Ҳужжат кучини йўқотган 01.02.2025 26.05.2008 йилдаги 110-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.02.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 1 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-онасининг қаровисиз қолган болаларнинг манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 16 апрелдаги «Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-153-сонли Қонунининг 5-моддасини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда аҳоли ўртасида васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибининг ушбу қарор билан тасдиқланган талаблари ҳақида тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 26 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 майдаги 110-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни болалар амалда яшаётган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳудудий бўлимлари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик органига (кейинги ўринларда васийлик ва ҳомийлик органи деб аталади) тақдим этиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомга мувофиқ ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотлар васийлик ва ҳомийлик органларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-онаси вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-онаси ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум бўлганда ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқлари чекланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-онаси икки ойдан ортиқ касал бўлиб, оқибатда ота-оналик ҳуқуқини бажара олмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-онаси олти ойдан ортиқ бўлмаганда, бола улар томонидан олти ойдан ортиқ муддатга қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назоратида қолдирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-она яшаш жойида олти ойдан кам муддатга вақтинча бўлмаганда, башарти бола улар томонидан қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назоратида қолдирилган бўлиб, агар бу боланинг манфаатлари учун зарур бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-онаси болаларни тарбиялашдан ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бош тортганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-онаси болаларини тарбия муассасаларидан, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидан ва шунга ўхшаш муассасалардан олишни рад этганда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотлар, шунингдек ота-онаси номаълум бўлган ёхуд улар суд томонидан бедарак йўқолган деб эътироф этилган, ота-она тарбиясида бўлиши боланинг манфаатларига зид бўлган, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирилган, болалар одам савдоси қурбони бўлган ҳолларда, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда ҳам тақдим этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 490-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Васийлик ва ҳомийлик органи ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотлар васийлик ва ҳомийлик органига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг қариндошлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларининг мансабдор шахслари (фуқароларнинг ўлимини рўйхатдан ўтказишда ота-онасининг қаровисиз қолган болалар мавжудлиги маълум бўлганда, шунингдек бошқа ҳолларда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар (фуқарони муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш тўғрисида, уни вафот этган деб эълон қилиш тўғрисида қарорлар чиқарилганда, қарамоғида вояга етмаган болалар мавжуд бўлган шахсларни қамоққа олишда ёки озодликдан маҳрум этишда, шунингдек болалар ота-онасининг қаровисиз қолган бошқа ҳолларда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассасалар (мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим муассасалари, даволаш муассасалари, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари ва бошқа муассасалар), жамоат бирлашмаларининг мансабдор шахслари;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ота-онасининг қаровисиз қолганлиги тўғрисида уларга маълум бўлган фуқаролар томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Болалар ота-онасининг қаровисиз қолганлигининг сабаблари ҳар бир ота-онага нисбатан якка тартибда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек ота-онаси олти ойдан ортиқ бўлмаган ҳамда уларнинг тарбияси ва таъминотида қатнашмаётган, ота-онанинг эътибори ва ғамхўрлиги намоён бўлмаётган болалар тўғрисидаги маълумотларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Болаларнинг ота-онасининг қаровисиз қолиши ҳолати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси аъзоларининг, шунингдек яқин атрофдаги уйларда яшайдиган фуқароларнинг хабарига кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ота-онасининг қаровисиз қолган болалар аниқланган тақдирда ҳар бир болага нисбатан алоҳида далолатнома тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома икки қўшни иштирокида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тузилади. Далолатнома фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан имзоланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тузиладиган далолатнома намунаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ота-онасининг қаровисиз қолган болалар аниқланган кундан бошлаб етти кун мобайнида васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотларни далолатномани илова қилган ҳолда маълум қилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ота-онасининг қаровисиз қолган болалар аниқлангандан кейин тегишли қарор қабул қилингунга қадар, болаларнинг ота-оналарини ёки боланинг оиласи билан дўстона алоқаларда бўлган шахсларни, болаларни ушбу оилаларга вақтинча жойлаштириш учун болаларни зарур тарзда парвариш қилиш тўғрисида улардан тилхат олган ҳолда, аниқлаш чора-тадбирларини кўради.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички ишлар органларининг мансабдор шахслари (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — профилактика инспекторлари, Тошкент шаҳрида эса — вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси инспекторлари) ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни аниқлашда ва уларни вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш марказларига вақтинча жойлаштиришда, жойлаштириш шакли аниқланганда эса — болаларга улар борадиган пунктгача ҳамроҳлик қилишда васийлик ва ҳомийлик органларига ёрдам берадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1008-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1008/0454-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ота-онасининг қаровисиз қолган болалар аниқланганлиги тўғрисидаги далолатнома туман (ҳудудида ота-онасининг қаровисиз қолган болалар аниқланган шаҳар) ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан тузилади ва унинг бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари томонидан тузиладиган далолатнома намунаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ота-онасининг қаровисиз қолган болалар уларнинг шахси аниқлангунга ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгунга қадар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига қабул қилинади ҳамда етти кун мобайнида тегишли маълумотлар ички ишлар органлари томонидан болалар яшайдиган ҳудуддаги туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 09/21/490/0753-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қарамоғида вояга етмаган болалар бўлган шахсларга нисбатан судлар томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида, фуқарони ҳуқуқий муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш, қамоққа олиш шаклида олдини олиш чорасини қўллаш, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ҳамда кўриб чиқиладиган бошқа ҳолатларда ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотлар етти кун мобайнида суднинг қарори юборилган ҳолда васийлик ва ҳомийлик органларига маълум қилинади. Суднинг қарорига суднинг қарори қонуний кучга кирганлиги тўғрисидаги имзо ва суднинг муҳри билан тасдиқланган маълумотнома илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мактабгача таълим ташкилотларида, умумтаълим муассасаларида ота-онасининг қаровисиз қолган болалар аниқланган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарлари далолатнома тузишлари шарт. Далолатномага болага тегишли ушбу муассасадаги мавжуд ҳужжатлар илова қилинади ва етти кун мобайнида боланинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Боланинг соғлиқни сақлаш муассасаларида (касалхоналар ва туғруқхоналарда) қолдирилганлиги тўғрисидаги далолатнома, агар она болани қолдириб кетган ва она тўғрисида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда (паспорт, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва ҳоказолар тақдим этилмаганда) тузилади. Далолатнома соғлиқни сақлаш муассасасининг мансабдор шахслари томонидан тузилади ва ушбу муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш муассасаларида тузиладиган далолатнома намунаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Соғлиқни сақлаш муассасаларида бола қолдириб кетилганлиги тўғрисида тузилган далолатнома етти кун мобайнида соғлиқни сақлаш муассасаси жойлашган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агар ўлимни рўйхатдан ўтказишда ёки вафот этган деб эълон қилишда ота-онасининг қаровисиз қолган болалар мавжудлиги маълум бўлиб қолса, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари мудирлари етти кун мобайнида ушбу маълумотларни васийлик ва ҳомийлик ҳудудий органига тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тегишли маълумотларни олгандан кейин васийлик ва ҳомийлик органлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ иш кўради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 490-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаганлик ёки қасддан ёлғон маълумотлар тақдим этганлик учун мансабдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 200-модда; 2010 й., 48-сон, 446-модда; 2014 й., 39-сон, 490-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1008/0454-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 04.08.2021 й., 09/21/490/0753-сон; 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)