Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 09.04.2008 йилдаги ПҚ-834-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжат 21.02.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларига раҳбарлик ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш даражасини ошириш, таҳлилий материаллар ва ҳукумат қарорларининг лойиҳалари ҳар томонлама, чуқур ҳамда сифатли тайёрланишини таъминлаш, ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қабул қилган қарорлар, Ўзбекистон Республикасининг имзоланган халқаро шартномалари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан инвестициявий ва ташқи иқтисодий шартномалар ҳамда битимларнинг амалга оширилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси лавозими киритилсин, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати раҳбари лавозими тугатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўз мавқеи, моддий таъминоти; ижтимоий-маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга тенглаштирилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси зиммасига қуйидаги асосий ваколат ва вазифалар юклатилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати фаолиятини ташкил этади ва ижро этувчи аппаратга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун масъул ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари экспертизаси ҳамда сифатли тайёрланишини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари билан яқин ҳамкорликда бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини, таҳлилий материалларни чуқур ва сифатли тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва Ҳукуматда кўриб чиқилиши зарур бўлган бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига киритилишида ижро этувчи органлар томонидан белгиланган регламент талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ижро этувчи аппаратининг унга бевосита бўйсунувчи таркибий бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик қилади, Бош вазир Котибияти ва Бош вазирнинг ўринбосарлари котибиятлари ишини мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг энг муҳим комплекслар, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳалари бўйича Ахборот-таҳлил департаментлари ўз фаолиятида тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларига бўйсунади ва айни вақтда уларнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик бўлими Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси этиб қайта ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун ҳужжатлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қонун лойиҳасига оид иш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари ҳамда бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномалар лойиҳаларини ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегик муҳим инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлари)ни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатлари ҳамда ташқи иқтисодий хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимлаштирилган маълумотлар банкини шакллантириш ва олиб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга қилган ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган шартномаларнинг амалга оширилиши мониторингини юритиш.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПҚ-1711-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 78-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг халқаро шартномаларни экспертизадан ўтказиш бўйича етакчи мутахассис (юрист) лавозими қисқартирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 4 январдаги ПҚ-1254 қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, -модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратининг штат жадвалига мазкур Қарорга мувофиқ ўзгартишлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати тўғрисида Низом ҳамда Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Бошқармани чуқур билим ва амалий иш тажрибасига эга юқори малакали кадрлар билан тўлдириш вазифаси юклансин, бунда шуни назарда тутиш керакки, халқаро шартномаларни экспертизадан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги бўлими мудири лавозимига олий иқтисодий маълумотга эга шахс тайинланади, ушбу бўлимнинг бош мутахассислари эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимида — сиёсий соҳада ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати тизимида — иқтисодий хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича иш тажрибасига эга мутахассислардан тайинланадилар.
(6-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 4 январдаги ПҚ-1254-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 2-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармасига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги халқаро шартномалари матнлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари давомида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзоланган, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига қилган ташрифлари давомида имзоланган инвестиция ҳамда ташқи савдо шартномаларининг матнлари тақдим этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномалар тузилишига қараб уларнинг матнларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий ташрифлари давомида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзоланадиган, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланадиган инвестиция ҳамда ташқи савдо шартномаларининг матнлари Бошқармага юборилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма сўровларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, инвестиция ва ташқи савдо шартномаларини бажариш масалалари бўйича зарур материаллар ва ҳужжатлар тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 9 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-834-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 4-сон, 229-модда, 8-сон, 464-модда; 2010 й., 1-2-сон, 2-модда; 2012 й., 8-9-сон, 78-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)