ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ШАҲАР ВА БОШҚА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ КЎЧАЛАРИНИ, ШУНИНГДЕК ХЎЖАЛИКЛАРАРО ҚИШЛОҚ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА ХАРАЖАТЛАРИНИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ (ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ) ТАРТИБИ БЎЙИЧА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 майда 1808-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 майдаги 258-сонли ««Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1808-3, 04.06.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 40-сон, 410-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 декабрдаги ПҚ-535-сонли «2007-2010 йилларда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 51-52-сон, 508-модда) мувофиқ буюраман:
1. Илова қилинаётган Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича Низом тасдиқлансин.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 май,
49-сон
Молия вазирининг 2008 йил 7 майдаги 49-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 40-сон, 410-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон, 534-модда), 2006 йил 20 декабрдаги ПҚ-535-сонли «2007—2010 йилларда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 51-52-сон, 508-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сонли «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни ҳамда сифатини назорат қилишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 45-сон, 442-модда) мувофиқ тегишли шаҳар ва туман ҳокимликлари тасарруфида бўлган шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини (бундан кейин матнда — автойўллар) сақлаш ва таъмирлаш тегишли шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ёки автойўллар балансида бўлган бошқа ташкилотлар (бундан кейин матнда — Буюртмачи ёки Бюджет маблағларини олувчи) томонидан амалга оширилади.
2. Автойўлларни таъмирлаш қуйидаги турга бўлинади:
мукаммал таъмирлаш;
ўрта таъмирлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жорий таъмирлаш.
3. Муайян автойўл (автойўл участкаси) бўйича амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари тури ва ҳажмини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сонли «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни ҳамда сифатини назорат қилишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифига асосан амалга оширилади.
4. Автойўлларни мукаммал таъмирлаш ишлаб чиқилган, давлат экспертизасидан ўтказилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан амалга оширилади ҳамда таъмирланаётган автойўл участкасининг тўла узунлигида автойўлнинг барча қурилмалари ва таркибий қисмлари бўйича кенг қамровли бажарилиши шарт.
Автойўлни транспорт-фойдаланиш ҳолатини техник текшириш натижаси бўйича аниқланган қуйидаги ҳолатлар мукаммал таъмирлаш учун мезон ҳисобланади:
йўл қопламасининг мустаҳкамлилик даражаси йўл қўйилиши мумкин бўлган даражагача камайиб кетиши;
автойўл ва йўл қурилмаларининг бошқа таркибий қисм параметрлари ҳамда тавсифлари ортиб бораётган йўл ҳаракати талабларини қониқтирмай қолиши ва ушбу ҳолатларни автойўлларни оддий сақлаш ишлари ёрдами билан талаб даражасига келтиришнинг имконияти бўлмаса ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб топилса.
5. Автойўлларни ўрта таъмирлаш техник текшириш ва техник кўрикдан ўтказиш натижаси асосида ишлаб чиқилган, давлат экспертизасидан ўтказилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан амалдаги таъмирлаш ишлари оралиғи муддатларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Техник ҳисоб-китоб ва муҳандислик изланишлар олиб боришни талаб этмайдиган алоҳида турдаги ишларни бажаришда ўрта таъмирлаш ишларини техник текшириш ва техник кўрикдан ўтказиш натижаси ёки нуқсон далолатномалари ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Автойўлларни жорий таъмирлаш вақти-вақти билан олиб бориладиган техник кўрикдан ўтказиш (баҳорги ва кузги) натижаси асосида сметаларда жорий таъмирлаш ишлари учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Автойўл қопламаси ва йўл қурилмалари ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш натижасида аниқланган аҳамиятсиз ва осон бартараф этилиши мумкин бўлган шикастланиш ҳолатлари шу автойўлни жорий таъмирлаш учун мезон ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Автойўлларни таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиби
7. Буюртмачи томонидан ҳар йили автойўлларнинг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш ва баҳолаш амалга оширилади. Бунинг натижасида нуқсон далолатномалари ва мукаммал, ўрта ҳамда жорий таъмирлаш (бундан кейин матнда — автойўлларни таъмирлаш) манзилли рўйхатлари тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 19 сентябрда 107-сонли буйруғи билан тасдиқланган Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлашни маблағ билан таъминлаш ва манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга (қайд этилган сана ва рақами 2001 йил 3 октябр, 1073-сон, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари бюллетени, 2001 йил, 19-сон, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 1-2-сон, 23-модда) асосан амалга оширилади.
9. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатлари буюртмачи томонидан, молия идораларида рўйхатга олинган харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида, ҳар йили шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатларини тузишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
молиялаштириш манбаи мавжудлиги;
ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, ресурс сметасини инобатга олган ҳолда, ёки нуқсон далолатномаларига асосан таъмирланадиган автойўллар бўйича бажариладиган ишлар рўйхати;
автойўлларни таъмирлаш ишларини асосан ҳисобот йили давомида амалга оширилиши.
