22.05.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1815
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 22.05.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1815
Кучга кириш санаси
01.06.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КРЕДИТ УЮШМАЛАРИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/18-сонли қарори (рўйхат рақами 1815-2, 06.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1815-2/0383-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 22 майда 1815-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/18-сонли қарори (рўйхат рақами 1815-2, 06.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1815-2/0383-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/18-сонли қарори (рўйхат рақами 1815-2, 06.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1815-2/0383-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10/3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисида
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/18-сонли қарори (рўйхат рақами 1815-2, 06.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1815-2/0383-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» Қонунига мувофиқ, кредит уюшмаларини тугатиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/18-сонли қарори (рўйхат рақами 1815-2, 06.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1815-2/0383-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/18-сонли қарорига асосан (рўйхат рақами 1815-2, 06.12.2017 й.) ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1815-2/0383-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кредит уюшмасини тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/18-сонли қарорига асосан (рўйхат рақами 1815-2, 06.12.2017 й.) ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1815-2/0383-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/18-сонли қарорига асосан (рўйхат рақами 1815-2, 06.12.2017 й.) ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1815-2/0383-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Кредит уюшмаларини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Кредит уюшмаларини тугатиш асослари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Кредит уюшмасини ихтиёрий равишда тугатиш кредит уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг қарори қабул қилинган ҳолда амалга оширилади. Мазкур қарорда тугатувчи — тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари) (бундан кейинги ўринларда тугатувчи деб юритилади) кўрсатилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 31 декабрдаги 28/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3285, 26.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2021 й., 10/21/3285/0073-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тугатувчи кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишида уюшма Кенгаши таклифига мувофиқ тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Кредит уюшмаси томонидан унинг ихтиёрий равишда тугатилаётганлиги тўғрисидаги кредит уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг қарори ва лицензиянинг асл нусхаси Марказий банкка тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Суд қарори асосида кредит уюшмаси кредиторларнинг талабини қондира олмаган тақдирда кредиторларнинг аризаси ёки тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлганда кредит уюшмасининг мурожаатига мувофиқ банкрот деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит уюшмасининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 майдаги 14/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3442, 09.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/3442/0359-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Марказий банкнинг кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинганда, ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида Кенгаш кредит уюшмаси аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиради, унда кредит уюшмасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва тугатувчи таркиби тасдиқланади. Тугатувчи таркиби тасдиқлангунга қадар кредит уюшмасининг барча молиявий операциялари тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида Марказий банк томонидан қабул қилинган қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиниши мумкин.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Кредит уюшмасини тугатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Кредит уюшмасини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган ёки Марказий банк Бошқарувининг кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бекор қилиш ёки амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори кредит уюшмаси раҳбариятига топширилган кундан бошлаб кредит уюшмасини тугатиш жараёни якунлангунча:
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 6 ноябрдаги 36/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1815-1, 06.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши, бошқа бошқарув органлари ва мансабдор шахсларининг ваколатлари тўхтатилади, шу жумладан уларнинг мулкни тасарруф этиш ва мажбуриятларни бажариш ҳуқуқлари бекор қилинади, кредит уюшмасини тугатиш ва тугатувчи таркибини тасдиқлаш мақсадларида аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ кенгаш ваколатлари бундан мустасно;
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 6 ноябрдаги 36/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1815-1, 06.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 458-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча мажбуриятларни, шунингдек муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмасига тегишли мулкий хусусиятга эга бўлган барча талаблар фақат тугатувчи номига билдирилиши ҳамда мазкур Низом ва қонунчилик ҳужжатларда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш жараёни бошлангунга қадар судда қабул қилинган қарорлар ва тугатилаётган кредит уюшмасига нисбатан мулкий талабларга оид суднинг ижро ҳужжатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида ижро этилиши учун тугатувчига топширилади.
