Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.1998 09.12.1992 йилдаги 749-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.1998
Ҳужжат 15.03.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 550-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатлари тўла ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонуний ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил № 6, 3-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кодекс қуйидаги мазмундаги 193-1-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«193-1-модда. Кўп воқеали ишларнинг терговини назорат қилишда прокурорнинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари кўп воқеали алоҳида хавфли айрим жиноий ишлар бўйича муайян шахсга нисбатан тўпланган далилларни айбловнинг айрим воқеалари бўйича етарли деб ҳисобласалар, терговни тугаллаш ҳақида ёзма кўрсатма беришга ва шу воқеалар бўйича ишни судга юборишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 17, 78-1, 79, 186, 343-1, 347, 350, 360, 404, 421-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«17-модда. Жиноят-судлов ишларини юргизишда прокурорнинг ўрни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари суриштирув ва дастлабки тергов идоралари томонидан аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширадилар. Прокурор қонунларда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ўзи ёки суд зарур деб топган тақдирда, ишларнинг судда қараб чиқилишида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор жиноят-судлов ишлари юргизишнинг ҳамма босқичларида ҳар қандай қонунбузарликни ким томонидан содир қилинишидан қатъи назар, қонунда белгиланган чораларни ўз вақтида кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор жиноят-судлов ишларини юргизишда ўз ваколатини давлат ҳокимияти маҳаллий идоралари ва бошқарув идоралари, мансабдор шахслар ва жамоат бирлашмаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиб турган қонунларга, халқаро ва давлатлараро шартномаларга (битимларга) асосланиб мустақил амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг қонунга мувофиқ чиқарган қарори барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари мансабдор шахслар ва фуқаролик томонидан ижро этилиши учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-1-модда. Ҳибсга олиш учун рухсат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларни ҳибсга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, уларга тенглаштирилган прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари, туман, шаҳар прокурорлари, уларга тенглаштирилган прокурорлар рухсат (санкция) бериш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда кўзда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда прокурор гумон қилинаётган шахсни ёки айбланувчини ҳибсга олишга рухсат (санкция) беради. Ҳибсга олишга рухсат бериш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш чоғида прокурор қамоққа олиб туриш асослари кўрсатилган барча материаллар билан пухта танишиб чиқиши ва зарур ҳолларда гумон қилинаётган шахсни ёки айбланувчини шахсан сўроқ қилиши, вояга етмаган гумон қилинаётган шахсни ёки айбланувчини эса албатта сўроқ қилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79-модда. Қамоқда олиб туриш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий ишлар юзасидан жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда олиб туриш муддати икки ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу муддат терговни тугатиш имкони бўлмаган ва эҳтиёт чорасини ўзгартириш учун асослар бўлмаган ҳолда туман, шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан уч ойгача узайтирилиши мумкин. Ишнинг алоҳида мураккаб эканлиги сабаблигина Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан бу муддат олти ойгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда олиб туриш муддатини олти ойдан ортиқ узайтиришга алоҳида ҳолларда ва фақат оғир жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларга нисбатан йўл қўйилади. Чунончи, муддатни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — тўққиз ойгача ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори — бир йилгача узайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатни яна узайтиришга йўл қўйилмайди, қамоқда олиб турилган айбланувчи дарҳол озод этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов қилиш тугалланган жиноий иш материаллари айбланувчига ва унинг ҳимоячисига танишиб чиқиш учун ушбу модданинг учинчи қисмида кўзда тутилган қамоқда олиб туришнинг энг охирги муддати тугашига камида бир ой қолганда тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчи ва унинг ҳимоячиси жиноий иш материаллари билан танишиб чиқиш учун кетган вақт эҳтиёт чораси сифатида қамоқда олиб туриш муддатини ҳисоблашда эътиборга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланувчини қамоқда олиб туриш муддати тугаган, ишни суд янгидан тергов қилишга қайтарган, ишнинг ҳолатларига кўра эса қамоқда олиб туриш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаган ҳолларда тергов устидан назоратни амалга ошираётган прокурор қамоқда олиб туриш муддатини иш унга келиб тушган пайтдан бошлаб бир ой атрофида узайтириши мумкин. Кўрсатилган муддатни яна узайтириш айбдорнинг иши судга