LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2008—2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Маҳаллийлаштириш дастури имкониятларидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, лойиҳаларни киритиш ва чиқариб ташлаш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек баҳолашнинг аниқ ва равшан мезонлари асосида лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатишлар киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 апрелдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 14-сон, 163-модда)
2. Қуйидагилар Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллийлаштирадиган ишлаб чиқаришларни ва саноат корхоналари ўртасидаги кооперацияни ривожлантириш юзасидан республикада олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш;
Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг ўзлаштирилишини ҳамда импортни мақбуллаштириш бўйича чора-тадбирларни мунтазам равишда назорат қилиш;
Маҳаллийлаштириш дастурининг белгиланган прогноз кўрсаткичларига эришишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналари билан йирик саноат корхоналари ўртасидаги кооперацияни ривожлантириш масалалари тезкорлик билан ҳал қилинишини таъминлаш;
бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг илгари импорт қилиб келинган турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида мавжуд имкониятлар ва қувватларни аниқлаш;
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 апрелдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 14-сон, 163-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 82-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 30 декабрдаги 620-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 112-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига 1-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 41-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 63-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «2006—2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида» 2007 йил 8 майдаги 93-сон қарори.