ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ҚАРОРИ
«ПАХТА ТОЛАСИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ВА ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯСИ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРГА СОТИШ БЎЙИЧА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ТУШУМДАН МАЖБУРИЙ СОТУВНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА ПАХТА ТОЛАСИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШГА ОИД ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА БАНК КАФОЛАТЛАРИНИ БЕРИШ ВА ЗАХИРА АККРЕДИТИВЛАРИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 2 декабрда 1512-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 611-4-сонли «Пахта толасини экспорт қилиш ва пахта толасига ишлов берувчи республика корхоналарига сотиш бўйича чет эл валютасидаги тушумдан мажбурий сотувни амалга ошириш ҳамда пахта толасини экспорт қилишга оид шартномалар бўйича банк кафолатларини бериш ва захира аккредитивларини очиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1512-4 06.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрирда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сонли «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 36-сон, 359-модда), 2007 йил 21 ноябрдаги ПҚ-733-сонли «Пахта толасини республиканинг ички истеъмолчиларига сотишни такомиллаштириш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 46-47-сон, 467-модда) ҳамда 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 10-11-сон, 58-модда) қарорларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 10 сентябрдаги 611-сонли «Пахта толасини экспорт қилиш ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга сотиш бўйича чет эл валютасидаги тушумдан мажбурий сотувни амалга ошириш ҳамда пахта толасини экспорт қилишга оид шартномалар бўйича банк кафолатларини бериш ва захира аккредитивларини очиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Рўйхат рақами 1512, 2005 йил 20 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 37-38-сон, 291-модда), иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 8 ноябрь,
611-2-сон
Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 8 ноябрдаги 611-2-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Пахта толасини экспорт қилиш ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга сотиш бўйича чет эл валютасидаги тушумдан мажбурий сотувни амалга ошириш ҳамда пахта толасини экспорт қилишга оид шартномалар бўйича банк кафолатларини бериш ва захира аккредитивларини очиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи ва 1 бандидаги «чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга» сўзлари «пахта толасига ишлов берувчи республика корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. «Пахта толасини экспорт қилиш ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга сотиш бўйича чет эл валютасидаги тушумдан мажбурий сотувни амалга ошириш ҳамда пахта толасини экспорт қилишга оид шартномалар бўйича банк кафолатларини бериш ва захира аккредитивларини очиш тартиби тўғрисида»ги Низомда:
а) номидаги «чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга» сўзлари «пахта толасига ишлов берувчи республика корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадаги «чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга» сўзлари «пахта толасига ишлов берувчи республика корхоналарига (бундан кейинги ўринларда республика корхоналари деб юритилади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-банддаги, 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошисидаги, 6-банддаги, 8-бандининг учинчи хатбошисидаги, 9-банддаги «чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга» сўзлари «республика корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 8 ноябрь
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 8 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 481-модда)