромадлар тўғрисидаги маълумотнома (декларация)ларда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Деҳқон хўжалигининг молиявий ва кредит муносабатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжалигига қарашли ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектлар қурилишига узоқ муддатли кредитлар бериш, ишлаб чиқаришнинг асосий воситаларини сотиб олиш ва хўжаликнинг жорий ишлаб чиқариш фаолияти учун қисқа муддатли кредитлар бериш кредит шартномасига мувофиқ амалга оширилади. Давлат, кооператив ва жамоат корхоналари, бирлашмалари, ташкилотлари ва муассасалари, айрим шахслар деҳқон хўжаликларига тузилган шартномаларга мувофиқ кредитлар беришга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари уларга хизмат кўрсатиш учун банк муассасалари томонидан тузилган махсус кредит фондидан имтиёзли шартларда фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерларни мелиорациялашга, йўллар, кўприклар, газ, электр, иссиқлик тармоқлари, сув қувурлари, коммунал йўналишдаги ўзга объектлар қуриш ишларига қаратиладиган бюджет маблағлари ҳам деҳқон хўжаликларини пул билан таъминлашнинг манбаи бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжалиги тузилаётган пайтда, унга ссудалар ва кредитлар берилаётганида маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари ҳамда тўлов қобилиятига эга бўлган ўзга юридик ҳамда жисмоний шахслар, шунингдек ўз мол-мулкини гаровга қўйиб деҳқон хўжаликларининг ўзи ҳам кафил бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Деҳқон хўжалиги ихтиёрийлик асосида ўзига қарашли ва ижарага олган ишлаб чиқариш воситаларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари (кўчатлари)ни, кўп йиллик дов-дарахтларни, тайёрланган маҳсулотни, хом ашёни, материалларни нобуд бўлишдан ёки шикастланишдан суғурталайди ва амалдаги қонунларда белгиланган тартибда ва шартларда суғурта тўловларини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Деҳқон хўжалиги фаолиятининг натижаларини ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалиги ўз ишининг натижаларини ҳисоб-китоб қилиб боради ҳамда маҳаллий статистика ва молия идораларига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Деҳқон хўжалигининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалиги ўз мажбуриятларига мол-мулки билан жавоб беради, амалдаги қонунларга биноан бу мол-мулки тортиб олиниши мумкин. Давлат деҳқон хўжалигининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, деҳқон хўжалиги эса давлатнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалигининг ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларини бузишда айбдор бўлган аъзолари белгиланган тартибда моддий, маъмурий ёки жиноий жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонунларга мувофиқ деҳқон хўжалиги меҳнат вазифаларини адо этиш чоғида хўжалик аъзолари ва меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахслар шикастланиш ёки саломатлигига етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Деҳқон хўжалигининг мол-мулки ва ерини мерос қолдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжалигининг мол-мулки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунлари қоидаларига мувофиқ мерос қолдирилади. Хўжаликда фаолиятини давом эттираётган меросхўрлар мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги учун давлат пошлинаси тўлашдан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ер майдони «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибга мувофиқ мерос қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БЎЛИМ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ ТЎХТАТИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон хўжалиги фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор ноҳия ҳокими томонидан ушбу Қонуннинг 23-моддасида назарда тутилган асосларда қабул қилинади.
(24-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон хўжалигининг фаолиятини тўхтатиш билан боғлиқ низолар суд орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Деҳқон хўжалигидан давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер майдонларини олиб қўйиш — хўжалик ихтиёрига кўра, унга шу ерга тенг ер участкаси ажратилиб, унинг ер майдони кимга берилаётган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот томонидан олиб қўйилаётганларининг ўрнига янги жойда уй-жой, ишлаб чиқариш ва ўзга иморатлар қуриб берилгач ҳамда етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда ўрни тўла ҳажмда тўлангач амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Деҳқон хўжалигининг фаолияти тўхтатилган тақдирда унинг мол-мулки хўжаликда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш учун, бюджет тўловлари тўлаш, банкларнинг ссудаларини қайтариш ҳамда ўзга қарз берганлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжалигининг фаолияти тўхтатилиши биланоқ хўжалик аъзоларининг эгалигида бўлган турар жой, томорқа, шунингдек ўзга мол-мулк улар ихтиёрида сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
654-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 10-сон, 403-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)