Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 174-сонли қарори қабул қилиниши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 сентябрь,
ПҚ-968-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 сентябрдаги ПҚ-968-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Темир-терсак, қора ва рангли металлар чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлашга топширишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 19 декабрдаги Ф-2400-сон фармойиши иловасининг учинчи хатбошидаги «Д. Қурбонов» ва «Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хомашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари Ахборот-таҳлил департаментининг» сўзлари тегишли равишда «лавозими бўйича» ва «Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари Ахборот-таҳлил департаментининг» сўзларига алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлдаги ПФ-5111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 407-модда)