ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
ЧЕТ ЭЛДА ҲИСОБВАРАҚЛАР ОЧИШ УЧУН РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 29 августда 610-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 9 августдаги 25/3-сонли «Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартибини, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 610-5, 15.08.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Валютани тартибга солиш тўғрисида» (янги таҳрирда)ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 14 июнь ПФ-3619-сонли ҳамда «Ташқи иқтисодий савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сонли фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 28 мартдаги 390-сонли қарори билан тасдиқланган «Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш Тартиби»га (1999 йил 22 январь, рўйхат рақами 610 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 август,
390-3-сон
Марказий банк бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 390-3-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2.2.5-бандда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 4.6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4.6. Юридик томонидан чет эл валютасидаги тушумнинг яширилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
3. 4.7-бандда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 август
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 август
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 23 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 355-модда)