23.08.2008 йилдаги 191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«ЯНГИ АВЛОД» РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ИЖОДИЁТИ ФЕСТИВАЛИ ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ҲАМДА «ЯНГИ АВЛОД» РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ИЖОДИЁТИ ФЕСТИВАЛИ НИЗОМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги авлод» Республика болалар ижодиёти фестивалини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар йили» Давлат дастури тўғрисида» 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳомийлигидаги Республика «Камалак» болалар ташкилоти, «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг «Янги авлод» Республика болалар ижодиёти фестивалини ҳар йили ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Янги авлод» Республика болалар ижодиёти фестивали Жамоатчилик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ, «Янги авлод» Республика болалар ижодиёти фестивали Низоми 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг «Янги авлод» Республика болалар ижодиёти фестивалини ташкилий-молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар «Янги авлод» Республика болалар ижодиёти фестивалининг ҳудудий босқичларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишда ва унда болаларнинг кенг иштироки учун зарурий шарт-шароитлар яратишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Янги авлод» Республика болалар ижодиёти фестивалининг ҳудудий босқичларини ўтказиш, иштирокчиларни мукофотлаш ҳамда Республика финал босқичи иштирокчиларининг Тошкент шаҳрига келиб-кетиши билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига — танловни ўтказишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига – «Янги авлод» Республика болалар ижодиёти фестивалини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 23 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 августдаги 191-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги авлод» Республика болалар ижодиёти фестивали жамоатчилик Кенгаши
ТАРКИБИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Г.И. Каримова ‎ —‎ «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси васийлик кенгаши раиси, Жамоатчилик кенгаши раиси‎
А. Алимов‎ —‎ «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси, Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари‎
Ғ. Шоумаров —‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири‎
М. Муратов —‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири‎
Б. Шарофов‎ —‎ «Келажак овози» республика ёшлар ташаббуси маркази бошқаруви раиси‎
Акмал Нур ‎ —‎ Ўзбекистон халқ рассоми‎
Ш. Ғуломов‎ —‎ Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси‎
Ў. Жўраев‎ —‎ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари‎
Т. Қўзиев‎ —‎ Ўзбекистон Бадиий академияси раиси‎
М. Хожиматов‎ —‎ Республика маънавият - тарғибот маркази раҳбари‎
Д. Муродова‎ —‎ Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори‎
А. Ходжаев‎ —‎ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси‎
М. Рахматуллаева‎ —‎ «Янги авлод» болалар ижодиёти маркази директори‎
Сирожиддин Сайид‎ —‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари‎
Ш. Ёрматов‎ Ўзбекистон халқ артисти‎
М. Эргашева‎ —‎ Ўзбекистон халқ артисти‎
Д. Жамолова‎ —‎ В. Успенский номидаги Республика махсус мусиқа академик лицейи директори‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Жамоатчилик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган ходимлар жамоатчилик кенгаши таркибига киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 августдаги 191-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги авлод» Республика болалар ижодиёти фестивали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Янги авлод» Республика болалар ижодиёти фестивали (кейинги ўринларда Фестиваль деб аталади) иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ва танлов шаклида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳомийлигидаги Республика «Камалак» болалар ташкилоти, Маданият вазирлиги, «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фестиваль ташкилотчилари ҳисобланадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фестивалда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган ижодкор ва иқтидорли болалар иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фестивални ўтказиш босқичлари, муддатлари ва йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фестиваль уч босқичда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивалнинг 1-босқичи Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарларида 25 апрелдан 10 майгача ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивалнинг 2-босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида 20 сентябрдан 10 октябргача ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивалнинг 3-босқичи — Республика саралаш босқичи Ўзбекистон давлат консерваториясида, лауреатларнинг гала-концерти «Истиқлол» санъат саройида ҳар йили октябрь ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фестиваль қуйидаги 6 йўналиш ва 36 жанр бўйича ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «А» гуруҳи: Классика — фортепиано, торли, пуфлаб, уриб чалинадиган мусиқа асбоблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «В» гуруҳи: Вокал — анъанавий ва академик ижро, эстрада, фольклор ҳамда хор гуруҳлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «С» гуруҳи: Миллий чолғу — торли, чертиб, пуфлаб, уриб чалинадиган мусиқа асбоблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «D» гуруҳи: Рақс — миллий, балл ҳамда замонавий рақслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «Е» гуруҳи: Тасвирий ва амалий санъат. Тасвирий санъат йўналишига — графика, рангтасвир, натюрморт, либослар дизайни. Амалий санъат йўналишига — ҳайкалтарошлик, кулолчилик, зардўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, бисер