Манзилли рўйхатга қуйидагилар ҳам киритилиши лозим:
ўтган йил манзилли рўйхатига киритилган ва таъмирланиши якунланмаган автойўл объектлари;
ўтган йил манзилли рўйхатига киритилган ҳамда бажарилган ишлар, хизматлар, етказиб берилган материал ва жиҳозлар учун кредитор қарздорлик мавжуд бўлган объектлар.
11. Мукаммал ва ўрта таъмирланадиган автойўллар бўйича лойиҳа ҳужжатлари, ресурс сметасини инобатга олган ҳолда, ўрнатилган тартибда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жорий таъмирланадиган автойўллар бўйича бажариладиган ишлар рўйхати нуқсон далолатномалари асосида тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Автойўлни таъмирлаш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни таркиби қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2003 йил 29 декабрдаги 89-сонли буйруғи билан тасдиқланган Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари «Корхона, бино ва иншоатларни капитал қуришда лойиҳа ҳужжатларининг таркиби ҳамда ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби»га (ШНҚ 1.03.01-03) мувофиқ аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳа-смета ҳужжати ва лойиҳада қабул қилинган ечимнинг деталлаштирилганлик даражаси қабул қилинаётган техник ечимларни, лойиҳанинг ҳажми ва қийматини асослаш учун етарли бўлиши ҳамда йўл-таъмир ишларини лозим даражадаги сифатда, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда бажаришни таъминлаши лозим.
13. Автойўлларни таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини, ресурс сметасини ҳисобга олган ҳолда, ёки бажариладиган ишлар рўйхатини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш Буюртмачи томонидан жорий йилнинг 1 мартигача амалга оширилади.
14. Бюджет маблағларини олувчилар (Буюртмачилар) томонидан туман ва шаҳар ҳокимликлари молия бўлимлари билан келишилган ҳолда шакллантирилган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатлари жорий йил 15 мартгача туман ва шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритилади ҳамда уларнинг қарорлари билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Автойўлларни таъмирлашнинг тасдиқланган манзилли рўйхатлари ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳудуд бўйича (туман ва шаҳарлар кесимида) умумлаштирилган манзилли рўйхатни тузади. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ишларига масъул ҳоким ўринбосари котибиятлари ушбу манзилли рўйхат ижросини мониторинг қилиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Таъмирлаш манзилли рўйхатини шакллантиришда бюджет маблағларига бўлган эҳтиёж ўтган йилда ишлатилмаган аванс бўйича дебитор қарздорлик ва буюртмачи томонидан сотиб олинган материал-техник ресурслар қийматини айириб ташлаган ҳолда кўрсатилади.
17. Автойўлларни мукаммал ва ўрта таъмирлашни бажарувчи пудратчи ташкилотни танлаш Буюртмачи томонидан тендер савдоси асосида, жорий таъмирлашни амалга оширишда эса мустақил равишда пудратчиларнинг таклифларини танлов асосида танлаш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Тендер савдосини ташкил этиш ва ўтказиш Буюртмачининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ҳамда бу харажатлар савдо предмети қийматига олиб борилади.
19. Йил давомида манзилли рўйхатга қўшимча объектларни киритишга авария ҳолатлари юзага келганда, ҳамда ушбу ишлар учун қўшимча молиялаштириш манбаи мавжудлиги тасдиқланганда йўл қўйилади.
Агар қўшимча молиялаштириш манбаи мавжуд бўлмаса, автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатига, қўшимча киритилаётган объектни ҳисобга олган ҳолда, ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида аниқлик киритилади.