(38-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Кредит уюшмасини тугатиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар тугатилаётган кредит уюшмаси ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Кредит уюшмасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг, Марказий банк томонидан кредит уюшмаси тугатиш жараёнида эканлиги бўйича маълумотлар кредит уюшмалари Давлат реестрига ёзув киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Тугатувчи тайинлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиладиган камида иккита даврий босма нашрда кредит уюшмасини тугатиш бошланганлиги тўғрисидаги эълон тугатувчи томонидан чоп этилиши лозим. Эълонда кредиторлар томонидан талабларини баён этиш тартиби ва муддати кўрсатилиши шарт.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 6 ноябрдаги 36/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1815-1, 06.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 458-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Талабларни баён этиш муддати тугатиш тўғрисида эълон чоп этилган кундан бошлаб 2 ойдан кам бўлмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Даврий босма нашрда чоп этилишидан ташқари, тугатувчи кредит уюшмасида тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида барча уюшма аъзоларини ва кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб кредит уюшмаси ишларини бошқариш соҳасидаги барча ваколатлари унга ўтади. Тугатувчи кредит уюшмаси номидан бошқариш вазифалари бажарилишини ва кредит уюшмаси фаолиятини тугатиш билан боғлиқ бўлган барча ишларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Тугатувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмаси активларини аниқлаш ҳамда тугатиш мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, мулк эгаси ва кредит уюшмаси бошқаруви органлари ваколатлари доирасида уларни тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмаси активлари ва мулкини захирага олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмасининг ҳужжатлари ва мулки, шунингдек, гаров таъминоти сифатида берилган бошқа мол-мулкларнинг бутлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш жараёнини амалга ошириш учун ходимларни шартнома асосида ёллаш (кредит уюшмаси кредиторларини бу жараёнга ходимлар сифатида жалб этилиши мумкин эмас);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган кредит уюшмасининг молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, меҳнатга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;
(45-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган кредит уюшмаси номидан судда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитга пул қўйган кредит уюшмаси аъзолари ва кредиторларнинг талабларини қондириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи кредит уюшмасининг мулкини сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмаси номидан талаблар қўйиш, кредит уюшмаси кредиторлари талабларининг қонунийлигини аниқлаш ва қонуний деб топилган талабларни қондириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Тугатувчининг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмаси активлари ва пассивларини тўлиқ назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмаси ишларини бошқариш билан боғлиқ жавобгарлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талабларини тўла қондирилишини таъминлайдиган баҳода кредит уюшмаси активларини сотиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларга тўловларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш.
(46-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Тугатувчи ноқонуний ёки қасддан нотўғри қилинган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида кредит уюшмасига келтирилган зарар учун жавобгардир. Тугатувчи тугатиш билан боғлиқ нормадаги операция таваккалчилиги тоифасига кирувчи зарарлар учун жавоб бермайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 6 ноябрдаги 36/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1815-1, 06.12.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 458-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Тугатувчи кредит уюшмасида тугатиш ишлари бошланганлиги ва унинг маблағларини олиш ёки кўчириш ишлари тугатувчининг рухсати билан амалга оширилиши ҳақида кредит уюшмасининг ҳисобварақлари очилган барча кредит ташкилотларини хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит уюшмасининг бошқа кредит ташкилотларида мавжуд бўлган барча ҳисобварақлари тугатувчи ихтиёрига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Тугатувчи кредит уюшмасининг активлари устидан кредит уюшмасини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб, хавфсизлик хизмати ва бошқа мавжуд воситалардан фойдаланган ҳолда унинг барча бинолари, мол-мулки ва жиҳозлари бутлигини ҳамда қимматбаҳо буюмлар (нақд пул, қимматли қоғозлар, автомобиллар ва ҳ. к.) назоратини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Кредит уюшмасининг барча ишлари, жумладан тугатиш жараёни бошлангунга қадар қабул қилинган, аммо ҳисобвараққа кирим қилинмаган депозитлар ва кредитларни қоплаш учун олинган маблағларга доир ишлар ниҳоясига етказилиши ҳамда белгиланган тартибда тегишли дафтарларга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Кредит уюшмаси томонидан хизмат кўрсатувчи банкка тугатувчи имзоларининг намуналари ва кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши қарорининг нусхаси тақдим этилади.
