Ҳужжат кучини йўқотган 08.01.2018 29.05.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1818
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори, 29.05.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1818
Кучга кириш санаси
08.06.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 08.01.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 ва 2009 йилларда ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ФОИЗСИЗ БЮДЖЕТ ССУДАЛАРИНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 29 майда 1818-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 10 июндаги 63 ва 196-сонли (рўйхат рақами 1818-1, 17.06.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 291-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 26 декабрдаги 184, 28-2017-сонли «2008 ва 2009 йилларда олий таълим муассасаларига фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1818-2, 06.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик тафовутларни қоплаш учун олий таълим муассасаларига молиявий кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2008 ва 2009 йилларда олий таълим муассасаларига фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 10 июндаги 63 ва 196-сонли (рўйхат рақами 1818-1, 17.06.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 291-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 28 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 28 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152-1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 28 майдаги 60, 152-1-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 ва 2009 йилларда олий таълим муассасаларига фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 10 июндаги 63 ва 196-сонли (рўйхат рақами 1818-1, 17.06.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 291-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик тафовутларни қоплаш учун 2008 ва 2009 йилларда олий таълим муассасаларига фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш тартибини белгилайди.
(сўз боши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 10 июндаги 63 ва 196-сонли (рўйхат рақами 1818-1, 17.06.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 291-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фоизсиз бюджет ссудаларини (бундан кейинги ўринларда бюджет ссудалари деб юритилади) ажратиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан фақат иш ҳақи, ягона ижтимоий тўлов ва стипендиялар тўлаш бўйича харажатларни қоплаш учун ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий таълим муассасаларига бюджет ссудалари ўз тизимида бўлган тегишли вазирлик ва идоранинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ёзма талабномаларига мувофиқ ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бюджет ссудаларининг манбаи бўлиб республика бюджети даромадларининг белгиланган режага нисбатан орттириб бажарилган қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Бюджет ссудаларини ажратиш учун талабномаларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бюджет ссудаларини ажратиш учун талабномалар билан мурожаат қилиш учун асос бўлиб мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган харажатларни қоплаш учун олий таълим муассасаларининг улар томонидан тўлов-контракт асосида ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳисобидан шаклланадиган бюджетдан ташқари маблағларининг етишмаслиги ёки мавжуд эмаслиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ссудасини ажратиш учун талабнома мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бюджет ссудаси ажратиш тўғрисидаги ёзма талабномага тегишли олий таълим муассасасининг раҳбари, бош бухгалтери ва молия-режа бўлими бошлиғининг имзолари билан тасдиқланган бюджет ссудасига бўлган эҳтиёжнинг асослантирилган ҳисоб-китоблари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ссудасига бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китоблари мазкур Низомнинг 2-иловасидаги келтирилган шаклга мувофиқ тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бюджет ссудаларини ажратиш тўғрисидаги талабномаларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бюджет ссудасини ажратиш учун зарур ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб етти иш куни ичида амалга оширилади. Мурожаатларни кўриб чиқишда олий таълим муассасаси бўйича тегишли равишда 2008 ва 2009 йилларда кутилаётган бюджетдан ташқари маблағларнинг камомади ҳисобга олинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 10 июндаги 63 ва 196-сонли (рўйхат рақами 1818-1, 17.06.