III. Автойўлларни таъмирлаш ишларини молиялаштириш (тўловларини амалга ошириш) тартиби
20. Мукаммал ва ўрта таъмирлаш ишларини молиялаштириш (тўловларини амалга ошириш) тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 17-18-сон, 146-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 йил, 9-сон, 83-модда) асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Автойўлларни таъмирлаш ишларини молиялаштириш (тўловларини амалга ошириш) манбалари маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
22. Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси шароитида Буюртмачилар ўрнатилган тартибда харажатлар учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг (бундан кейин матнда — Ғазначилик) тегишли ҳудудий бўлинмалари орқали амалга оширади. Бунда Буюртмачилар таъмирлаш харажатларига тўловни амалга ошириш учун талаб этиладиган барча ҳужжатларни ўрнатилган тартибда Ғазначилик бўлинмасига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Автойўлларни таъмирлаш харажатларини молиялаштириш (тўловларини амалга ошириш), қатъий равишда тасдиқланган бюджет (Буюртмачи харажатлар сметасининг 4-гуруҳида шу мақсадлар учун кўзда тутилган) маблағлари доирасида, Давлат бюджети харажатлари иқтисодий таснифининг 100-бўлим, 110-боби қуйидаги параграфлари орқали амалга оширилади:
§ 90 — Шаҳар ободонлаштириш бошқармаларининг шаҳардаги йўлларини таъмирлаш харажатлари;
§ 91 — Шаҳар ободонлаштириш бошқармаларининг хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари;
§ 92 — Туман ободонлаштириш бошқармаларининг туман марказларидаги йўлларини таъмирлаш харажатлари;
§ 93 — Туман ободонлаштириш бошқармаларининг хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Манзилли рўйхатга киритилган, лекин ўрнатилган тартибда лойиҳа ҳужжатларини, ресурс сметаларини инобатга олган ҳолда, ёки бажариладиган ишлар рўйхатини тасдиқланиши таъминланмаган автойўллар бўйича бажарилган ишларни молиялаштиришга (тўловларини амалга оширишга) йўл қўйилмайди.
25. Тасдиқланган ва келишилган автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатлари, шунингдек, ойма-ой тақсимланган харажатлар сметалари Буюртмачилар томонидан Ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлимларига ва хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим қилинади.
26. Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган мукаммал ва ўрта таъмирлаш ишларини молиялаштириш (тўловларини амалга ошириш) Буюртмачи томонидан амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
бўнак тўловлар — биринчи икки ой давомида жорий йилда бажариладиган ишлар қийматининг 30 фоиз миқдорини тенг улушларга бўлган ҳолда;
жорий молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) — ажратилган бўнак тўловларини ойма-ой мутаносиб равишда чегириб қолишни ҳисобга олган ҳолда, ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмининг 95 фоизидан кам бўлмаган қисми. Қолган 5 фоиз миқдордаги қисми, шартномада кўрсатилган, кафолат муддати тугаганидан сўнг амалга оширилади.
27. Автойўлларни жорий таъмирлаш бўйича молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) жорий йил иш ҳажмининг 15 фоиз миқдорида бўнак бериш йўли билан кейинчалик, ажратилган бўнак тўловларини мутаносиб равишда ҳисобга олган ҳолда, ойма-ой молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Автойўлларни таъмирлаш бўйича бажарилган иш учун Буюртмачининг пудрат ташкилотлари билан ҳисоб-китоблари, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган бир ойда бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномалари асосида, бажарилган иш миқдори (қилинган харажатлар) тўғрисидаги ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар (маълумотномалар) бўйича амалга оширилиши лозим.
29. Буюртмачилар ҳар чоракда автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатларини келишган тегишли ҳудудий молия идораларига шартномавий нархларда маблағларни ўзлаштиришнинг бориши, шунингдек манзилли рўйхатга мувофиқ объектлар кесимида молиялаштириш тўғрисида ҳисобот топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Автойўлларни таъмирлашда бажарилаётган ишлар сифатини ҳамда ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат
30. Манзилли рўйхатга киритилган автойўллар бўйича лойиҳа ҳужжатларини, ишлар рўйхатини тасдиқланиши ҳамда тендер савдоларини ўтказилиши тўғрилигини, бюджет маблағларини мақсадли сарфланганлиги, тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳажми ва сифати устидан назорат қилиш давлат бошқаруви маҳаллий органлари ва Буюртмачилар томонидан амалга оширилади.
31. Автойўлларини таъмирлашга ажратилаётган бюджет маблағларини мақсадли сарфланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Автойўлларни мукаммал ва ўрта таъмирлашда бажарилган иш сифати, қурилиш меъёри ва қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат Буюртмачилар, лойиҳа ташкилотлари ва Давархқурилишназоратнинг ҳудудий инспекциялари томонидан, жорий таъмирлаш ишлари бажарилганда эса давлат бошқаруви маҳаллий органлари ва Буюртмачилар томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Назорат ўлчови ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш натижасида бажарилган ишлар ҳажми ва қийматини қўшиб ёзиш ҳолати аниқланганда, шу ҳолат ортиқча маблағ олинишига олиб келган бўлса, ортиқча олинган маблағ пудрат ташкилотидан ўрнатилган кетма-кетлик тартибида ундириб олинади. Фош қилинган қўшиб ёзиш ҳолати учун жавобгарлик қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Мазкур Низом талабларига риоя қилинмаганлиги учун объектларни балансда сақловчи корхона раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.
V. Якуний қоидалар
35. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва «Ўзавтойўл» ДАК билан келишилган.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Н. ХАНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 май
«Ўзавтойўл» ДАК раиси М. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 181-модда; 2012 й., 11-сон, 123-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 06.01.2025 й., 10/25/1808-2/0013-сон)