18.06.2008 йилдаги ПҚ-892-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
 LexUZ шарҳи
«Ёшлар йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан ҳамда оналар ва болалар соғлиғини ҳар томонлама мустаҳкамлашни таъминлаш, соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар патологиясини барвақт аниқлаш давлат тизимини янада ривожлантириш, болалар ногиронлигини қисқартириш мақсадида:
2. Белгилансинки, Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш, 2-иловага* мувофиқ, соғлиқни сақлаш муассасаларига ҳар йили ажратиладиган давлат бюджети маблағлари, шунингдек, «Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Харажатлар

Молиялаштириш манбалари

Кутилаётган натижа

Бажариш учун масъуллар

I. Туғма ва ирсий касалликларнинг бирламчи профилактикасини такомиллаштириш

1.Маҳаллаларда, шу жумладан тиббий-ижтимоий патронаж тизими орқали давра суҳбатлари, учрашувлар ва суҳбатлар ташкил этиш йўли билан туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш масалалари бўйича аҳоли орасида маърифий ишлар олиб бориш2008—2012 йилларБажарувчилар маблағлариАҳолининг тиббий саводхонлигини оширишОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» НХХЖ, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2.Ёшларни жалб этган ҳолда туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш масалалари бўйича мактаблар, лицейлар, коллежлар ва олий ўқув юртларида семинарлар, тренинглар ва конференциялар ташкил этиш2008—2012 йилларБажарувчилар ва «Соғлом авлод учун» НХХЖ маблағлариЁшларнинг тиббий саводхонлигини оширишХалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати
3.Туғма нуқсонлари бўлган болалар туғилишининг олдини олиш масалалари бўйича брошюралар, буклетлар, плакат ва постерлар чоп этиш2008—2012 йиллар96,3 млн. сўмАжратилган бюджет маблағлари доирасида ва «Соғлом авлод учун» НХХЖ маблағлариАҳолининг тиббий саводхонлигини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» НХХЖ, «Маҳалла» жамғармаси
4.Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари ходимлари, журналистлар, педагоглар ва бошқа мутахассислар билан туғма ва ирсий касалликлар профилактикаси тўғрисида уларнинг билимларини ошириш бўйича семинар-тренинглар туркумини ташкил этиш2008—2012 йилларЁшлар орасида ишлаётган мутахассисларнинг тиббий саводхонлигини оширишАдлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ЎзА
5.Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳлар билан боғлиқ хавф-хатардан огоҳ қилиш йўли билан никоҳга кираётган шахсларнинг тиббий маданиятини ошириш, туғруқлар орасидаги энг мақбул муддатга риоя этиш бўйича тавсиялар бериш2008—2012 йиллар161,1 млн сўмБюджетдан ажратилган маблағлар доирасидаЁшларнинг тиббий саводхонлигини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» НХХЖ, «Маҳалла» жамғармаси
6.Соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини врачлари томонидан туғма патологиянинг олдини олиш мақсадларида туғишга қобил ёшдаги аёллар ўртасида профилактик ва тушунтириш ишлари олиб бориш2009 йил22,5 млн. сўмБюджетдан ажратилган маблағлар доирасидаАҳолининг тиббий саводхонлигини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси
7.«Туркистон», «Молодёжь Узбекистана», «Оила ва жамият» газеталари, «Ёш куч», «Соғлом авлод», «Саодат» журналлари саҳифаларида соғлом оилани шакллантиришга, туғма ва ирсий касалликлар профилактикасига бағишланган доимий рукн ташкил этиш2008—2012 йилларАҳолининг тиббий саводхонлигини оширишЎзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, ЎзА, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
8.Минтақавий скрининг марказлари мутахассислари иштирокида туғма ва ирсий касалликлар профилактикаси йўллари тўғрисида ойлик телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш2008—2012 йилларАҳолининг тиббий саводхонлигини оширишЎзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, ЎзА, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
9.Интернетда Республика скрининг маркази ва унинг филиаллари веб-сайтини яратиш, унга улар фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш2008 йил5,0 млн. сўмБюджетдан ажратилган маблағлар доирасидаТуғма ва ирсий касалликлар профилактикаси йўллари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

