Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 174-сонли қарори қабул қилиниши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 сентябрь,
ПҚ-968-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 сентябрдаги ПҚ-968-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Темир-терсак, қора ва рангли металлар чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлашга топширишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 19 декабрдаги Ф-2400-сон фармойиши иловасининг учинчи хатбошидаги «Д. Қурбонов» ва «Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хомашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари Ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари тегишли равишда «лавозими бўйича» ва «Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари Ахборот-таҳлил департаментининг» сўзларига алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарорининг 2-иловасида:
ўн биринчи хатбошидаги «Р.М. Мамадалиев» ва «Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари Ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари тегишли равишда «лавозими бўйича» ва «Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари Ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошидаги «С.С. Бадалов» ва «Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хомашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари Ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари тегишли равишда «лавозими бўйича» ва «Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотни стандартлаштириш масалалари Ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 407-модда)