ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
КРЕДИТ УЮШМАЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги «2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури тўғрисида» 114-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 19 апрель,
10/3-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 114-сон қарорига мувофиқ, кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Кредит уюшмасини қайта ташкил этиш кредит уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг қарорига кўра қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш шаклларида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Кредит уюшмасини тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.
3. Қуйидаги ҳолларда кредит уюшмаси тугатилиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
кредит уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинганда (ихтиёрий равишда тугатиш);
кредит уюшмаси лицензиясининг амал қилиши тугатилганда ёки лицензия бекор қилинганда;
кредит уюшмаси банкрот деб эълон қилинганда.
Қайта ташкил этилаётган ёки ихтиёрий равишда тугатилаётган кредит уюшмасининг Кенгаши ушбу ҳолатлар юзасидан кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан тегишли қарор қабул қилингандан сўнг дарҳол Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилади.
II. Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
§ 1. Кредит уюшмаларини қўшиб юбориш
4. Кредит уюшмаларини қўшиб юбориш деганда, икки ёки бир неча кредит уюшмаларининг фаолияти тугатилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини янгидан ташкил этилаётган кредит уюшмасига ўтказиш тушунилади.
5. Қўшиб юборишда иштирок этаётган ҳар бир кредит уюшмаси Кенгаши аъзоларнинг умумий йиғилиши муҳокамасига кредит уюшмасини қўшиб юбориш тартиби ва шартлари, шунингдек, топшириш ҳужжатини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни қўяди.
Қўшиб юборишда иштирок этаётган ҳар бир кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши:
бошқа кредит уюшмалари билан қўшиб юбориш ва янги кредит уюшмасини ташкил этиш;
қўшиб юборишнинг шартлари ва тартиби кўрсатилган шартнома лойиҳасини тасдиқлаш;
топшириш ҳужжати лойиҳасини тасдиқлаш;
кредит уюшмасини қўшиб юбориш ва янги кредит уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги шартномага кредит уюшмаси номидан имзо қўйиш ваколатини маълум бир шахсга юклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
6. Янги ташкил этилаётган кредит уюшмасининг уставини тасдиқлаш, Кенгаш ва тафтиш комиссиясини сайлаш қўшиб юборишда иштирок этаётган барча кредит уюшмалари аъзоларининг қўшма умумий йиғилишида амалга оширилади.
Кредит уюшмасини қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор кредит уюшмаси аъзоларининг учдан икки қисмидан иборат овози билан қабул қилинади.
7. Кредит уюшмаларини қўшиб юборишда иштирок этадиган барча кредит уюшмалари аъзоларининг қўшма умумий йиғилиши бўлиб ўтган санадан бошлаб 90 кун муддат ичида қайта ташкил этиладиган кредит уюшмаси Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомда (2006 йил 23 июнь, рўйхат рақами 1586) белгиланган кредит уюшмасини рўйхатга олиш ва лицензиялаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни ҳамда қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни Марказий банкка тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қўшиб юборишда иштирок этаётган кредит уюшмалари ўртасида тузилган қўшиб юбориш тўғрисидаги шартнома;
топшириш ҳужжати;
қўшиб юборишда иштирок этаётган кредит уюшмалари аъзоларининг бирлаштирилган рўйхати;
қўшиб юборишда иштирок этаётган кредит уюшмалари умумий йиғилишнинг қўшиб юбориш тўғрисидаги қарори қабул қилинган санага баланс ҳисоботлари.
8. Кредит уюшмалари қўшиб юборилганда ҳар бир кредит уюшмасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжати ва қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномага мувофиқ янги ташкил этилган кредит уюшмасига ўтади.
9. Янги ташкил этилаётган кредит уюшмасининг номи қўшиб юборилаётган кредит уюшмалари номига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.
10. Қўшиб юбориш натижасида янги ташкил этилган кредит уюшмасини давлат рўйхатига олиш билан бир вақтда кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилади. Бир вақтнинг ўзида, Марказий банкнинг қўшиб юборилаётган кредит уюшмалари лицензияларининг амал қилишини тугатилиши тўғрисидаги қарори асосида кредит уюшмалари Кредит уюшмаларининг давлат реестридан чиқарилади ҳамда лицензияларининг асл нусхалари Марказий банкка қайтариб берилади.