II. Скрининг марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

10.Скрининг ўтказиш бўйича биоматериал олиш учун махсус фильтрланган қоғозли бланкалар билан таъминлаш2008—2012 йиллар339,4 минг АҚШ доллариБюджет маблағлариТК ва ФКУ, муковисцидоздан болалар ногиронлигини пасайтириш«Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси
11.Неонатал скринингни (ТК, ФКУ ва муковисцидозга) ўтказиш учун реагентлар билан таъминлаш2008—2012 йиллар7779,8 минг АҚШ доллариБюджет маблағлариТК ва ФКУ, муковисцидоздан болалар ногиронлигини пасайтириш«Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси
12.Туғма гипотиреозга, фенилкенотурия ва муковисцидозга чалинган болаларни махсус шифобахш таом ва доридармонлар билан таъминлаш2008—2012 йиллар1683,2 минг АҚШ доллариБюджет маблағлариНогиронликнинг олдини олиш мақсадида ТК, ФКУ, муковисцидозга чалинган болаларни даво?аш«Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси
13.Пренатал скрининг ўтказиш учун реактивлар ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш2008—2012 йиллар2541,7 минг АҚШ доллариБюджет маблағлариРивожланишида туғма нуқсонлар бўлган болалар туғилишининг олдини олиш«Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси
14.Сирдарё ва Жиззах вилоятларида минтақавий скрининг марказлари ташкил этиш, уларни пренатал ва неонатал скрининг ўтказиш учун биокимё анализаторлари (2 та) билан жиҳозлаш2009—2011 йиллар188,6 млн. сўм 260,0 минг АҚШ доллариБюджет маблағлари, «Соғлом авлод учун» НХХЖ маблағлариАҳолининг скрининг тадқиқотлар билан қамраб олинишини оширишТошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, «Соғлом авлод учун» НХХЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
15.Скрининг марказларини пренатал скрининг ўтказиш учун юксак даражада аниқлик билан ишлайдиган ультратовуш сканерлари (14 та) билан жиҳозлаш2008 йил ва 2010 йил1830,7 минг АҚШ доллариБюджет маблағлариҲомила ривожланишининг туғма нуқсонларини аниқлаш учун перенатал скрининг қамрови ва сифатини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги
16.Скрининг марказларини биоматериал ва реагентларни етказиб бериш, аҳоли орасида санитария-маърифий ишлар олиб бориш учун «Дамас» автомобиллари (14 та) билан таъмнилаш2009—2010 йиллар155,0 млн.сўмБюджет маблағлариСкрининг марказлари иш сифатини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
17.Скрининг марказларини биоматериал ва реагентларни сақлаш учун совитиш қурилмалари (14 та) билан таъминлаш2009 йил9,8 млн.сўмБюджет маблағлариБиоматериал ва реагентларни сақлаш сифатини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги
18.Республика скрининг марказини газ-суюқлик хроматографи (1 та) ва бутловчи материаллар билан жиҳозлаш2009 йил150,0 минг АҚШ доллари«Соғлом авлод учун» НХХЖнинг бюджетдан ташқари маблағлариИрсий алмашинувчи касалликларни аниқлаш«Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси
19.Скрининг тадқиқотларини ўтказиш учун реактив ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш2008—2012 йиллар252,0 минг АҚШ доллари«Соғлом авлод учун» НХХЖнинг бюджетдан ташқари маблағлариИрсий алмашинувчи касалликларни аниқлаш«Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси
20.Республика скрининг марказини муковисцидоз диагностикаси учун аппаратлар билан жиҳозлаш (2 та)2009-2010 йиллар12,0 минг АҚШ доллариБюджет маблағлариТуғма ва ирсий касалликлардан болалар ногиронлигини ва ўлимини камайтиришСоғлиқни сақлаш вазирлиги
21.Республика скрининг марказини бутловчи материаллар билан бирга аминокислотали анализатор билан жиҳозлаш (1та)2010 йил80,0 минг АҚШ доллариБюджет маблағлариИрсий алмашинувчи касалликларни аниқлашСоғлиқни сақлаш вазирлиги
22.Скрининг марказларини биоматериалга ишлов берувчи электрон ускуналар билан жиҳозлаш (14 та)2008 йил69,3 минг АҚШ доллариБюджет маблағлариИрсий алмашинувчи касалликларни аниқлашСоғлиқни сақлаш вазирлиги

III. Скрининг марказлари мутахассислари малакасини янада ошириш

23.Скрининг марказлари мутахассисларининг малакасини етакчи хориж мамлакатларида ҳар йили ошириш (ҳар йили 8-10 тадан врач)2008—2012 йиллар30,0 млн. сўмАжратилган бюджет маблағлари ва грант маблағлари доирасидаМутахассислар малакасини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги
24.«Ногирон болалар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастурини амалга оширишга оид вазифалар тўғрисида» мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш2008 йил6,0 млн сўмБажарувчилар маблағлариДастур чора-тадбирларини амалга ошириш вазифалари ва йўлларини белгилашСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси
25.Республика скрининг маркази ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти негизида умумий амалиёт врачлари учун тиббиёт генетикаси бўйича ихтисослашувнииг доимий ишлайдиган туркумини ташкил этиш (3 ой)2008—2012 йиллар5,0 млн сўмАжратилган бюджет маблағлари доирасидаМутахассислар малакасини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги
26.Республика скрининг маркази ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти негизида ультратовуш диагностикаси врачлари учун тренинг ва врач-лаборантлар учун илмий-амалий семинарлар ташкил этиш2008—2012 йиллар17,0 млн сўмАжратилган бюджет маблағлари доирасидаМутахассислар малакасини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги

IV. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

27.Болаларда туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш масалалари бўйича етакчи хориж мутахассисларини жалб этган ҳолда илмий семинарлар ва конференциялар ташкил этиш2009—2012 йиллар20,0 млн. сўмБажарувчилар маблағлариМутахассислар малакасини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» НХХЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
28.Ногирон болалар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш соҳасидаги илғор тажрибани жорий этиш масалалари бўйича халқаро конференция ўтказиш2010 йил20,0 млн.сўмАжратилган бюджет маблағлари доирасидаМутахассисларнинг тажриба алмашуви, тиббиёт ходимлари малакасини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси
29.Етакчи хорижий марказларда Республика ва вилоят скрининг-марказлари мутахассисларини ўқув тренингларида қатнашишини ташкил этиш2009—2012 йилларБажарувчилар ва ҳомийлар маблағлариМутахассислар малакасини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» НХХЖ
30.Етакчи хорижий скрининг-марказлари билан ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва тажриба алмашиш.2009—2012 йилларБажарувчилар маблағлариМутахассислар малакасини оширишСоғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» НХХЖ