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 291-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Зарурат туғилганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тегишли қарор қабул қилиш учун қўшимча маълумот ва ҳисоб-китоблар сўралиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бюджет ссудаси ажратилиши учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ хулоса расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижобий хулосада ажратилиши таклиф этилаётган бюджет ссудасининг миқдори кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Салбий хулосада бюджет ссудаси ажратилмаслигининг аниқ сабаблари ва асослари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бюджет ссудаси ажратилиши рад этилганлиги ҳақида олий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан салбий хулоса расмийлаштирилгандан сўнг рад этилишнинг аниқ сабаблари ва асослари кўрсатилган ёзма хабардор этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Бюджет ссудасини ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ижобий хулоса мавжудлигида Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштириладиган олий таълим муассасасига бюджет ссудасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бюджет ссудаси ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг мутасадди молия вазири ўринбосари ва таркибида олий таълим муассасаси бўлган тегишли вазирлик ёки идоранинг раҳбари ўринбосари ҳамда олий таълим муассасасининг раҳбари имзолари билан тасдиқланадиган бюджет ссудасини ажратиш тўғрисида шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бюджет ссудасини қайтариш муддатлари ссуда қайтарилишининг 2011 йилдан бошланишини назарда тутадиган ва бюджет ссудаси ажратилиши тўғрисидаги шартноманинг иловаси ҳисобланадиган қайтариш жадвалига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ажратилган бюджет ссудаси суммаси олий таълим муассасаси ҳисобига тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджет ссудаси маблағларини ажратиш талабларига мувофиқ ҳар ой қисмларга бўлиб ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ажратилган бюджет ссудаси маблағлари олий таълим муассасаларига хизмат кўрсатувчи банкларда очиладиган талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисоб рақамига бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Бюджет ссудасининг қайтарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бюджет ссудасини қайтариш қатъий равишда бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартноманинг иловасида келтириладиган қайтариш жадвалида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Олий таълим муассасалари томонидан бюджет ссудалари ўз вақтида қайтарилмаганда қарздорликни ундириш олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бюджет ссудасини қайтариш муддатлари бузилганда ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида қайтарилмаган бюджет ссудаси суммасининг 0,05 фоизи миқдорида жарима солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Бюджет ссудаларини қайтариш муддатларини узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бюджет ссудаларини қайтариш муддатини узайтириш олий таълим муассасасида ссудани қайтариш имкониятини инкор этувчи молиявий қийинчиликлар юзага келган ҳолларда амалга оширилади. Бюджет ссудасини қайтариш муддатини узайтириш масаласи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади. Бюджет ссудасини қайтариш муддатини узайтириш ҳақидаги билдирги олий таълим муассасаси томонидан берилади ва мазкур Низомнинг II-бўлимида ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Кўрсатилган билдирги бюджет ссудасини қайтариш муддати бошлангунга қадар камида икки ҳафта олдин киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бюджет ссудасини қайтариш муддатини узайтириш мазкур Низомда бюджет ссудасини ажратиш учун белгиланган тартиб ва шартлар асосида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартномага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бюджет ссудасини қайтариш муддати узайтирилганда қайтариш муддати узайтирилган бюджет ссудасидан фойдаланиш учун фоиз тўланиши назарда тутилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Бюджет ссудаси олувчиларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджет ссудасини ажратиш учун киритиладиган талабномаларнинг тўғрилиги ва асослантирилганлиги, шунингдек ажратилган бюджет ссудасини мақсадли сарфланиши ва ўз вақтида қайтарилишига олий таълим муассасалари ҳамда таркибида ушбу муассасалар бўлган тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари шахсий жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ажратилган бюджет ссудаларидан мақсадсиз фойдаланилганлик фактлари аниқланганда тегишли олий таълим муассасалари, шунингдек таркибида ушбу муассасалар бўлган вазирлик ва идоралар раҳбарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. Мақсадсиз фойдаланилган бюджет ссудаси маблағи муддатидан олдин ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар ва олий таълим муассасалари бюджет ссудасини ажратиш даврида ҳамда унинг қайтарилиши муддати мобайнида белгиланган тартибда ҳар чоракда камида бир маротаба ажратилаётган бюджет ссудалари бўйича қарздорликнинг солиштирма далолатномаларини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Олий таълим муассасалари томонидан бюджет ссудаси маблағларини ўзлаштирилишини мониторинг қилиш зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети Бош бошқармасига бюджет ссудалари маблағларини ажратиш муддатлари ва миқдорларини аниқлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ажратилган бюджет ссудаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан текширишлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси томонидан тизимли равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 ва 2009 йилларда олий таълим муассасаларига фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎КЕЛИШИЛДИ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎
‎Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

