ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТОШУЙЖОЙЖАМҒАРМАБАНК ТОМОНИДАН НОМИ ЁЗИЛГАН УЙ-ЖОЙ ОБЛИГАЦИЯЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШДА ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚИНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 июнда 289-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Тошуйжойжамғармабанкнинг бошқаруви томонидан 1996 йил 17 июнда 23-сон билан тасдиқланган «Тошуйжойжамғармабанк томонидан номи ёзилган уй-жой облигацияларига хизмат кўрсатишда воситачилик ҳақини ундириш тартиби тўғрисида низом» (1996 йил 11 декабрь, рўйхат рақами 289) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 3 май,
11/2-сон
Келишилган:
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 1 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 232-модда)