02.05.2008 йилдаги 83-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«ТОШКЕНТ ТРАКТОР ЗАВОДИ» ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ФАОЛИЯТИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятини барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни хусусийлаштириш, модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнига мамлакатимиздаги ва хорижий инвесторларни жалб этиш, шунингдек замонавий ғилдиракли тракторлар, тиркамалар, фермер хўжаликлари учун машиналар туркумини ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминловчи тажриба-конструкторлик базасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007—2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарорига мувофиқ «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг 82,75 фоизи миқдоридаги акциялари давлат пакетининг хорижий инвесторга ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, рақобатбардошли, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича аниқ инвестиция мажбуриятлари остида, акциядорлик жамиятини бошқаришда давлатнинг махсус ҳуқуқини — «олтин акция»ни қўллаган ҳолда сотилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятини янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаштиришнинг замонавий компьютер технологияларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида конструкторлик ишлари кўламини кенгайтириш, инновация фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80, 100 ва 120 от кучига эга бўлган рақобатбардошли ғилдиракли тракторлар, тиркамалар, улар базасида турли модификациялардаги қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш ва коммунал хўжалиги машиналари, фермер хўжаликлари учун минитехникалар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда истеъмол товарлари турларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиздаги ва хорижий харидорларга маҳсулотлар сотиш тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий ишлаб чиқариш билан кооперациялашган ҳолда ишлаётган шуъба корхоналар фаолиятини ривожлантириш, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги техникасини сотиш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича корхонанинг техника марказларини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятининг корхона ходимлари умумий сонини 365 нафарга, шу жумладан бошқарув ходимларини 145 нафарга қисқартиришни назарда тутувчи ташкилий тузилмаси ҳамда унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти бош директорига Кузатувчи кенгаш билан келишган ҳолда корхона ижро этувчи аппаратининг тасдиқланган ташкилий тузилмасига ходимларнинг штатдаги белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ акцияларнинг давлат пакети хорижий инвесторга сотилгунгача бўлган даврда «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятининг бош директори, бош муҳандиси, бош директори ўринбосарлари акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент трактор заводи» ишлаб чиқариш бирлашмасини акциялаштириш тўғрисида» 1996 йил 19 сентябрдаги 327-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2008 йил 13 мартдаги 41-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компаниясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-766-сон қарори) 1-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 83-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 83-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти ижро этувчи аппаратининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бош механик бўлими функциясини «ТТЗ-Даст-Таъмир» шуъба корхонаси таъминлайди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 157-модда)