Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2020 17.10.2008 йилдаги 230-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сонли «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйлари фаолиятини такомиллаштириш, ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмалари ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар йили» Давлат дастури тўғрисида» 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Меҳрибонлик уйлари фаолиятини ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйлари фаолияти мунтазам назорат қилинишини таъминласин, уларга юкланган вазифаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача суткалик мақбул меъёрларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасалари ҳақидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 1995 йил 18 февралдаги 59-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 5-модда) ва қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 17 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
230-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 17 октябрдаги 230-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Меҳрибонлик уйларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти, шунингдек уларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Меҳрибонлик уйи етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун давлат тарбия муассасасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Меҳрибонлик уйининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни (кейинги ўринларда «тарбияланувчилар» деб аталади) тарбиялаш, камол топтириш ва қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчиларни тўлиқ руҳий соғломлаштиришга, ижтимоий мослаштиришга ва жамиятга уйғунлаштиришга кўмаклашадиган, уларнинг сифатли таълим ва тарбия олиши, шунингдек уларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш учун уй шароитига энг кўп даражада яқинлаштирилган муҳитни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, психологик ва жисмоний ривожланиши ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Меҳрибонлик уйини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Меҳрибонлик уйи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Меҳрибонлик уйи муассаса шаклида ташкил этилади ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Меҳрибонлик уйи устави халқ таълимининг тегишли органи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Меҳрибонлик уйлари қуйидаги типларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мактабгача Меҳрибонлик уйи (3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Меҳрибонлик уйи (мактабгача ва мактаб ёшидаги ёки фақат мактаб ёшидаги болалар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) махсус коррекцион Меҳрибонлик уйи (жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйи типи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Меҳрибонлик уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш халқ таълимининг тегишли органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Меҳрибонлик уйи банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган муҳрга, ўз номи ёзилган штамп ва бланкаларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Меҳрибонлик уйига болаларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Болалар Меҳрибонлик уйига йил мобайнида ота-оналари вафот этган, улар ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, уларнинг ота-оналик ҳуқуқлари чекланган, ота-оналар ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилган, ота-оналар касал бўлган, ота-оналар узоқ муддат бўлмаган, ота-оналар болаларни тарбиялашдан ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бош тортган, шу жумладан ота-оналар ўз болаларини тарбия муассасаларидан, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидан ва шунга ўхшаш муассасалардан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек болалар ота-оналарининг қаровисиз қолган бошқа ҳолларда қабул қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Меҳрибонлик уйига 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ёки психологик жиҳатидан нуқсонлари бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар ихтисослаштирилган таълим муассасаларига (мактаб-интернатларга) ёки махсус коррекцион Меҳрибонлик уйларига белгиланган тартибда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Меҳрибонлик уйига кам таъминланган, кўп болали оилаларнинг болалари, фақат отаси ёки онаси бор бўлган болалар ушбу оилаларни бир йилгача муддатда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида вақтинчалик қабул қилинади. Уларнинг бундан кейин Меҳрибонлик уйида бўлиши тарбияланувчи яшайдиган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг хулосасига кўра туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Меҳрибонлик уйидаги тарбияланувчилар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан, санитария ва гигиена нормаларига мажбурий риоя қилган ҳолда белгиланади, лекин тарбияланувчиларнинг сони 140 нафардан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳар хил ёки бир хил ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳларига бирлаштирилади. 