§ 2. Кредит уюшмаларини қўшиб олиш
11. Бир ёки бир неча кредит уюшмалари фаолиятларини тугатиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бошқа кредит уюшмасига ўтказилиши — кредит уюшмаларини қўшиб олиш деб ҳисобланади.
12. Қўшиб олинаётган кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши, унинг Кенгаши томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида:
ушбу кредит уюшмасининг бошқа кредит уюшмасига қўшилиши;
қўшилишнинг шартлари ва тартиби кўрсатилган шартнома лойиҳасини тасдиқлаш;
топшириш ҳужжати лойиҳасини тасдиқлаш;
бошқа кредит уюшмасига қўшиб олиниши тўғрисидаги шартномага кредит уюшмаси номидан имзо қўйиш ваколатини маълум бир шахсга юклаш тўғрисида қарорни қабул қилади ва тасдиқлайди.
Қўшиб олинаётган кредит уюшмаси Кенгаши уюшма аъзоларининг учдан икки қисми маъқуллаган умумий йиғилиш қарорини қўшиб олаётган кредит уюшмасига юборади.
13. Қўшиб олаётган кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши, қўшиб олинаётган уюшма Кенгаши томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида:
қўшилиш истагини билдирган кредит уюшмасини қўшиб олиш;
қўшиб олишнинг шартлари ва тартиби кўрсатилган шартнома лойиҳасини тасдиқлаш;
қўшиб олиш тўғрисидаги шартномага кредит уюшмаси номидан имзо қўйиш ваколатини маълум бир шахсга юклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қўшиб олинаётган ва қўшиб олаётган кредит уюшмалари аъзоларининг қўшма умумий йиғилишида қўшилиш шартномасига мувофиқ қўшиб олаётган кредит уюшмаси уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уставнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
14. Қўшиб олинаётган ва қўшиб олаётган кредит уюшмалари аъзоларининг кредит уюшмаларини қўшиб олиш тўғрисидаги қўшма умумий йиғилиши бўлиб ўтган санадан бошлаб 90 кун муддат ичида қўшиб олаётган кредит уюшмаси Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
кредит уюшмаси уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги кредит уюшмаси аъзоларининг қўшма умумий йиғилишининг баённомаси;
кредит уюшмаси уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матни ёки уставнинг янги таҳрири;
кредит уюшмалари ўртасида қўшилиш тўғрисида тузилган шартнома;
топшириш ҳужжати;
қўшиб олишда иштирок этаётган кредит уюшмалари аъзоларининг бирлаштирилган рўйхати;
кредит уюшмаларининг алоҳида баланслари ва қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санага умумлаштирилган баланси.
Марказий банкка тақдим этилган ҳужжатларнинг бир нусхаси қўшиб олаётган кредит уюшмаси йиғмажилдига тикилади.
15. Қўшиб олинаётган кредит уюшмасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатига ва қўшилиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ қўшиб олаётган кредит уюшмасига ўтади.
16. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида Марказий банк қўшиб олган кредит уюшмаси уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ёки уставнинг янги таҳририни рўйхатга олади. Бир вақтнинг ўзида, Марказий банкнинг қўшиб олинаётган кредит уюшмалари лицензияларининг амал қилишини тугатилиши тўғрисидаги қарори асосида кредит уюшмалари Кредит уюшмалари давлат реестридан чиқарилади ҳамда лицензияларининг асл нусхалари Марказий банкка қайтарилади.
§ 2. Кредит уюшмаларини бўлиш
17. Кредит уюшмаси фаолиятини тугатиб, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини янги тузилаётган кредит уюшмасига ўтказиш — кредит уюшмасини бўлиш деб ҳисобланади.
18. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган кредит уюшмаси Кенгаши кредит уюшмаси умумий йиғилиши муҳокамасига:
кредит уюшмасини бўлиш шаклида қайта ташкил этиш;
қайта ташкил этишнинг тартиби ва шартлари;
янги ташкил этилаётган кредит уюшмалари аъзоларининг рўйхати;
тақсимлаш балансини тасдиқлаш масалаларини қўяди.
19. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган янги кредит уюшмасини ташкил этиш тўғрисида уюшма аъзоларининг учдан икки қисми овози билан маъқуллаган қарорни қабул қилади ҳамда тақсимлаш балансини тасдиқлайди.
20. Бўлиш натижасида янги ташкил этилаётган ҳар бир кредит уюшмаси аъзоларининг алоҳида умумий йиғилишлари ўтказилиб, уларда кредит уюшмаларининг уставини тасдиқлаш, Кенгаш ва тафтиш комиссиясини сайлаш масалалари кўриб чиқилади.
21. Янги ташкил этилаётган ҳар бир кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказилган санадан бошлаб 90 кун муддат ичида бўлиш йўли билан қайта ташкил этилаётган кредит уюшмалари Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомда (2006 йил 23 июнь, рўйхат рақами 1586) белгиланган кредит уюшмасини рўйхатга олиш ва лицензиялаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни ҳамда қўшимча равишда қайта ташкил этилаётган кредит уюшмасининг тақсимлаш балансини Марказий банкка тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бўлиш йўли билан янги ташкил этилаётган кредит уюшмаларининг номи бўлинаётган кредит уюшмаси номига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.
22. Кредит уюшмаси бўлинганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тақсимлаш балансига мувофиқ янги ташкил этилаётган кредит уюшмаларига ўтказилади.
23. Бўлиш натижасида янги ташкил этилаётган кредит уюшмаларини Кредит уюшмаларининг давлат реестрига киритиш билан бирга уларга кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилади. Бир вақтнинг ўзида, Марказий банкнинг бўлинаётган кредит уюшмаси лицензиясининг амал қилишини тугатилиши тўғрисидаги қарори асосида кредит уюшмаси Кредит уюшмаларининг давлат реестридан чиқарилади ҳамда лицензиянинг асл нусхаси Марказий банкка қайтариб берилади.
24. Кредит уюшмаларини бўлиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд қарори асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
§ 4. Кредит уюшмасини ажратиб чиқариш
25. Кредит уюшмасини ажратиб чиқариш деганда, бир ёки бир неча кредит уюшмалар ташкил этилиб, қайта ташкил этилаётган кредит уюшмаси фаолияти тугатилмаган ҳолда, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисми уларга берилиши тушунилади.
26. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган кредит уюшмаси Кенгаши кредит уюшмасининг умумий йиғилиши муҳокамасига ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш, ажратиб чиқариш тартиби ва шартлари, ажралиб чиқаётган янги кредит уюшмаси аъзолари рўйхатини тасдиқлаш, ажратиб чиқариш шаклида кредит уюшмасини қайта ташкил этиш билан боғлиқ ўзгартиришларни уставига киритиш, шунингдек, тақсимлаш балансини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни киритади.
27. Ажратиб чиқариш натижасида юзага келган янги кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши мазкур кредит уюшмаси уставини тасдиқлайди ва унинг бошқарув органларини сайлайди.
28. Ажратиб чиқараётган кредит уюшмаси аъзоларининг кредит уюшмаларини ажратиб чиқариш тўғрисидаги умумий йиғилиши ўтказилган санадан бошлаб 90 кун муддат ичида ажратиб чиқараётган кредит уюшмаси Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
кредит уюшмаси уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аъзоларнинг умумий йиғилишининг баённомаси;
кредит уюшмаси уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матни ёки уставнинг янги таҳрири;
тақсимлаш баланси.
Шу билан бир вақтда ажратиб чиқарилаётган кредит уюшмаси Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомда (2006 йил 23 июнь, рўйхат рақами 1586) белгиланган тартибда кредит уюшмасини рўйхатга олиш ва лицензиялаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни Марказий банкка тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Кредит уюшмаси таркибидан бир ёки бир неча кредит уюшмалари ажратиб чиқарилганда, тақсимлаш балансига мувофиқ унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисми янги ташкил этилган кредит уюшмаларига ўтади.
30. Ажратиб чиқариш натижасида янги ташкил этилган кредит уюшмаларини Кредит уюшмаларининг давлат реестрига киритиш билан бир вақтда уларга кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилади. Бир вақтнинг ўзида, тақдим этилган ҳужжатлар асосида Марказий банк ажратиб чиқарилган кредит уюшмаси уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ёки уставнинг янги таҳририни рўйхатга олади.
