17.07.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1838
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 17.07.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1838
Кучга кириш санаси
27.07.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2013
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-872-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-872-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ, кўрсатиб ўтилган қарор билан берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар имтиёз даврида ҳисобланган ва олинган юқорида санаб ўтилган даромадларга татбиқ этилади.
6. Ушбу Низом 5-бандининг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган сатрлар Даромад суммаси ва ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг жами суммаси тўғрисида маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда тўлдирилади. Бунда, юридик шахслар Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобига бу маълумотноманинг нусхаларини илова қилади.