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1815-3, 27.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 10/18/1815-3/0947-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши қарори банкка тақдим этилган кундан бошлаб кредит уюшмасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи тугатиш ҳисобварағи сифатида амал қилишни бошлайди ва активларни сотишдан келиб тушган маблағлар ҳамда кредит уюшмасининг барча маблағларининг ҳисоби талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Тугатувчи тугатиш санасига активларнинг баланс қиймати ва қисқача тавсифи кўрсатилган мулкнинг инвентаризация қилинишини ташкил этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Кредит уюшмаси кассасидаги банкнотлар, тангалар ва уюшма ҳисобварақлардаги маблағлар шаклидаги молиявий активлар номинал қиймати бўйича баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар шаклидаги активлар баҳоси қимматли қоғозлар бозоридаги вазиятга боғлиқ ҳолда бозор баҳосида қайта баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий қарз суммаси ва ҳисобланган фоизлардан келиб чиққан ҳолда кредитларнинг баҳоси бозор нархида аниқланади. Тугатувчи кредит ва сотиш кунигача ҳисобланган фоизлар миқдоридан таркиб топган номинал нархдан паст бўлган баҳода мазкур кредитлар сотилган ҳар бир ҳолат бўйича тугатиш ҳисоботида ёзма равишда асослар келтиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Номолиявий активларни (бинолар ва иншоотлар, транспорт воситалари, санъат асарлари, оргтехника, мебель, жиҳозлар ҳамда кредит уюшмасининг бошқа мулки) баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан ўтказилади. Тугатувчи номолиявий активлар баҳоланганидан кейин потенциал харидорларга активлар сотилиши кўзда тутилаётганлиги ҳақида хабар беради ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит уюшмаси мулкини сотади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Активларнинг аниқланган ҳисоб-китоб баҳосидан паст бўлган баҳода сотилган тақдирда, тугатувчи мазкур операция бўйича маълумотларни ёзма равишда тугатиш ҳисоботида акс эттириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Мол-мулкнинг инвентаризацияси тугаганидан ҳамда кредиторлар талабларининг муддати ўтганидан сўнг тугатувчи қуйидагиларни ўз ичига олган оралиқ балансни тузади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган кредит уюшмаси тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмасининг мол-мулкининг таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар қўйган талабларнинг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир бажарилган талабни кўриб чиқиш натижалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Оралиқ тугатиш баланси кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Тугатилаётган кредит уюшмасининг оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кундан бошлаб уюшма кредиторлари талабларининг қондирилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатувчи томонидан оралиқ тугатиш балансига мувофиқ амалга оширилади.
(59-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит уюшмаси аъзолари бўлган жисмоний шахслар ўз омонатларини олишда устуворликка эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Кредиторларнинг талаблари тугатувчи томонидан асоссиз деб топилган бўлса, уларни қондиришдан бош тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Кредиторлар талабларини қондириш рад этилганлиги тўғрисида, сабаблари кўрсатилган ҳолда уларнинг манзилига ёзма тарзда хабарнома жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитор талабларини қондириш рад этилган ёки уни кўриб чиқишдан бош тортилган ҳолда, у тугатувчига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Тугатилаётган кредит уюшмасининг мулки етарли бўлмаган тақдирда, кредиторларнинг талабларини қондириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, кредитор даъво билан судга мурожаат қилмаган, тугатувчи тан олмаган бўлса, уларнинг талабларини қондириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(62-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб ишлари якунланганидан сўнг тугатувчи тугатиш балансини тузади, уни кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Кредиторлар ўртасидаги мажбуриятлар қопланиб бўлинганидан сўнг, тугатиш балансига мувофиқ кредит уюшмасининг қолган маблағлари кредит уюшмаси аъзолари ўртасида уларнинг пай бадалларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Тугатиш ишлари якунланганидан сўнг тугатувчи Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий йиғилишнинг кредит уюшмасини тугатиш тўғрисидаги баённомаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий йиғилишнинг тугатувчини тайинлаш тўғрисидаги қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмасини тугатилиши тўғрисидаги даврий босма нашрларда чоп этилган маълумотларнинг нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмасининг охирги иш куни санасига баланси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш баланси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмасининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси;
(65-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 5 мартдаги 5/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1815-4, 01.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 10/20/1815-4/0389-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўқ қилиш учун кредит уюшмаси ҳужжатлари ва йиғмажилдлари топширилганлиги тўғрисида далолатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни архивда сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш ҳисобварағи ёпилгани ҳақидаги банк маълумотномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, тугатилган кредит уюшмаларини Кредит уюшмаларининг давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/18-сонли қарори (рўйхат рақами 1815-2, 06.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1815-2/0383-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Кредит уюшмаларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилганидан кейин, кредит уюшмасини тугатиш тамомланган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш натижасида фаолияти тугатилган кредит уюшмалари тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади ҳамда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(67-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 5 мартдаги 5/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1815-4, 01.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 10/20/1815-4/0389-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 195-модда; 2010 й., 49-сон, 458-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1815-2/0383-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 10/18/1815-3/0947-сон; 01.04.2020 й., 10/20/1815-4/0389-сон; 26.01.2021 й., 10/21/3285/0073-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 12.06.2023 й., 10/23/3442/0359-сон)