тўқиш, юмшоқ ўйинчоқсозлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «F» гуруҳи наср ва назм. Назм йўналишига — шеър, ғазал, достон ҳамда наср йўналишига — ҳикоя, эртак киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Фестиваль шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фестивалнинг «А»,»В»,»С» ва «D» гуруҳлари иштирокчилари учун ижро вақти қуйидагича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 тоифа: 6—8 ёшдагилар учун — 3—5 дақиқа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 тоифа: 9—11 ёшдагилар учун — 4—6 дақиқа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 тоифа: 12—14 ёшдагилар учун — 5—7 дақиқа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар белгиланган вақтдан ўтиб кетган тақдирда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ижрони тўхтатиб қўйишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фестивалнинг «А»,»В»,»С» гуруҳлари иштирокчилари ташкилий қўмитага ижро этадиган 2 тадан асарининг матни ва нотасини, «E» ва «F» гуруҳлари иштирокчилари 5 тадан кам бўлмаган ижодий ишлари намуналари тақдим этишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Барча йўналишлар бўйича иштирокчилар ўз маҳоратларини томошабинлар ва тингловчилар олдида эркин намойиш этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «А»,»В»,»С» гуруҳлари иштирокчилари ўз дастурларини жонли ижро этишлари ва аризада кўрсатилган вақтга қатъий амал қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тақдим қилинган дастурлар ва ижодий ишлар намуналарига ўзгартириш киритиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фестивалнинг 1 ва 2-босқичларини ўтказиш учун ташкилий қўмиталар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳомийлигидаги Республика «Камалак» болалар ташкилоти, «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари марказининг жойлардаги бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси ҳамда вилоятлар маданият бошқармалари вакиллари иштирокида ташкил этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги ташкилий қўмиталар томонидан фестивалнинг 1 ва 2-босқичларидаги иштирокчиларни баҳолаш учун 18 киши (ҳар бир йўналиш учун 3 киши) дан иборат ҳакамлар ҳайъати ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар саралаш босқичлари ғолибларининг ҳужжатлари Республика саралаш босқичида иштирок этиш учун 15 октябрга қадар фестиваль Жамоатчилик кенгашига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Республика саралаш босқичи учун фестиваль Жамоатчилик кенгаши томонидан ҳар бир йўналишда 5 нафардан кам бўлмаган ҳакамлар ҳайъати ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Фестивалга тақдим этиладиган ҳужжатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Туман (шаҳар)лар миқёсида фестивалда иштирок этиш истагини билдирган болаларнинг ҳужжатлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ташкил этилган махсус штабда 5 августдан 1 октябргача қабул қилинади ва Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳомийлигидаги Республика «Камалак» болалар ташкилоти (шаҳар) бўлимларига топширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фестиваль иштирокчилари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза-анкета;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлиги ҳақида гувоҳнома)нинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 х 4 ўлчамда 2 дона фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«А»,»В»,»С» гуруҳлари иштирокчилари учун — ижро этиладиган дастурнинг матни, нотаси ва ижро вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E», «F» гуруҳлари иштирокчилари учун —ижодий иш намуналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим олаётган муассасасидан тавсиянома ёки ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг болага фестивалда иштирок этишига рухсат берилиши сўралган аризаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. В. Успенский ва Р. Глиэр номидаги Республика махсус мусиқа академик лицейлари, Республика тасвирий ва амалий санъат лицейи, Навоий номидаги Республика нафис санъат лицейи, Миллий рақс ва хореография олий мактаби ўқувчиларининг ҳужжатлари танловда иштирок этиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Фестиваль ғолибларини тақдирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Фестивалнинг ҳар бир босқичида йўналишлар бўйича энг яхши натижаларга эришган иштирокчилар ташкилотчилар, маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар томонидан сертификатлар ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фестивалнинг «А»,»В»,»С» ва «D» гуруҳлари бўйича Республика босқичи лауреатларининг Ўзбекистон бўйлаб ижодий учрашувлари ва концерт дастурлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фестивалнинг «Е» ва «F» гуруҳлари бўйича Республика босқичи лауреатларининг энг яхши ишларидан каталог тузилиб, даврий болалар нашрларида ва алоҳида китоб шаклида чоп этилади, телекўрсатув, радиоэшиттириш ва интернет саҳифалари орқали кенг жамоатчиликка таништирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Фестивалнинг Республика босқичи лауреатларига фестиваль Жамоатчилик кенгаши томонидан лауреатлик сертификати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Фестивалнинг Республика босқичи лауреатларига Ўзбекистондаги санъат йўналишидаги ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга уларнинг низомлари асосида белгиланган тартибда икки йил давомида имтиёзли асосда қабул қилиниш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Фестиваль фаолиятининг ҳар икки йилдаги якунлари бўйича энг яхши ижодий ишлар намуналари Республика болалар ижодиёти арт-салони ва болалар ижоди галереясида намойиш этилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 336-модда; 2011 й., 25-сон, 261-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)