04.09.2008 йилдаги 200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН ПАХТА МОЙИ СИФАТИНИ ОШИРИШНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқарилаётган пировард маҳсулотнинг, энг аввало пахта мойининг сифатини доимий равишда яхшилашдан ёғ-мой саноати корхоналарининг манфаатдорлигини рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек республика пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари ўртасидаги ўзаро муносабатлар механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги Ф-2996-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни рағбатлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича махсус Идоралараро комиссия томонидан ишлаб чиқилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни рағбатлантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат учун ишлатиладиган пахта мойи сифатини назорат қилиш тизими 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2008—2011 йиллар даврида ёғ-мой саноати корхоналари томонидан ўсимлик мойини қадоқлаш ва ҳидсизлантириш бўйича қувватларни 3-4 иловаларга* мувофиқ кучайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3 ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, техник чигитларга улгуржи-сотиш нархлари уларнинг навлари ва класси ҳисобга олинган ҳолда табақалаштирилиб «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ пахта мойи чиқиши нормативлари ҳар йили селекция навлари бўйича пахта хом ашёси тайёрлашнинг ҳақиқий ҳажмлари ва чигитнинг аккредитациядан ўтган сертификатлаш органи томонидан аниқланадиган мойдорлиги ҳисобга олинган ҳолда республика минтақалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси билан биргаликда белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни рағбатлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар 1-иловада белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага мувофиқ тасдиқланган тизим асосида республика ёғ-мой корхоналарида ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифати комплекс назорат қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мой ишлаб чиқариш жараёнида ёғ-мой корхоналари томонидан технологик режимлар нормаларига риоя қилинишининг тизимли мониторинги олиб борилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 1 сентябргача бўлган муддатда техник чигитнинг мойдорлигини аниқлашнинг экспрес-анализаторларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар амалга оширилишини ҳамда «Сифат» маркази лабораториялари ва ёғ-мой корхоналари улар билан жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 4 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 349-модда; 2011 й., 50-сон, 515-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)