ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ АЙРИМ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 майда 1810-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» қонунлари асосида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1995 йил 4 апрелда 122-рақам билан тасдиқланган «Ўзсавдогарбанкнинг ҳисоб-китоб чекларини аҳоли томонидан товарлар учун ҳисоб-китобларда қўлланиши тўғрисида Йўриқнома» (рўйхат рақами 217, 1996 йил 17 январь);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 7 майда 415-рақам билан тасдиқланган «Турғун шохобчалар орқали савдо фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги ишбилармонларнинг нақд пул маблағларини топшириш ва олиш Тартиби» (рўйхат рақами 752, 1999 йил 18 июнь).
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 3 май,
11/1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 183-модда)