27.03.2008 йилдаги ПҚ-824-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ» ГАЗ ҚУВУРИНИ ҚУРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида эришилган аҳдлашувларга мувофиқ «Ўзбекистон — Хитой» газ қувурини қуриш лойиҳасини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида 2007 йил 30 апрелда тузилган «Ўзбекистон — Хитой» газ қувурини қуриш ва фойдаланиш принциплари тўғрисида»ги Битим тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» МХК билан Хитой Миллий Нефтгаз Корпорацияси ўртасида «Ўзбекистон — Хитой» газ қувурини қуриш ва фойдаланиш принциплари тўғрисида Битим имзоланди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — Хитой» газ қувурини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш учун «Ўзбекнефтгаз» МХК билан Хитой Миллий Нефтгаз Корпорацияси ўртасида томонларнинг 50 фоиздан тенг улушда иштирок этиши асосида «Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш экологик ва қурилиш меъёрлари ҳамда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек, лойиҳани молиялаштиришни ташкил қилиш ва қарз маблағларини жалб этиш учун зарур бўлган халқаро стандартларга мувофиқ олиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонаси ушбу лойиҳани қарз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш бўйича буюртмачи ва молиялаштирувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» МХК лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг вакил этиб тайинланган органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон — Хитой» газ қувурини қуриш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш жадвали, уни 2010 йилда фойдаланишга топширишни назарда тутган ҳолда, иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатлари экспертиза қилиниши ҳамда қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонаси талабномаларига кўра хорижий пудратчилар ва уларнинг субпудратчиларига тегишли асбоб-ускуналар, автотранспорт воситалари, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи деталларини, жумладан, зарур ҳолларда, «М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги аввал ишлатилган автотранспорт воситаларини вақтинча олиб келиш режимида божхона расмийлаштирувини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур асбоб-ускуналар ва автотранспорт воситалари лойиҳани амалга ошириш даврида фақат газ қувурини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини ўтказиш мақсадидагина фойдаланиш шарти билан олиб келиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонаси, унинг пудратчилари ва субпудратчилари мурожаатномалари бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида радиоэлектрон алоқа воситалари ва юқори частотали мосламалардан фойдаланишга белгиланган тартибда рухсатнома берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги лойиҳани амалга ошириш доирасидаги ишларни бажариш учун зарур бўлган махсус товарларни импорт қилишга белгиланган тартибда лицензиялар ўз вақтида берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Саноатконтехназорат» ва «Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекциялари «Asia Trans Gaz» МЧЖ қўшма корхонасига ишлаб чиқариш хавфсизлиги нуқтаи назаридан қўлланиладиган технология бўйича белгиланган тартибда хулосаларни тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил этиб тайинланган вазирликлар ва идоралар белгиланган тартибда газ қувури ер усти ҳамда ер ости коммуникациялари ва иншоотларини кесиб ўтиши, шунингдек, тоғ ҳудудларида махсус қурилиш ва бурғулаш-портлатиш ишларини ўтказиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ тегишли рухсатномалар, келишувлар ва маъқуллашлар тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари «Ўзбекнефтгаз» МХК зарур материалларни тақдим этгандан сўнг бир ой муддатда газ қувурларини ётқизиш ва тегишли муҳандислик иншоотларини барпо этиш учун лойиҳани амалга ошириш доирасида объектлар қуришга ер участкаларини ажратиб берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» МХК тасдиқлаган, «Asia Trans Gaz» МЧЖ қўшма корхонаси талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга визалар, шу жумладан кўп марталик визалар расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминлаб турсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» МХК тасдиқлаган, «Asia Trans Gaz» МЧЖ қўшма корхонаси талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминлаб турсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» МХК билан келишилган ҳолда, «Asia Trans Gaz» МЧЖ қўшма корхонасига, хорижий пудратчилар ва уларнинг субпудратчиларига мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мутахассисларни, биринчи навбатда лойиҳалаштирувчи, қидирувчи, менежерлар, юқори малакали муҳандис-техник ходимларни жалб этиш учун рухсатномалар берилишини таъминлаб турсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-824-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-сон, 168-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон; 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)