ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИШЛАТИЛГАН ВА БУЗИБ ҚЎЙИЛГАН ВЕКСЕЛ БЛАНКАЛАРИНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 11 ноябрда 1152-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2002 йил 25 майдаги Корхона ва ташкилотларнинг ишлатилган ва бузиб қўйилган вексел бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 219-В ва 65-сонли қарорига (2002 йил 21 июнь, рўйхат рақами 1152 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 11-12-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 октябрь,
219-В-1-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 октябрь,
104-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 46-сон, 459-модда)