‎‎‎ТАСДИҚЛАЙМАН
‎(юқори турувчи вазирлик идора) ‎

‎‎Вазир____________________________________ ‎‎‎‎‎‎Раҳбар________________________________

‎‎(Ф.И.О.)‎‎

‎‎(Ф.И.О.)‎‎‎

‎‎______________________________

‎‎____________________________

‎‎‎(имзо)‎

‎‎‎‎М.Ў

‎‎‎‎М.Ў

‎‎‎‎(имзо)

‎‎‎‎20__ йил «___» ___‎______________ ‎‎‎‎‎‎20__ йил «___» ______________‎______


‎‎‎_____________________________________ тасарруфидаги олий таълим муассасаларининг иш ‎‎ҳақи, ягона ижтимоий тўлов ва стипендия харажатларини қоплашга бюджет ссудаларини ажратиш учун

‎‎‎(вазирлик (идора) номи)‎ ‎

‎‏
‎‏
‎‏

‎‏Олий таълим муассасаси номи
‎‏

‎‏Жами маблағ тақчиллиги:
‎2008 й. 1 январдан 30 сентябргача;
‎ 2009 й. 1 январдан 31 августгача

Шу жумладан‎‎ ‎‎

___________(ой) ‎‎

____________(ой) ‎‎

____________(ой) ‎‎

____________(ой) ‎‎

____________(ой) ‎‎

Жами‎‏

шу жумладан ‎‎

Жами‎‏

шу жумладан ‎‎

Жами‎‏‎‏

шу жумладан‎‎ ‎‎

Жами‎‏

шу жумладан‎‎ ‎‎

Жами‎‏

шу жумладан ‎‎

иш ҳақи‎‎‎‎‎ ‎

стипендия‎

ажратма‎

иш ҳақи‎‎‎‎ ‎

стипендия‎‎‎‎‎

ажратма‎‎‎‎‎

иш ҳақи‎‎‎ ‎

стипендия‎‎‎‎

ажратма‎

иш ҳақи‎‎ ‎

стипендия‎‎‎

ажратма‎‎‎

иш ҳақи‎ ‎

стипендия‎

ажратма‎

1.‎

2.‎

Вазирлик (идора) бўйича ҳаммаси‎ ‎‎

‎‎‎

‎ Вазирлик (идора) бош ҳисобчи ______________________________________________________

‎‎Ф.И.О‎

‎‎‎‎_____________________________

‎‎(имзо)

‎‎‎Вазирлик (идора)нинг молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи_______________________________

‎‎‎Ф.И.О

‎‎_________________________________

(‎‎имзо)


‎‎‎муҳр ўрни
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 10 июндаги 63 ва 196-сонли (рўйхат рақами 1818-1, 17.06.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 291-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 ва 2009 йилларда олий таълим муассасаларига фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎‎Иш ҳақи, ягона ижтимоий тўлов ва стипендия харажатларини қоплаш учун бюджет
‎ссудасига талаб бўйича ‎ ‎ ‎‎
‎ҲИСОБ-КИТОБ

___________________________________________________________________________‎‎

‎‎(олий таълим муассасаси номи) ‎‎

‎‎‎‎минг. сўм

№‎

Кўрсаткичлар‎‎

‎‎Муассаса томонидан ҳисобланган ‎‎

I‎ ‎

Даромадлар жами‎‎

шу жумладан‎‎
1.1 ‎ Тўлов-контракт маблағларининг 20__й. 1 январь ҳолатидаги қолдиғи (ҳисобот бўйича)‎‎
1.2‎ ‎ 20__ йил 1 март ҳолатига тушум (20__/20__ ўқув йили учун) *‎‎


20__ йил 1 январь ҳолатига кредитор қарздорли‎‏

Жами харажатлар‎‏

шу жумладан ойлар бўйича‎‎ ‎‎

______ сана) ҳолатига жами қарздорлик****‎‏

_____ой‎

_____ой‎

_____ой

II‎ .‎ ХАРАЖАТЛАР, ҳаммаси‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

касса харажатлари‎‎

х‎‎

х‎‎

ҳақиқий харажатлар‎‎

х‎‎

х‎‎

шу жумладан:‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

2.1‎ ‎ Иш ҳақи‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

касса харажатлари‎‎

х‎‎

х‎‎

ҳақиқий харажатлар‎‎

х‎‎

х‎‎

2.2‎ Стипендия ‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

касса харажатлари‎‎

х‎‎

х‎‎

ҳақиқий харажатлар‎‎‎

х‎‎

х‎‎

2.3‎ ‎ Ягона ижтимоий тўлов‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

касса харажатлари‎‎

х‎‎

х‎‎

ҳақиқий харажатлар‎‎

х‎‎

х‎‎

2.4‎ ‎ 4-гуруҳ харажатлари‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

касса харажатлари‎‎

х‎‎

х‎‎

ҳақиқий харажатлар‎‎

х‎‎

х‎‎

__________ (сана) ҳолатига ҳисоб-рақамдаги маблағ қолдиғи**‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

________ (сана) ҳолатига маблағларнинг етишмовчилиги (–), ортиқчалиги (+)***‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎

х‎‎


‎ОТМ Ректори‎


‎__________________________‎‎‎

‎‎‎Ф.И.О‎‎

‎‎__________________________

‎‎(имзо)

‎‎ОТМ бош ҳисобчиси‎‎

‎‎__________________________

‎‎

‎‎‎Ф.И.О‎

‎‎__________________________ ‎

‎‎(имзо) ‎

ОТМ молия-режа бўлими бошлиғи ‎

__________________________‎

‎‎‎Ф.И.О‎ ‎

__________________________ ‎

‎‎(имзо) ‎ ‎

мухр ўрни‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* даромадларга талабалар томонидан 20__/20__ ўқув йилда ўқитишнинг тўлиқ қийматини ўз вақтида тўламаганлик юзасидан тушиши кутилаётган маблағлар, шунингдек бошқа тушумлар ҳам киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** жами даромад (айирув) жами касса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** жами даромад (айирув) жами ҳақиқий харажатлар (айирув) 20__ йил 1 январь ҳолатига кредитор қарздорлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** касса (айирув) ҳақиқий харажатлар (айирув) 20__ йил 1 январь ҳолатига кредитор қарздорлик.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 10 июндаги 63 ва 196-сонли (рўйхат рақами 1818-1, 17.06.2009 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 291-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 212-модда; 2009 й., 25-сон, 291-модда)