Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН МАҲСУЛОТ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Спорт инвентарлари сифатини таъминлаш мақсадида, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «2008—2012 йиллар даврида ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш асосида сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури тўғрисида» 2008 йил 20 февралдаги 26-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозликни, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 8 август,
176-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 176-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Қуйидаги мазмундаги 361-позиция қўшилсин:
|
361. |
Чармдан тайёрланган буюмлар (бокс қўлқоплари, снаряд қўлқоплари ва бокс лапалари) |
4203 21 000 0* |
2. 47-позициянинг «Номи» устунидаги «болалар ассортименти» сўзларидан кейин «ва бокс пойабзаллари» сўзлари қўшилсин.
3. Қуйидаги мазмундаги 471-позиция қўшилсин:
|
471. |
Спорт учун бош кийимлар |
6506 10 800 0*, |
4. 61-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
|
61. |
Ўйинчоқлар, болалар ўйинлари, спорт инвентарлари |
9503 00, |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 315-модда)