юборилгунга қадар қамоқда ўтирган вақтини ҳибсга олиш ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва олтинчи қисмларида белгиланган тартиб ва доирада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186-модда. Суриштирув ва дастлабки тергов идоралари қонунларнинг ижро этишлари устидан назорат олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш вақтида қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат прокурор томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув ва дастлабки тергов идораларининг қонунларни ижро этишлари устидан назорат олиб борар экан прокурор ўз ваколати доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирув ва дастлабки тергов идораларидан текшириш учун жиноят ишларини, содир қилинган жиноятлар тўғрисида, оператив-қидирув фаолиятининг, суриштирув ва дастлабки терговнинг бориши тўғрисидаги ҳамда жиноят содир этган шахсларни аниқлашнинг ҳолати ҳақидаги ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотларни талаб қилади, содир қилинган ёки тайёрланаётган жиноятлар тўғрисидаги аризалар ва маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳал этиш хусусидаги қонун талаблари ижро этилишини ойида камида бир марта текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терговчилар ва суриштирув олиб борувчи шахслар чиқарган ғайриқонуний ва асоссиз қарорларни бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят тергов қилиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ва бекор қилиш, жиноятни квалификациялаш, айрим тергов ҳаракатларини олиб бориш ва жиноят содир қилган шахсларни қидириб топиш ҳақида ёзма кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирув идораларига жиноят содир қилган шахсларни ушлаш, тутиб келтириш, қамоққа олиш, тинтув қилиш, изланаётган ашёни ихтиёрий тарзда топшириш, қидириб топиш ҳақидаги қарорларни ижро этишни, бошқа тергов ҳаракатлари олиб боришни топширади, шунингдек жиноятларни фош қилиш ва уларни содир қилган шахсларни аниқлаб топиш учун зарур чоралар кўриш тўғрисида, прокурор ёки прокуратура терговчиси қўлида мавжуд бўлган ишлар бўйича кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирув ва дастлабки тергов олиб боришда қатнашади, зарур ҳолларда айрим тергов ҳаракатларини шахсан ўзи бажаради ёки ҳар қандай иш юзасидан тўла ҳажмда тергов ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодексда кўзда тутилган ҳолларда тинтув ўтказиш, почта-телеграф хат-хабарларини хатлаб қўйиш ва уларнинг ихтиёрий тарзда топширилиши гумон қилинаётган шахс айбланувчининг телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бораётган суҳбатларини эшитиш, айбланувчини мансабидан четлаштириш ҳақида ва терговчи ҳамда суриштирув идораси бошқа ҳаракатлар қилиши хусусида рухсатнома беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда тергов муддатини ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоқда олиб туриш муддатини узайтиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий ишларни суриштирув ва дастлабки идораларига қўшимча тергов ўтказиш ҳақидаги ўзининг кўрсатмалари билан қайтариб юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирув олиб борувчи идорадан ҳар қандай ишни олиб, уни терговчига топширади, ишни дастлабки тергов идорасининг биридан бошқасига олиб беради, шунингдек ишни ниҳоятда тўла ва холис тергов қилиш мақсадида бир терговчидан бошқа терговчига олиб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирув олиб борувчи шахс ёки терговчи ишни тергов қилиш вақтида қонуннинг бузилишига йўл қўйса, уларни бундан кейин суриштирув ёки дастлабки тергов олиб боришдан четлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий иш қўзғатади ёки жиноий иш қўзғатишни рад этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий ишлар бўйича иш юритишни ётқизади ёки тўхтатиб қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда назарда тутилган ҳолларда терговчи ёки суриштирув идорасига иш юритишни тўхтатиш учун розилик беради, айблов хулосаси (қарор)ни тасдиқлайди, жиноий ишларни судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
343-1-модда. Маҳкумни тергов изоляторига ёки турмага жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа шахс содир қилган жиноят ҳақидаги иш юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш зарур бўлганда, ахлоқ тузатиш меҳнат ёки тарбия-меҳнат колониясида жазони ўташ шарти билан озодликдан маҳрум этилган шахс Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек уларга тенглаштирилган прокурорлар розилиги билан — икки ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарларининг розилиги билан—тўрт ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан олти ойгача муддатга ёки иш судда кўрилиши муносабати билан суд ажримига биноан, иш кўрилиб бўлгунча, тергов изолятори ёки турмага жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
347-модда. Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ва қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ва қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқишга Ўзбекистон Республикаси қонунларида шу ҳуқуқ бериб қўйилган прокурор, суд раиси ва уларнинг ўринбосарлари протестига биноангина йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протестни қуйидагилар киритишга ҳақлидирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қароридан ташқари Ўзбекистон Республикасидаги ҳар қандай суднинг ҳукми, ажрими ва қарори устидан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва уларнинг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман (шаҳар) судларининг ҳукмлари ва ажримлари, ишни кассация тартибида кўрган Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати ажримлари устидан — Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят прокурори, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурорлар, Қорақалпоғистон Олий суди раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар судлари раислари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протест киритган шахс уни қайтариб олишга ҳақли. Прокурор келтирилган протест юқори турувчи прокурор томонидан қайтариб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
350-модда. Суд ҳукмининг, ажримининг ва қарорининг ижросини тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасидаги ҳар қандай суднинг протест киритилган ҳукми, ажрими ва қарори ижро этилишини иш назорат тартибида ҳал қилингунига қадар тўхтатиб туришга ҳақлидирлар. Қонуннинг очиқдан-очиқ бузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда, мазкур шахслар жиноий ишни талаб қилиб олиш билан бир вақтда ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросини то улар юзасидан протест киритилганга қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга тўхтатиб қўйишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
360-модда. Янги очилган ҳолатларга асосан жиноий ишга протест киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги очилган ҳолатларга асосан ҳукмни бекор қилиш хусусидаги протест Ўзбекистон Республикасидаги барча судларнинг ҳукмлари устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
404-модда. Дастлабки қамоқ жойларида қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки қамоқ жойларида қонунларга риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
421-модда. Ушланганлар сақланадиган жойларда қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланган шахслар сақланадиган жойларда қонунларга риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 26-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси прокурори» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 93-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси прокурори», «Қорақалпоғистон АССР» деган сўзлар тегишинча «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори», «Қорақалпоғистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 108-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир қилинган жиноятлар ҳақидаги жиноий ишлар бошқа чет эл давлатларининг тергов идоралари томонидан халқаро ва давлатлараро битимлар асосида тергов қилинади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 109-модданинг иккинчи қисми «Айбланувчи тариқасида» сўзларидан кейин «эҳтиёт чорасини қўллаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин, «рози бўлмаган тақдирда» деган сўзлардан кейин эса «шунингдек прокурор айбланувчини ҳибсга олиш учун рухсат беришни рад қилган тақдирда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 121-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жиноят ишлар бўйича дастлабки тергов икки ойлик муддатдан кечикмай тамомланиши лозим. Дастлабки тергов муддати иш қўзғатилган пайтдан бошлаб, иш айблов фикри билан прокурорга юборилган, иш бўйича ўтказилаётган тергов ётқизилган ёки тўхтатилган пайтгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Бу муддат терговни тугатиш имкони бўлмаган тақдирда туман, шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурор томонидан уч ойгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов қилиш алоҳида мураккаб бўлган ишлар бўйича ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган дастлаб тергов муддати Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурор ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан — олти ойгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фақат алоҳида ҳолларда дастлабки терговнинг бу муддати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан янада узайтирилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 200-модданинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон ССР прокурори, СССР Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон ССР Прокурори, СССР Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 227-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Прокурор судлар томонидан оғир жиноятлар тўғрисидаги ишлар қараб чиқилаётганда, шунингдек прокурорнинг ўзи ёки суд зарур топган ишларни кўришда иштирок этади. Прокурор давлат айбловини қувватлар экан, далилларни текширишда қатнашади; судланувчиларга, жабрланувчиларга, гувоҳларга, экспертларга ва айблов хулосасига илова қилинган рўйхатга асосан ёки ўз илтимоси бўйича судга чақирилган шахсларга саволлар беради; жиноий ҳаракатларни квалификация қилиш бўйича жиноят қонуни қўллаш ва унга жазо тури ва меъёрини тайинлаш ҳамда суд ҳал қилиши лозим бўлган бошқа масалалар юзасидан судда ўз фикрини баён этади; жиноят содир этилишига сабаб бўлган вазиятлар ва шарт-шароитлар ҳамда уларни йўқотиш чоралари ҳақида ўз мулоҳазаларини тақдим этади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 302-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Прокурор, унинг ўринбосари ғайриқонуний ёки асоссиз чиқарилган ҳар бир ҳукм устидан кассация тартибида протест киритиши шарт. Протест уни киритган прокурор ёки юқори турган прокурор томонидан чақириб олиниши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 332-модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1) Ушбу Кодексда кўзда тутилган ҳолларда пул товони тўлаш, тўлатиш ёки жарима солиш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан бу ажрим кимга нисбатан чиқарилган бўлса, шу шахс томонидан шикоят берилиши ёки прокурор, унинг ўринбосарлари томонидан протест киритилиши мумкин. Судьянинг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан жабрланувчи ва унинг вакили шикоят бериши ёки прокурор, унинг ўринбосарлари томонидан протест киритилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ушбу Кодекснинг 215, 216, 235, 236, 238-моддалари, 286-моддаларининг 3-қисми, 297, 340 ва 341-моддаларида назарда тутилган ҳолларда суд томонидан чиқарилган ажрим устидан шикоят берилиши мумкин эмас, лекин прокурор, унинг ўринбосарлари протест киритишлари мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 352-модданинг еттинчи, саккизинчи қисмларидаги «Ўзбекистон Республикаси прокурорига, Ўзбекистон Республикаси Прокурори» деган сўзлар тегишинча «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «СССР Бош прокурори» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 358-модданинг бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Прокурорига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикасининг Ведомостлари 1963 йил 23 мартдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, № 9, 31-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кодекс қуйидаги мазмундаги 24-2-боб билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«24-2-БОБ. ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТНИ ҒАЙРИҚОНУНИЙ ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА ПРОКУРОРНИНГ СУДГА АРИЗА БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264-8-модда. Прокурорнинг судга ариза билан мурожаат қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғайриқонуний ҳуқуқий ҳужжатни чиқарган идора ёки юқори турган идора томонидан прокурорнинг протести рад қилинганда ёки протест қонунда кўрсатилган муддатда кўрилмаган тақдирда ариза билан прокурор судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264-9-модда. Прокурорнинг ариза билан судга мурожаат қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протест рад қилинганлиги ҳақидаги хабар олинганидан сўнг ёки протест қараб чиқиш учун қонунда белгиланган муддат тугагандан кейин бир ой ичида прокурор судга ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264-10-модда. Протест киритиш ҳуқуқий ҳужжатни ҳаракатдан тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг судга мурожаати протест киритилган ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳаракатини иш судда кўрилгунча тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264-11-модда. Прокурор аризасини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор аризаси суд томонидан 10 кун муддат ичида маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни қараб чиқиш бўйича ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга мувофиқ кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг аризаси унинг иштирокида ва протест рад қилиш ҳақида қарор чиқарган ёки уни муддатида кўриб чиқмаган идора раҳбари ёхуд уларнинг қонуний вакиллари иштирокида кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протестни рад қилган ёки уни муддатида кўрмаган идора раҳбари ёхуд уларнинг қонуний вакиллари суд мажлисига узрсиз сабаб билан келмасликлари прокурор аризасининг кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди, лекин суд ушбу шахснинг келишини мажбурий деб топиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264-12-модда. Прокурорнинг аризаси бўйича суд қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд прокурорнинг аризасини асосли деб топса, уни қаноатлантириш ва ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш ҳақида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд протест киритилган ҳужжатни қонунга мувофиқ ҳолда уни чиқарган идоранинг ваколат доирасида қабул қилинган деб топса, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ҳужжатнинг қонуний деб топиш ҳақидаги прокурорнинг аризаси бўйича суднинг чиқарган қарори протестни рад қилган идора бошлиғига юборилади. Суд қарорининг ижроси умумий асосларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 13 ва 349-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13-модда. Фуқаролик-судлов ишларини юргизишда прокурорнинг ўрни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор қонунларда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ўзи ёки суд зарур деб топган тақдирда, ишларнинг судда қараб чиқилишида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор фуқаролик-судлов ишлари юргизишнинг ҳамма босқичларида ҳар қандай қонунбузарликни бартараф қилмоқ учун, бундай қонунбузарлик ким томонидан содир қилинишидан қатъи назар, қонунларда белгиланган чораларни ўз вақтида кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор фуқаролик-судлов ишларини юргизишида ўз ваколатини давлат ҳокимияти маҳаллий идоралари ва бошқарув идоралари, мансабдор шахслар ва жамоат бирлашмаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиб турган қонунларга, халқаро ва давлатлараро шартномаларга, битимларга асосланиб мустақил амалга оширади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«349-модда. Протест киритиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) судларининг, Тошкент шаҳар судининг, вилоят судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва уларнинг ўринбосарлари протест киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят прокурори, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг раиси, вилоят судининг раиси, Тошкент шаҳар судининг раиси туман (шаҳар) судларининг қарорлари, ажримлари устидан ҳамда тегишли бўлишига қараб, Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг, вилоят суди ва Тошкент шаҳар судининг ишни кассация тартибида кўрган фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатлари чиқарган ажримлари устидан протест киритишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 251-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4) Ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги прокурорнинг аризаси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи банд бешинчи банд деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикасининг 1970 йил 24 июндаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ахлоқ тузатиш-меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1970 йил, № 18, 168-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Озодликдан маҳрум этиш, сургун, бадарға ва озодликдан маҳрум этмасдан ахлоқ-тузатиш ишларига жалб этиш ҳақидаги ҳукмларни ижро этишда қонунларнинг аниқ бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширадилар. Қонунларнинг бажарилиши устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга оширар экан, прокурор қонуннинг ҳар қандай бузилишини ўз вақтида топиш ва бартараф қилиш чораларини кўришга, бу қонуннинг ким томонидан бузилишидан қатъи назар, бузилган ҳуқуқларни тиклашга ва айбдорларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортишга мажбурдир».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 15-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бошқа шахс томонидан содир этилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб бориш зарур бўлган ҳолларда ахлоқ-тузатиш-меҳнат ёки тарбия меҳнат колонияларида озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган маҳкум Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурори, уларга тенглаштирилган бошқа прокурор рухсати билан—икки ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг рухсати билан — тўрт ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг рухсати билан эса — олти ойгача қамоқда ёки тергов изоляторида қолдирилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 20-модданинг учинчи хатбошиси қуйидагича таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бошқа шахс томонидан содир этилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилиши муносабати билан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурори ва уларга тенглаштирилган бошқа прокурорларнинг рухсати билан — икки ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарлари рухсати билан — тўрт ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг рухсати билан эса — олти ойгача».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, № 35, 411-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кодекс қуйидаги мазмундаги 187-6-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«187-6-модда. Прокурорнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва талабини бажармаганлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актлар ва бошқа зарур ҳужжатларни, материаллар ва ахборотларини беришдан, текширув, тафтиш ўтказишдан, мутахассисларни ажратишдан, прокуратурага келишдан, қонун бузилиши муносабати билан тушунтириш беришдан бош тортиш ҳамда прокурор юборган ҳужжатларни кўриб чиқмаслик ёки уларни тўла ҳажмда бажармаслик, шунингдек прокурорга унинг ғайриқонуний қарор қабул қилишига эришиш мақсадида бирон-бир тарзда таъсир кўрсатганлик,—
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан уч баробаригача миқдорида, мансабдор шахсларга эса энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробаридан етти баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 232-модда «187-5» рақамларидан кейин «187-6» рақамлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 288-модданинг иккинчи қисми «171» сонидан кейин «187-5» рақамлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Белгилаб қўйилсинки, Маъмурий-ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг «187-6-моддасида кўзда тутилган маъмурий-ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш ҳақидаги қарорни (протокол) ва бошқа материалларни прокурор судга йўллайди, суд эса Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ишни кўриб чиқади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 9 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
749-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 32-модда)