Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.2018 30.07.2008 йилдаги ПҚ-930-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА ИЖТИМОИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
қарор номига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПҚ-3534-сонли Қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш муаммоларини чуқур тизимли тадқиқ қилиш, аҳолининг пул даромадлари ўсиши суръатлари ва таркибининг, бозор ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида жамиятдаги ижтимоий табақаланиш жараёнларининг комплекс ижтимоий текширишларини ташкил этиш, шунингдек аҳоли турмуш даражасини ошириш, ижтимоий барқарорлик ва муттасил ижтимоий тараққиётни таъминлаш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ижтимоий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт деб юритилади) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт фаолиятини бевосита мувофиқлаштириш ва бошқариш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика аҳолисининг турмуш даражасини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган объектив мезонлар асосида мамлакат ва минтақалар доирасида аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, аҳоли фаровонлиги ўзгаришларининг суръатлари устидан тизимли мониторинг олиб бориш ва таҳлил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли турмуш даражасининг турли кўрсаткичлари, шу жумладан унинг даромад миқдорлари ва манбаларини тизимли равишда ижтимоий тадқиқ қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ва олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятнинг ижтимоий табақаланиш жараёнлари ва суръатини чуқур ўрганиш ҳамда мониторинг қилиш, уларнинг энг қуйи ҳолатлари олдини олиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий истеъмол хусусиятлари, анъаналар, табиий-иқлим шароитлари ва Ўзбекистоннинг бошқа ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг турли гуруҳлари учун истеъмол саватининг илмий асосланган таркибини белгилаш, мамлакат ва минтақалар кўламида унинг нархи ўзгаришини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини кузатиб бориш ҳамда таҳлил қилиш билан шуғулланувчи етакчи хорижий тадқиқотчилик, таҳлилий марказлари ва институтларининг иш тажрибасини ўрганиш, шу асосда ундан Институтнинг тадқиқот фаолиятида фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли турмуш даражасининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият масалалари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини тезкор ахборот-таҳлилий маълумотлар билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт тадқиқотларининг энг муҳим функционал йўналишлари бўйича шакллантириладиган лойиҳалар Институтнинг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқот лойиҳаларига илмий иш тажрибасига эга бўлган юқори даражада малакали мутахассислар орасидан танлов асосида тайинланадиган лойиҳалар раҳбарлари бошчилик қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ, лойиҳаларнинг раҳбарлари ва ижрочилари билан бир йилга мўлжалланган, мавзу, мақсадлар, вазифалар ва лойиҳани амалга оширишнинг асосий босқичлари аниқ кўрсатилган меҳнат шартномалари (контрактлари) тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар раҳбарларининг ҳисоботлари Институт илмий кенгаши мажлисларида мунтазам равишда тинглаб борилади, илмий кенгаш йил якунлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари ва сифатини баҳолайди ҳамда лойиҳа доирасидаги тадқиқотларни давом эттириш ёки уни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ходимларнинг чекланган сони 64 нафар (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), шу жумладан 39 нафар илмий ходимлардан иборат бўлган Ижтимоий тадқиқотлар институти тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Институт директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт директорига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Институтнинг тасдиқланган тузилмасига зарур ҳолларда ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида ўзгартиш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матинда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Хўжаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Ижтимоий тадқиқотлар институти тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Институтнинг жойлаштирилишини ва уни зарур компьютер техникаси ҳамда нусха кўпайтириш техникаси, дастурий воситалар, идора мебеллари ҳамда Институт самарали иш олиб бориши учун зарур бўлган бошқа моддий-техника воситалари, методик материаллар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг якунигача Институт бўлинмаларини ижтимоий жараёнларни таҳлил қилиш кўникмаларига эга, мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб етган юқори малакали, тажрибали мутахассислар билан тўлдиришни таъминласин .
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Институт Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Институтнинг штат жадвалини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа илмий-тадқиқот ташкилотлари, жамғармалар, таълим муассасалари, шу жумладан халқаро ва хорижий ташкилотлар билан қўшма тадқиқотлар олиб бориш учун шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида давлат бошқаруви органлари, идоралар, банклар мутахассисларини, тадқиқот марказлари ходимларини, олимлар ва таълим муассасалари ўқитувчиларини, шу жумладан хорижий муассасалардан жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, турмуш даражаси ва инсон ривожи муаммоларига бағишланган ахборот-таҳлилий шарҳлар, маърузаларни чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт зиммасига юкланган вазифалар доирасида марказий органлар, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан барча зарур норматив, статистик ва таҳлилий ахборотларни сўраш ҳамда бепул олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Институтнинг молиялаш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт таъминоти, унинг моддий-техника базасини шакллантириш, фойдаланиш ва ривожлантириш, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш ва Институтнинг бошқа эҳтиёжлари учун ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг буюртманомалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун улар томонидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари, амалдаги қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Институт даромадлари солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Институтнинг ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган жиҳозлар, жумладан компьютер ва телекоммуникация тизимлари, дастурий таъминот воситалари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар эса Институт зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга йўналтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳоли турмуш даражаси билан боғлиқ барча ўтказиладиган ижтимоий ва бюджет тадқиқотларига оид маълумотларни мунтазам равишда Институтга белгиланган тартибда бепул тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис материаллари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳамда йўриқнома тарзидаги ҳужжатлари юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт кутубхонасини шакллантириш учун матбуот нашри ва китоб маҳсулотларидан (ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий нашрлар) биттадан назорат нусхаларини (1 нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, бошқа вазирликлар ҳамда идораларининг статистик ахборотномалари юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда Институтнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича унинг жорий таъминоти, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, ажратилган бинони капитал ва жорий таъмирлаш, мебель, ташкилий техника, алоқа воситалари билан жиҳозлаш, иккита енгил автомобилни харид қилиш ва унинг таъминоти, ахборотнома нашрлари, шу жумладан хорижий нашрларга обунани ташкил этиш, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш учун маблағлар ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йилдан бошлаб фан учун мўлжалланган маблағлар ҳисобидан ҳар йили Институтга таъминот, техник жиҳозлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ахборотнома нашрлари, шу жумладан хорижий нашрларга обунани ташкил этиш, шунингдек мунтазам равишда ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш учун маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ҳафта муддатда Ижтимоий тадқиқотлар институтини жойлаштириш учун бино ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов) бир ой муддатда Институтни зарур турдаги алоқа воситалари, жумладан ҳукумат алоқа воситаси билан, шунингдек Интернет тармоғидан фойдаланишни белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 30 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-930-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 311-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда)