21.08.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1844
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг баёни, 21.08.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1844
Кучга кириш санаси
31.08.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАЁНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИККИНЧИ ВА УНДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМНИ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 августда 1844-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

13. «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги мазкур Низомни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси раиси Р. ҚОСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2008 йил 13 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-сон

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан 2008 йил 13 августдаги 15-сон баён билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига мувофиқ, барча олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) мувофиқ, олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумотга эга бўлган шахслар мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган тартибда иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумотни олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт (шартнома) асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов-контракт асосида ўқиш учун контракт (шартнома)ни тузиш тартиби ва шартлари «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 795, 1999 йил 6 август) билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумотга эга бўлган шахслар қуйидаги иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумотни олишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассис даражасига эга бўлган шахслар — ўрта махсус, касб-ҳунар таълим йўналишлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавр ва дипломли мутахассис даражасига эга бўлган шахслар — бакалавриат таълим йўналишлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистр даражасига эга бўлган шахслар — бакалавриат таълим йўналишлари ва турдош магистратура мутахассисликлари бўйича.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш мумкин бўлган турдош магистратура мутахассисликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олиш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқига эга таълим муассасалари рўйхати ҳамда олий таълим муассасаларида уларнинг бакалавриат ва магистратурасига қабул кўрсаткичлари реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари учун малакали кадрларга бўлган талаб-эҳтиёжга ҳамда таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олиш учун абитуриентлар қабулини таълим муассасаси қабул комиссияси амалга оширади. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул кўрсаткичлари таълим муассасаси учун муайян таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича ўрнатилган қабул режасидан (мувофиқ равишда бакалавриат ва магистратура бўйича) ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олмоқчи бўлган шахслар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан (хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№ 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олиш учун ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таълим муассасасининг қабул комиссияси кирувчиларнинг билим даражасини баҳолаш мақсадида шакли ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишиладиган синовлар ўтказиш ҳуқуқига эга.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таълим муассасаси қуйидагиларни мустақил ҳал қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни қабул қилишда ва уларнинг ҳақиқийлигини аниқлашда қабул комиссияси масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олиш бўйича кирувчининг биринчи маълумоти билан таққосланган ҳолда, ўқув режалари ва дастурларидаги фарқларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув режалари ва дастурларидаги аниқланган фарқлар асосида таълим муассасасида ўқитиш курсини белгилаш (биринчи ёки иккинчи курсдан юқори бўлиши мумкин эмас);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кирувчининг тегишли курсда ўқиш учун ўқув режалари ва дастурларидаги аниқланган фарқларни топшириш тартиби ва муддатларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот бўйича ўқишга кирувчиларни талабалар сафига қабул қилиш таълим муассасасининг қабул комиссияси қарорига асосан ўқиш учун контрактда белгиланган маблағ миқдори белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, 15 сентябрдан кечиктирилмай таълим муассасасининг ректори (директори) буйруғи билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иккинчи олий маълумот олиш бўйича ўқув жараёни мазкур таълим муассасасида амалда кадрлар тайёрланаётган таълим йўналишлари (мутахассисликлари) ва таълим шакли бўйича, шунингдек, талаба қабул қилинган курсга оид амалдаги норматив-услубий ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган қоидалар асосида ташкил этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот бўйича талабалар сафига қабул қилинган шахслар ўзлаштириши уларнинг билимини назорат қилишнинг рейтинг тизимига асосан баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумотини олган шахсларга, давлат аттестацияси якунлари бўйича, давлат намунасидаги ҳужжат (диплом, илова билан) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумотини олиш бўйича қабулни ташкил этиш ва амалга ошириш масъулияти таълим муассасасининг ректори (директори) зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат тест маркази билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 19 июль

Халқ таълими вазири Г. ШОУМАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 19 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 20 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази директори Б. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 19 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 341-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)