7 ёшгача бўлган турли ёшдаги болалар гуруҳларида тарбияланувчилар сони 10 нафар этиб белгиланади, бир хил ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳларида эса: 4 ёшгача бўлган болалар — 8 нафар, 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар гуруҳида эса — 12 нафар бола бўлади; тарбияланувчилар гуруҳларидаги ўқувчилар сони I—IX синфларда — 17 киши бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйида коррекцион гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарбияланувчиларни коррекцион гуруҳларга йўллаш фақат тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Меҳрибонлик уйига йўллаш тарбияланувчи яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида Меҳрибонлик уйи унинг тасарруфида бўлган халқ таълими тегишли органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Меҳрибонлик уйига юбориладиган ҳар бир бола учун васийлик ва ҳомийлик органи томонидан, бир Меҳрибонлик уйидан бошқасига ўтказишда эса — Меҳрибонлик уйи маъмурияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Меҳрибонлик уйига йўлланма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) туман (шаҳар) ҳокимининг болани Меҳрибонлик уйига жойлаштириш ҳақидаги қарори (қарорда балоғатга етмаган бола, унинг оиласи, турар жой майдони болага бириктирилганлиги тўғрисидаги аниқ қайднома билан биргаликда турар жой майдони мавжудлиги тўғрисидаги далилли ва тўлиқ маълумотлар бўлиши керак);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, гувоҳнома бўлмаган тақдирда — боланинг ёшини аниқлайдиган тиббий экспертиза хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) анализлар натижалари ва тиббий-психологик-педагогик хулосаси илова қилинган ҳолда боланинг психик ва жисмоний соғлиғи ҳақидаги тиббий ҳужжатлар (тиббий текширишлар натижалари илова қилинган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) маълумоти ҳақидаги ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар (ота-оналарнинг паспортлари нусхалари ёки уларнинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, суднинг ҳукми ёки қарори, ота-онасининг сурункали касаллиги ёки қидирувда эканлиги ҳақидаги, ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар, шунингдек ота-оналарнинг яшаш жойи тўғрисида маълумотнома);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) боланинг турмуш шароити ва тарбияси ҳақидаги текширув далолатномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) боланинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар бор бўлса) рўйхати, ушбу мол-мулкнинг қаерда жойлашганлиги, уни сақлаш учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларни сақлаш учун жавобгар шахслар ҳақидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) болага турар жой бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатнома, уй дафтари, турар жой чизмаси нусхалари, турар жойнинг эгаси ва хусусийлаштирилганлиги ҳолати тўғрисида туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан маълумотнома);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) пенсия олувчи болаларнинг пенсия дафтарчаси, бола фойдасига алимент ундириш ҳақидаги суд қарори, омонат дафтарчаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болани мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ Меҳрибонлик уйига жойлаштиришда юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ота-онанинг аризаси, турар жойи ва оила аъзолари ҳақидаги маълумотномалар тақдим этилади. Бу ҳолда ушбу банднинг «з», «и», «л» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бир оиланинг аъзолари бўлган болалар ёки қариндошлар бир муассасага юборилади. Тиббий ёки бошқа сабабларга кўра ушбу болаларни алоҳида тарбиялаш ва жойлаштириш керак бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тарбияланувчиларни мактабгача тарбия Меҳрибонлик уйидан мактаб ёшидаги болалар учун Меҳрибонлик уйига ўтказиш 1 июндан 25 августга қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарбияланувчиларни соғлиқни сақлаш муассасаларидан Меҳрибонлик уйига қабул қилиш мажбурий тартибда, бола 3 ёшга тўлгандан сўнг ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг таълими, тарбияси ва таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишининг ўртача суткалик мақбул меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат, шунингдек ушбу Низомга иловага мувофиқ норма бўйича кийим-бош, пойабзал, юмшоқ жиҳозлар билан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Меҳрибонлик уйи маъмурияти тарбияланувчилар ушбу Меҳрибонлик уйида бўлишининг биринчи йили мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, ота-онасининг қаровисиз қолган, уй-жой майдонига эҳтиёжманд бўлган тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Меҳрибонлик уйларининг эҳтиёжманд тарбияланувчиларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлашлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Меҳрибонлик уйи маъмурияти тарбияланувчиларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига киришига ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқишга кирган тақдирда Меҳрибонлик уйи маъмурияти тарбияланувчига васийлик қилишни бундан кейин мазкур таълим муассасасига бериш учун тарбияланувчи ўқишга кирган таълим муассасаси жойлашган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тарбияланувчилар Меҳрибонлик уйи маъмурияти билан келишув асосида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлагунга қадар, агар мазкур таълим муассасасида ётоқхона бўлмаса ҳамда мазкур таълим муассасаси ва Меҳрибонлик уйи битта аҳоли пунктида жойлашган бўлса, Меҳрибонлик уйида яшаш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг дам олиш ёки байрам кунларида, таътил вақтида Меҳрибонлик уйига келадиган тарбияланувчилари – ўқувчилари, маъмурият билан келишув асосида, яшаш учун қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тарбияланувчилар қонун ҳужжатларига, ахлоқий ва одоб-ахлоқ нормаларига, Меҳрибонлик уйининг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга; билимларни, амалий кўникмаларни, касб маҳоратини мунтазам ва пухта эгаллашга, ўзларининг умумий ва маданий савиясини ошириб боришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Меҳрибонлик уйидан чиқаришда тарбияланувчиларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 16 ёшга тўлганларга эса паспорт ҳам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Меҳрибонлик уйида бўлганлик ҳақида маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) соғлиғи ҳақида маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маълумоти тўғрисида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боланинг мол-мулкка, пул маблағларига, турар жойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси ва шахсий ҳужжатлар йиғма жилдидаги бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тарбияланувчиларнинг битириши тўғрисидаги қарор коллегиал орган — Меҳрибонлик уйи Кенгаши томонидан қабул қилинади ва Меҳрибонлик уйи тасарруфида бўлган халқ таълими тегишли органи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тарбияланувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бундан кейин тарбиялаш учун қайтарилиши ушбу Низомнинг 29-бандига мувофиқ амалга оширилади. Боланинг ёшидан, йил вақтидан ва қайтиш ҳолатларидан қатъи назар, бола яшайдиган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг хулосасига мувофиқ чиқарилган ҳокимнинг қарори тарбияланувчининг қайтиши учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Меҳрибонлик уйи директори тарбияланувчиларни қабул қилиш ва уларни Меҳрибонлик уйидан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тарбияланувчиларни ўқитиш яқин-атрофда жойлашган умумтаълим ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир босқичда ўқиш ёши ва ўқишнинг қанча давом этиши Меҳрибонлик уйи ёки тарбияланувчи ўқиётган бошқа таълим муассасасининг уставида белгиланади. Ҳар бир босқичда ўқишнинг қанча давом этиши тўғрисидаги хулоса Меҳрибонлик уйи раҳбари иштирокида тарбияланувчи ўқиётган таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тарбияланувчилар билим олаётган таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий ва бошқа масалалари Меҳрибонлик уйи педагогик жамоаси билан яқин ҳамкорликда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Меҳрибонлик уйидаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий ишлар таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик ва дунёвий тамойиллари асосида қурилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ фанларнинг асослари бўйича мунтазам билим, малака ва кўникмаларни эгаллаб олишига кўмаклашади, шунингдек миллий ва умуминсоний маънавий қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий фазилатлар шаклланиши, ижодий қобилиятлар, меҳнат кўникмалари, атроф муҳитга ва касб танлашга онгли муносабатда бўлишнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг интеллектуал, ахлоқий, жисмоний ва қувноқ ривожланиши, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун энг кўп даражада қулай шарт-шароитлар яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда тарбияланувчиларнинг психологик-педагогик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда тарбиянинг мақбул технологиялари, шакллари ва усуллари танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Мактабгача Меҳрибонлик уйи, шунингдек Меҳрибонлик уйининг мактабгача гуруҳлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган мактабгача таълим муассасалари учун давлат таълим талаблари бўйича ишлаб чиқилган таълим-тарбия дастурига мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия жараёни ривожланишидаги нуқсонларга мувофиқ таълим ва тарбиянинг махсус дастурлари бўйича ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тарбияланувчиларнинг индивидуал, таълим-ривожлантирувчи эҳтиёжларини қондириш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини ривожлантириш, шунингдек кейинчалик касбга йўналтириш учун уларнинг қизиқишлари ва мойилликларини аниқлаш, бўш вақтларини ва дам олишини ташкил қилиш мақсадида Меҳрибонлик уйида ҳам муассасанинг маблағлари, ҳам бошқа маблағлар ҳисобига турли клублар, секциялар, тўгараклар, студиялар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари маданий-эстетик, табиий-илмий, техник, спорт ва бошқа йўналишлардаги мактабдан ташқари таълим муассасалари ишларида қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Тарбияланувчиларнинг маданий-оммавий, спорт ва меҳнат фаолиятининг турли шаклларида қатнашиши ташаббускорлик, мустақиллик ва виждонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Болага нисбатан дўстона муносабатлар муҳитини яратиш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Меҳрибонлик уйида болалар бирлашмалари ташкил қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Таътил вақтида болаларнинг дам олиши Меҳрибонлик уйига қарайдиган шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда, дала ҳовлиларда, шунингдек туристик, спорт, соғломлаштириш оромгоҳларида, дам олиш уйларида, санаторийларда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Таълим, меҳнат, дам олиш ва турли тадбирларнинг тиббий-педагогик жиҳатдан ўзаро асосли боғлиқлигини таъминлайдиган кун тартиби тарбияланувчиларнинг Меҳрибонлик уйида кеча-кундуз бўлишларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ижтимоий-психологик педагогик кўмаклашишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Тарбияланувчилар, педагоглар, тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларга ижтимоий, психологик-педагогик ёрдам бериш мақсадида Меҳрибонлик уйида ижтимоий-психологик ва педагогик кўмаклашиш хизмати (кейинги ўринларда «хизмат» деб аталади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат мутахассислар — Меҳрибонлик уйи ходимлари: ижтимоий ходим, психолог, врач, дефектолог, катта вожатий, кутубхоначидан иборат бўлади. Хизматга махсус ходим — ижтимоий муҳофаза бўйича директор ўринбосари бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Хизмат ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ва уларнинг мол-мулкини ҳимоя қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчилар билан диагностик, психологик-профилактик, коррекцион, маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари, педагоглари, маъмурияти ва бошқа ходимлари билан психологик-профилактик маслаҳат бериш, таълим (семинарлар, тренинглар) ишларини олиб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Хизматнинг ходимлари қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тарбияланувчиларнинг ижтимоий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ўрганиш ва унинг ижтимоий мақоми барқарорлигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчиларнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъво бўйича иш олиб бориш ва етишмаётган ҳужжатларни тўплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тарбияланувчилар ва уларнинг мол-мулкига нисбатан қонун бузилишига йўл қўяётган шахслар жавобгарликка тортилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналарни аниқлаш ва улар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд мажлисларида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий билимлар, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тарбияланувчилар орасида таълим-тарбия ишларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) боланинг Меҳрибонлик уйида яшашга мослашиш учун зарур бўлган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш, тарбияланувчиларнинг хулқ-атворидаги чекинишлар профилактикаси соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ривожланиш ва (ёки) реабилитацияни тузатишга эҳтиёжманд бўлган тарбияланувчилар тоифасини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камол топишнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик муаммолари ташхиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчини камол топтириш ва реабилитация қилишнинг шахсий дастурини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг камол топиши ва унинг жамиятга реабилитациясининг ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари яратилишига кўмаклашиш (педагог ходимлар, тенгдошлар гуруҳлари, дўстлар билан иш олиб бориш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчиларни касбга йўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчиларда ўз тақдири учун масъулият туйғусини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тарбияланувчиларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчини мустақил ҳаётга тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни тарбияланувчини оилага қабул қилишга тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчини ўз оиласига қайтаришга тайёрлаш ва қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбияланувчини фарзандликка олган оилада яшашга тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Тарбияланувчи Меҳрибонлик уйи ҳаётига тўлақонли киришиб кетишини ва кейинчалик унинг жамиятга ижтимоий мослашишини таъминлаш учун ижтимоий ходим, психолог, педагог-тарбиячи ва врач томонидан биргаликда тарбияланувчи билан шахсий коррекцион-тарбия ишларини олиб бориш дастури ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Меҳрибонлик уйи ходимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Педагог ходимлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда контракт асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Тиббий хизмат кўрсатиш Меҳрибонлик уйининг тиббиёт ходимлари томонидан (тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларидан мутахассисларни жалб этган ҳолда) амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) тарбияланувчиларнинг саломатлиги ва жисмоний ривожланиши, овқатланиш тартиби ва сифати, даволаш-профилактика тадбирларини ўтказиш ва санитария-гигиена нормаларига риоя қилиш учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари таҳлили тегишли соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия жараёнини психологик таъминлашни психолог амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий кузатиб бориш ижтимоий соҳа органи ходими томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Меҳрибонлик уйи маъмурияти педагог, тиббиёт ва ижтимоий соҳа ходимларининг педагогик, касбий ва психологик маҳорати доимий равишда такомиллаштириб борилиши, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Меҳрибонлик уйининг педагог ва тиббиёт ходимлари малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Меҳрибонлик уйининг педагог ва тиббиёт ҳамда бошқа ходимлари Меҳрибонлик уйининг уставига, ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши, касбий ахлоқ-одобга қатъий риоя этиши, таълим-тарбия жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаши, тарбияланувчиларни ижтимоий-психологик ва тиббий жиҳатдан кузатиб бориши, ўз касбий малакасини мунтазам ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Меҳрибонлик уйи ходимларининг лавозим бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, раҳбарларининг лаёқати ва функциялари қонун ҳужжатларида, шунингдек Меҳрибонлик уйи уставида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Меҳрибонлик уйини бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Меҳрибонлик уйини бошқариш демократия, ошкоралик принциплари асосида ва Меҳрибонлик уйи жамоаси билан жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйи Кенгаши таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйи Кенгашининг функциялари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Намунавий уставда ва Меҳрибонлик уйи уставида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Меҳрибонлик уйи Кенгаши фаолият йўналиши бўйича методик бирлашмаларга бирлашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Меҳрибонлик уйида жамоанинг умумий йиғилиши (конференция), педагогик кенгаш фаолият кўрсатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Меҳрибонлик уйига бевосита раҳбарликни директор амалга оширади. Директорни ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли халқ таълими органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйи директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Меҳрибонлик уйидаги таълим-тарбия жараёнларининг аҳволи ва фаолият учун тўлиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Директор Меҳрибонлик уйи номидан иш олиб боради, унинг манфаатларини ифодалайди, Меҳрибонлик уйининг мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади ва шартномалар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарор қабул қилади ҳамда Меҳрибонлик уйига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарларининг ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Меҳрибонлик уйининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли халқ таълими органларига моддий-техник базани мустаҳкамлашга, тарбия ва таълим ишларини такомиллаштиришга, малакали педагог кадрлар билан таъминлашга йўналтирилган масалаларни ҳал этиш ҳамда Меҳрибонлик уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогик ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ҳар бир Меҳрибонлик уйида Ҳомийлик кенгаши тузилади. Меҳрибонлик уйи фаолиятини жамоатчилик асосида самарали бошқаришни таъминлаш, уни моддий-техник жиҳозлашга, хўжалик фаолиятига, таълим-тарбия жараёнини методик ва кадрлар билан таъминлашга, кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга тааллуқли муҳим вазифаларга кўмаклашиш ва уларни ҳал этиш унинг мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийлик кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасдиқлаган Намунавий низом асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Молия-хўжалик фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Меҳрибонлик уйининг моддий-техник базаси зарур иморатлар, спорт иншоотлари, коммуникациялар, асбоб-анжомлар, транспорт воситалари ва ўқитишда, тарбиялашда ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги бошқа вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйи бинолари техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда санитария-гигиена нормаларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Меҳрибонлик уйини маблағ билан таъминлаш белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Меҳрибонлик уйи тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Бюджет маблағларини сарфлаш тасдиқланган харажатлар сметасига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйи қўшимча манбалар орқали олинган маблағлардан мустақил равишда фойдаланади. Бу тўғридаги қарор Меҳрибонлик уйи Кенгаши томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Йил охирида ҳосил бўладиган пул маблағлари қолдиқлари, олинган манбаларидан қатъи назар, олиб қўйилмайди ва Меҳрибонлик уйи хоҳишига биноан, қонун ҳужжатларига мувофиқ сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Штатлар жадвали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий штатларга мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Меҳрибонлик уйи ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Меҳрибонлик уйи давлат ваколатли органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Меҳрибонлик уйининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Меҳрибонлик уйи қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳозирги замон етимлик муаммолари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Меҳрибонлик уйини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р Кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар номи Ўлчов бирлиги Мактаб ёшидаги бир нафар тарбияланувчи учун Мактабгача ёшдаги бир нафар тарбияланувчи учун
Сони‎‎ Фойдаланиш муддати (йил) Сони Фойдаланиш муддати (йил)
Ўғил болалар учун ‎ Қиз болалар учун
Кийим-бошлар
1‎ Қишки пальто/куртка‎ та ‎ 1‎ 1‎ 2‎ 1‎ 2‎
2‎ Мавсумий пальто, куртка‎ та ‎ 1‎ 1‎ 2‎ 1‎ 2‎
3‎ Мактаб формаси‎ тўплам‎ 1‎ 1‎ 1‎ -‎ -‎
4‎ Ўғил болалар учун костюмлар (галстук билан) ‎ тўплам‎ 2‎ -‎ 2‎ 2‎ 2‎
5‎ Жун костюм (байрам учун)‎ тўплам‎ 1‎ -‎ 2‎ 1‎ 2‎
6‎ Ўғил болалар учун ип газламадан мактаб кўйлаклари ‎ та ‎ 3‎ -‎ 1‎ -‎ -‎
7‎ Ўғил болалар учун ип газламадан устки кўйлак‎ та ‎ 3‎ -‎ 1‎ 3‎ 1‎
8‎ Қизлар учун кўйлак (юбка, блузка) ‎ та ‎ -‎ 3‎ 1‎ 3‎ 1‎
9‎ Қизлар учун уй халатлари/кўйлаклари ‎ та ‎ -‎ 2‎ 1‎ 2‎ 1‎
10‎ Қишки кўйлак (байрам учун) ‎ та ‎ -‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
11‎ Жун свитерлар (жемперлар) ‎ та ‎ 2‎ 2‎ 2‎ 2‎ 2‎
12‎ Ёзги кўйлаклар (байрам учун) ‎ та ‎ -‎ 3‎ 1‎ 3‎ 1‎
13‎ Ёзги бош кийим ‎ та ‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
14‎ Қишки бош кийим ‎ та ‎ 2‎ 2‎ 1‎ 2‎ 1‎
15‎ Қизлар учун трико ва шим ‎ та ‎ -‎ 4‎ 1‎ 4‎ 1‎
16‎ Дастрўмоллар ‎ та ‎ 6‎ 6‎ 1‎ 6‎ 1‎
17‎ Ўғил болалар учун шим камари ‎ та ‎ 1‎ -‎ 1‎ -‎ -‎
18‎ Шарф ‎ та ‎ 1‎ 1‎ 2‎ 1‎ 2‎
19‎ Қўлқоплар‎ жуфт‎ 2‎ 2‎ 1‎ 2‎ 1‎
20‎ Ички кўйлак‎ тўплам‎ 4‎ 4‎ 2‎ 5‎ 2‎
21‎ Спорт формаси, кроссовка ‎ тўплам‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
22‎ Бюстгалтер‎ та ‎ -‎ 3‎ 1‎ -‎ -‎
23‎ Калта спорт иштони ‎ та ‎ 2‎ 2‎ 1‎ 1‎ 1‎
24‎ Майкалар‎ та ‎ 4‎ 4‎ 1‎ 4‎ 1‎
25‎ Ип пайпоқлар, гольфлар ‎ жуфт‎ 5‎ 5‎ 1‎ 6‎ 1‎
26‎ Жун пайпоқлар, гольфлар ‎ жуфт‎ 5‎ 5‎ 1‎ 6‎ 1‎
27‎ Ботинкалар, туфлилар‎ жуфт‎ 3‎ 3‎ 1‎ 3‎ 1‎
28‎ Шиппаклар ‎ жуфт‎ 2‎ 2‎ 1‎ 2‎ 1‎
29‎ Қишки этиклар, ботинкалар ‎ жуфт‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
30‎ Калишлар‎ жуфт‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
31‎ Ярим жун спорт костюми ‎ та ‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
32‎ Тунги пижамалар‎ та ‎ 2‎ 1‎ 1‎ 2‎ 1‎
33‎ Колготкалар‎ та ‎ -‎ 5‎ 1‎ 6‎ 1‎
34‎ Чўмилиш кийимлари‎ та ‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
35‎ Резина шапка ‎ та ‎ 1‎ 1‎ 2‎ 1‎ 1‎
36‎ Иш кийими ‎ тўплам‎ 1‎ 1‎ 2‎ 1‎ 1‎
37‎ Портфеллар, сумкалар‎ та ‎ 1‎ 1‎ 1‎ -‎ -‎
38‎ Шахсий буюмларни сақлаш учун рюкзак/сумка ‎ та ‎ 1‎ 1‎ 3‎ 1‎ 5‎
Юмшоқ жиҳозлар
39‎ Чойшаб‎ та ‎ 3 1‎ 5‎ 1‎
40‎ Кўрпа чойшаби ‎ та ‎ 2 1‎ 2‎ 1‎
41‎ Ёстиқ жилди ‎ та ‎ 3 1‎ 4‎ 1‎
42‎ Сочиқ ‎ та ‎ 2 1‎ 2‎ 1‎
43‎ Пахмоқ сочиқ ‎ та ‎ 2 1‎ 2‎ 1‎
44‎ Жун ёки пахтали адёл ‎ та ‎ 1 6‎ 1‎ 6‎
45‎ Пахмоқ адёл ‎ та ‎ 1 3‎ 2‎ 3‎
46‎ Тўшак‎ та ‎ 1 4‎ 2‎ 3‎
47‎ Момиқли ва патли ёстиқ ‎ та ‎ 1 6‎ 2‎ 4‎
48‎ Катта чойшаб ‎ та ‎ 1 3‎ 1‎ 3‎
49‎ Каравот ёнига тўшаладиган гиламча ‎ та ‎ 1 4‎ 1‎ 4‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 43-сон, 435-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)