02.10.2008 йилдаги ПҚ-969-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2009 ЙИЛГИ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш, илғор технологияларни татбиқ этиш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва бир маромда ривожланишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Инвестиция дастурининг асосий параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2009 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2009 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Республика мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2009 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳамда Саудия тараққиёт фонди ва ОПЕК фондининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан 2009 йилда қуриладиган умумтаълим мактабларининг аниқ манзилли рўйхати 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5-5а иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси маблағларини жалб этган ҳолда 2009 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 6-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фондининг маблағлари ҳисобидан 2009 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 7-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати билан хорижий кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2009 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 8-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 8-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳалари бўйича 2009 йилги қурилишларнинг аниқ манзилли рўйхати 9-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 9-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2009 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 10-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 10-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йилда якунига етказилиши зарур бўлган истиқболли инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати 11-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 11-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, буюртмачи вазирликлар ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда давлат бюджети, бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси ва Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2009 йилги қурилишларнинг дастлабки аниқ манзилли рўйхатини келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг 25 октябригача Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда 2009 йилда қурилиши янгидан бошланадиган, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича танлов савдоларини ўтказишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдоларининг натижалари тасдиқлангандан сўнг йигирма кун муддатда янгидан бошланадиган объектлар бўйича пудрат шартномалари тузилишини таъминласин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органларига, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкларга молиялашни очиш мақсадида тақдим қилиш учун қурилишларнинг титул рўйхатларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг 15 ноябригача давлат бюджети, бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2009 йилги қурилишларнинг узил-кесил аниқ манзилли рўйхатини келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг 10 декабригача корхоналарнинг шахсий маблағлари, хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2009 йилги лойиҳаларни амалга оширишнинг белгиланган тартибда тасдиқланган тармоқли жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликлар ва идоралар — халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг қарз маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг буюртмачилари 2008 йилнинг 15 декабригача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда вакил банклар билан биргаликда қарз битимларининг кучга кириши бўйича чора-тадбирларни якунига етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзинфоинвест» агентлиги 11-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари билан биргаликда уларни амалга ошириш мақсадида батафсил ишлаб чиқилишини таъминласин. Мазкур масала бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиб турсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар чорак якунлари бўйича 2009 йилги Инвестиция дастури бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида муҳокама қилиш учун ахборот-таҳлилларини тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қўшма тақдимномаси бўйича 2009 йил мобайнида тасдиқланган Инвестиция дастурининг умумий параметрлари доирасида инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастурига ва айрим буюртмачилар бўйича капитал маблағлар лимитларига аниқликлар киритиш, шу жумладан истиқболли инвестиция таклифларини йиғма рўйхатдан дастурнинг аниқ манзилли қисмига ўтказиш ҳуқуқи;
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 12 октябрдаги ПҚ-1204-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 42-сон, 449-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўтказилган танлов савдолари ҳамда айрим қурилишлар ва объектлар бўйича маблағларни амалда ўзлаштириш натижаларига кўра тасдиқланган лимитлар доирасида буюртмачилар қурилишларининг аниқ манзилли рўйхатига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати ҳамда инвестиция лойиҳалари амалга ошириладиган бутун давр мобайнида марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб борилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган капитал қурилишда нархларнинг шакллантирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 2 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ–969-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 408-модда; 2009 й., 42-сон, 449-модда)