31. Кредит уюшмаларини ажратиб чиқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд қарори асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
III. Кредит уюшмаларини тугатиш
§ 1. Кредит уюшмаларини тугатиш асослари
32. Кредит уюшмасини ихтиёрий равишда тугатиш кредит уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг қарори қабул қилинган ҳолда амалга оширилади. Мазкур қарорда тугатувчи — тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (паспорти маълумотлари) (бундан кейинги ўринларда тугатувчи деб юритилади) кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Тугатувчи кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишида уюшма Кенгаши таклифига мувофиқ тайинланади.
34. Кредит уюшмаси томонидан унинг ихтиёрий равишда тугатилаётганлиги тўғрисидаги кредит уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг қарори ва лицензиянинг асл нусхаси Марказий банкка тақдим этилади.
35. Суд қарори асосида кредит уюшмаси кредиторларнинг талабини қондира олмаган тақдирда кредиторларнинг аризаси ёки банкротлик аломатлари мавжуд бўлганда кредит уюшмасининг мурожаатига мувофиқ банкрот деб тан олинади.
Кредит уюшмасининг банкротлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Марказий банкнинг кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинганда, ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида Кенгаш кредит уюшмаси аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиради, унда кредит уюшмасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва тугатувчи таркиби тасдиқланади. Тугатувчи таркиби тасдиқлангунга қадар кредит уюшмасининг барча молиявий операциялари тўхтатилади.
37. Кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида Марказий банк томонидан қабул қилинган қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
§ 2. Кредит уюшмасини тугатиш тартиби
38. Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан кредит уюшмасини тугатиш жараёни якунлангунча:
Кейинги таҳрирга қаранг.
уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши, бошқа бошқарув органлари ва мансабдор шахсларининг ваколатлари тўхтатилади, жумладан, уларнинг мулкни тасарруф этиш ва мажбуриятларни бажариш ҳуқуқлари бекор қилинади, кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарори юзасидан Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилиш ҳоллари бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
барча мажбуриятларни, шунингдек муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади;
кредит уюшмасига тегишли мулкий хусусиятга эга бўлган барча талаблар фақат тугатувчи номига билдирилиши ҳамда мазкур Низом ва қонун ҳужжатларда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин;
тугатиш жараёни бошлангунга қадар судда қабул қилинган қарорлар ва тугатилаётган кредит уюшмасига нисбатан мулкий талабларга оид суднинг ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида ижро этилиши учун тугатувчига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Кредит уюшмасини тугатиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар тугатилаётган кредит уюшмаси ҳисобидан амалга оширилади.
40. Кредит уюшмасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг, Марказий банк томонидан кредит уюшмаси тугатиш жараёнида эканлиги бўйича маълумотлар кредит уюшмалари Давлат реестрига ёзув киритилади.
41. Тугатувчи тайинлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиладиган бир ёки бир нечта даврий босма нашрда кредит уюшмасини тугатиш бошланганлиги тўғрисидаги эълон тугатувчи томонидан чоп этилиши лозим. Эълонда кредиторлар томонидан талабларини баён этиш тартиби ва муддати кўрсатилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Талабларни баён этиш муддати тугатиш тўғрисида эълон чоп этилган кундан бошлаб 2 ойдан кам бўлмаслиги зарур.
43. Даврий босма нашрда чоп этилишидан ташқари, тугатувчи кредит уюшмасида тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида барча уюшма аъзоларини ва кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
44. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб кредит уюшмаси ишларини бошқариш соҳасидаги барча ваколатлари унга ўтади. Тугатувчи кредит уюшмаси номидан бошқариш вазифалари бажарилишини ва кредит уюшмаси фаолиятини тугатиш билан боғлиқ бўлган барча ишларни амалга оширади.
45. Тугатувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
кредит уюшмаси активларини аниқлаш ҳамда тугатиш мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, мулк эгаси ва кредит уюшмаси бошқаруви органлари ваколатлари доирасида уларни тасарруф этиш;
кредит уюшмаси активлари ва мулкини захирага олиш;
кредит уюшмасининг ҳужжатлари ва мулки, шунингдек, гаров таъминоти сифатида берилган бошқа мол-мулкларнинг бутлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўриш;
тугатиш жараёнини амалга ошириш учун ходимларни шартнома асосида ёллаш (кредит уюшмаси кредиторларини бу жараёнга ходимлар сифатида жалб этилиши мумкин эмас);
тугатилаётган кредит уюшмасининг молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тугатилаётган кредит уюшмаси номидан судда қатнашиш;
депозитга пул қўйган кредит уюшмаси аъзолари ва кредиторларнинг талабларини қондириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи кредит уюшмасининг мулкини сотиш;
кредит уюшмаси номидан талаблар қўйиш, кредит уюшмаси кредиторлари талабларининг қонунийлигини аниқлаш ва қонуний деб топилган талабларни қондириш.
46. Тугатувчининг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
кредит уюшмаси активлари ва пассивларини тўлиқ назорат қилиш;
кредит уюшмаси ишларини бошқариш билан боғлиқ жавобгарлик;
кредиторларнинг талабларини тўла қондирилишини таъминлайдиган баҳода кредит уюшмаси активларини сотиш;
кредиторларга тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Тугатувчи ноқонуний ёки қасддан нотўғри қилинган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида кредит уюшмасига келтирилган зарар учун жавобгардир. Тугатувчи тугатиш билан боғлиқ нормадаги операция таваккалчилиги тоифасига кирувчи зарарлар учун жавоб бермайди.
48. Кредит уюшмасининг банкдаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига келиб тушаётган барча маблағлар кирим қилинмайди, бунда маблағлар кредит уюшмаси тугатилаётганлиги ҳақидаги билдиришнома билан жўнатувчига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
49. Тугатувчи кредит уюшмасида тугатиш ишлари бошланганлиги ва унинг маблағларини олиш ёки кўчириш ишлари тугатувчининг рухсати билан амалга оширилиши ҳақида кредит уюшмасининг ҳисобварақлари очилган барча кредит ташкилотларини хабардор қилиши шарт.
Кредит уюшмасининг бошқа кредит ташкилотларида мавжуд бўлган барча ҳисобварақлари тугатувчи ихтиёрига ўтади.
50. Тугатувчи кредит уюшмасининг активлари устидан кредит уюшмасини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб, хавфсизлик хизмати ва бошқа мавжуд воситалардан фойдаланган ҳолда унинг барча бинолари, мол-мулки ва жиҳозлари бутлигини ҳамда қимматбаҳо буюмлар (нақд пул, қимматли қоғозлар, автомобиллар ва ҳ. к.) назоратини таъминлаши шарт.
51. Кредит уюшмасининг барча ишлари, жумладан тугатиш жараёни бошлангунга қадар қабул қилинган, аммо ҳисобвараққа кирим қилинмаган депозитлар ва кредитларни қоплаш учун олинган маблағларга доир ишлар ниҳоясига етказилиши ҳамда белгиланган тартибда тегишли дафтарларга киритилади.
52. Кредит уюшмаси томонидан хизмат кўрсатувчи банкка тугатувчи имзоларининг нотариал тасдиқланган намуналари ва кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши қарорининг нусхаси тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши қарори банкка тақдим этилган кундан бошлаб кредит уюшмасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи тугатиш ҳисобварағи сифатида амал қилишни бошлайди ва активларни сотишдан келиб тушган маблағлар ҳамда кредит уюшмасининг барча маблағларининг ҳисоби талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағида олиб борилади.
53. Тугатувчи тугатиш санасига активларнинг баланс қиймати ва қисқача тавсифи кўрсатилган мулкнинг инвентаризация қилинишини ташкил этиши керак.
54. Кредит уюшмаси кассасидаги банкнотлар, тангалар ва уюшма ҳисобварақлардаги маблағлар шаклидаги молиявий активлар номинал қиймати бўйича баҳоланади.
Қимматли қоғозлар шаклидаги активлар баҳоси қимматли қоғозлар бозоридаги вазиятга боғлиқ ҳолда бозор баҳосида қайта баҳоланади.
Асосий қарз суммаси ва ҳисобланган фоизлардан келиб чиққан ҳолда кредитларнинг баҳоси бозор нархида аниқланади. Тугатувчи кредит ва сотиш кунигача ҳисобланган фоизлар миқдоридан таркиб топган номинал нархдан паст бўлган баҳода мазкур кредитлар сотилган ҳар бир ҳолат бўйича тугатиш ҳисоботида ёзма равишда асослар келтиради.
55. Активларни баҳолаш, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия (сертификат)га эга бўлган малакали баҳоловчи мутахассис ёки ташкилотлар иштирокида баҳоланади. Тугатувчи активлар нархига таъсир этувчи барча ахборот ва омилларни ўрганади ва улар асосида активларнинг сотув кунидаги нархи асосида уларнинг сотилиш нархини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
56. Активларнинг аниқланган ҳисоб-китоб баҳосидан паст бўлган баҳода сотилган тақдирда, тугатувчи мазкур операция бўйича маълумотларни ёзма равишда тугатиш ҳисоботида акс эттириши лозим.
57. Мол-мулкнинг инвентаризацияси тугаганидан ҳамда кредиторлар талабларининг муддати ўтганидан сўнг тугатувчи қуйидагиларни ўз ичига олган оралиқ балансни тузади:
тугатилаётган кредит уюшмаси тўғрисидаги маълумот;
кредит уюшмасининг мол-мулкининг таркиби;
кредиторлар қўйган талабларнинг рўйхати;
ҳар бир бажарилган талабни кўриб чиқиш натижалари.
58. Оралиқ тугатиш баланси кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланади.
59. Тугатилаётган кредит уюшмасининг оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кундан бошлаб уюшма кредиторлари талабларининг қондирилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатувчи томонидан оралиқ тугатиш балансига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кредит уюшмаси аъзолари бўлган жисмоний шахслар ўз омонатларини олишда устуворликка эгадирлар.
60. Кредиторларнинг талаблари тугатувчи томонидан асоссиз деб топилган бўлса, уларни қондиришдан бош тортилиши мумкин.
61. Кредиторлар талабларини қондириш рад этилганлиги тўғрисида, сабаблари кўрсатилган ҳолда уларнинг манзилига ёзма тарзда хабарнома жўнатилади.
Кредитор талабларини қондириш рад этилган ёки уни кўриб чиқишдан бош тортилган ҳолда, у тугатувчига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.
62. Тугатилаётган кредит уюшмасининг мулки етарли бўлмаган тақдирда, кредиторларнинг талабларини қондириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шунингдек, кредитор даъво билан судга мурожаат қилмаган, тугатувчи тан олмаган бўлса, уларнинг талабларини қондириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
63. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб ишлари якунланганидан сўнг тугатувчи тугатиш балансини тузади, уни кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши тасдиқлайди.
64. Кредиторлар ўртасидаги мажбуриятлар қопланиб бўлинганидан сўнг, тугатиш балансига мувофиқ кредит уюшмасининг қолган маблағлари кредит уюшмаси аъзолари ўртасида уларнинг пай бадалларига мутаносиб равишда тақсимланади.
65. Тугатиш ишлари якунланганидан сўнг тугатувчи Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
умумий йиғилишнинг кредит уюшмасини тугатиш тўғрисидаги баённомаси;
умумий йиғилишнинг тугатувчини тайинлаш тўғрисидаги қарори;
кредит уюшмасини тугатилиши тўғрисидаги даврий босма нашрларда чоп этилган маълумотларнинг нусхалари;
кредит уюшмасининг охирги иш куни санасига баланси;
тугатиш баланси;
кредит уюшмасининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
йўқ қилиш учун кредит уюшмаси ҳужжатлари ва йиғмажилдлари топширилганлиги тўғрисида далолатнома;
ҳужжатларни архивда сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
тугатиш ҳисобварағи ёпилгани ҳақидаги банк маълумотномаси.
IV. Якуний қоидалар
66. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, қайта ташкил этилган ёки тугатилган кредит уюшмалари бўйича Кредит уюшмаларининг давлат реестридан чиқариш ёки киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
67. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Кредит уюшмаларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилганидан кейин, кредит уюшмасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тамомланган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қайта ташкил этиш ёки тугатиш натижасида пайдо бўлган ва фаолияти тугатилган кредит уюшмалари тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади.